Кириш: Қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти


Ижтимоий инфратузилманинг таркиби ва тузилиши


Download 130.5 Kb.
bet5/5
Sana20.10.2023
Hajmi130.5 Kb.
#1713978
1   2   3   4   5
Bog'liq
1404304708 52588

Ижтимоий инфратузилманинг таркиби ва тузилиши. Қишлоқ хўжалигида ижтимоий инфратузилма объектларига коммунал уй-жой хўжаликлари, медицина ва мактабгача тарбия муассасалари, умумий овқатланиш ташкилотлари, ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари, меҳнат муҳофазаси бўйича хизмат соҳалари, спорт-соғломлаштириш ташкилотлари, ишчи-хизматчиларга хизмат кўрсатувчи транспорт, алоқа ва ахборот хизмати бўлимлари киради. Мақсадли йўналиши, шаклланиш манбаи, ҳудудий жойлашуви ва ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра, ижтимоий инфратузилма объектлари ва хизмат соҳаларини 2 гуруҳга бўлиш мумкин (чизма).
чизма. Ижтимоий инфратузилма объектлари ва хизмат соҳалари


Б
иринчи гуруҳга
корхоналар ҳисобидан барпо этилган, хўжалик бўлимларида жойлашган ва меҳнат шароитлари, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш жараёнида ишчиларнинг ҳордиқ олиши, шарт-шароитларини яхшилашга қаратилган объектлар тегишлидир. Бу гуруҳ таркибига бригадалар ва чорвачилик фермаларидаги маиший иншоотлар, бўлимлардаги умумий овқатланиш пунктлари (буфетлар, ошхоналар, тамаддихоналар), соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳордиқ объектлари (профилакторийлар, врач кабинетлари, ўқув заллари ва бошқалар), ёнғинга қарши пунктлар киради. Улар чорвачилик мажмуаларида, фермаларида, устахоналарда, трактор бригадаларида, дала станцияларида жойлаштирилади.
Иккинчи гуруҳга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аҳоли пунктларида жойлашган, аҳолининг коммунал уй-жой талабларини қондириш учун мўлжалланган ва қоида бўйича давлат ресурслари, катта корхоналар ва агросаноат уюшмаларининг махсус воситалари ҳисобига ташкил этилган ижтимоий инфратузилма объектлари, маиший хизмат корхоналари, соғлиқни сақлаш, спорт, мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари, маданият уйлари ва клублар, савдо корхоналари тааллуқлидир.
Ижтимоий инфратузилманинг ушбу объектлари қишлоқ жойларидаги аҳолининг, меҳнат соҳаси ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар, ҳаммасига хизмат кўрсатишга йўналтирилган.
Адабиётлар

1. Каримов И.А. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш. Аграр муносабатларнинг янги турларини шакллантириш. – Т.: Ўзбекистон, 1995.
2. Салимов Б.Т., Ўроқов Н.И. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2004.
3. Дадабоев Ю.Т. Экономика АПК. Часть-1, Т.; 2000.
Download 130.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling