Кириш: Қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти


Download 130.5 Kb.
bet1/5
Sana20.10.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1713978
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1404304708 52588


Инфратузилманинг моҳияти, таркиби ва туркумлаштирилиши

Режа:
Кириш:


1. Қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти
2. Ишлаб чиқариш инфратузилмасининг иқтисодий моҳияти
3. Ижтимоий инфратузилманинг қишлоқ хўжалиги ривожланишидаги аҳамияти
Хулоса
Адабиётлар


Қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти
Агросаноат ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир. Ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари, керакли хомашё ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш ҳажми ҳам ошади. Хўжаликларнинг электроэнергияси, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига талаб ошади. Қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш-техник хизматига, моддий-техника таъминоти ташкилотларига, муҳандислик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматларга боғлиқлик даражаси ўсади. Бу жараёнда самарали фойдаланиш ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот ва тармоқларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай тармоқлар ва хизматларни иқтисодиётда инфратузилма дейилади.
Инфратузилма – ижтимоий ва иқтисодий ишлаб чиқариш учун нормал шарт-шароитларни таъминловчи тармоқ ва саноат мажмуидир. У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали АСМнинг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма жамият ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми ҳисобланади. У корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди ва АСМнинг пировард маҳсулоти миқдоран кўп ва сифатан юқори бўлишига йўналтирилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ишлаб чиқарилиши провард натижада тармоқнинг ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси билан бирга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Улар орасида агрокимё, зооветеринария, консультация хизматларига катта эътибор берилади.
Инфратузилма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш ва самарадорлиги ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. Хомашё, материал ва тайёр маҳсулотнинг ўз вақтида олиб келиниши хўжалик айланмасида бўлган ресурс ҳажмини белгилайди. Саноатлаштириш, кимёлаштириш, мелиорация ва ишлаб чиқаришнинг бошқа асосий омиллари тез суръатда ўсишига нафақат қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш маблағларининг миқдоран ўсиши ҳисобига, балки маблағ ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган хизмат тизими ташкил этилиши ҳисобига ҳам эришилади. Бозор муносабатлари ривожланган шарт-шароитда инфратузилманинг тармоқ ва ишлаб чиқариш вазифалари ҳам ўзгаради. Бу ерда қишлоқ хўжалигининг материал, ресурслар, техника билан таъминоти йўқ. Мавжуд бўган хизматлар базасида АСМ корхоналарига моддий ресурсларни реализация қиладиган ҳиссадорлик жамиятлари ва ширкатлар вужудга келмоқда.
Моддий ишлаб чиқариш инфратузилмасининг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарини ишлаб чиқаришига хизмат қилиш вазифасидан босқичма-босқич озод этишдан иборат. Инфратузилма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари сифатан юқори бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Мустақил равишда пировард маҳсулотни ишлаб чиқармайдиган тармоқ ва хизматлар маълум миқдорда бутун ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этади. Инфратузилма АСМ учун кадрлар тайёрлаш, уни ишчи кучи билан таъминлашга ёрдам беради.
Инфратузилмага кирадиган тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнига бир хилда таъсир кўрсатмайди ва жамият ишлаб чиқаришида ўзига хос ўрин эгаллайди. Шу туфайли инфратузилма тармоқларини асосий кўрсаткичлари бўйича туркумлаш муҳим амалий аҳамиятга эга. Инфратузилма туркумланиши алоҳида элементлари билан бирга бутун тармоқларнинг жамият ишлаб чиқариш тизимидаги ўринларини белгилашга ёрдам беради. У тармоқлараро алоқаларни ўрганишга ва асосий ишлаб чиқариш билан хизмат кўрсатиш тармоқлари орасида оптимал мувозанатни белгилашда кўмаклашади.
Инфратузилма элементларининг характерини кўп томонлама ҳисобга олган ҳолда уни конкрет хусусияти бўйича туркумлаш мумкин эмас. АСМ инфратузилмаси элементларини қуйидаги тўрт хусусияти орқали туркумлаштириш мумкин (чизма).

АСМ инфратузилмасини ишлаб чиқариш жараёнига таъсири даражаси бўйича қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мумкин:

  • ишлаб чиқариш;

  • ижтимоий.


Download 130.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling