Кириш: Қишлоқ хўжалигидаги инфратузилманинг моҳияти ва аҳамияти
Ижтимоий инфратузилманинг қишлоқ хўжалиги ривожланишидаги аҳамияти
Download 130.5 Kb.
|
1404304708 52588
Ижтимоий инфратузилманинг қишлоқ хўжалиги ривожланишидаги аҳамияти
Ижтимоий инфратузилма тушунчаси ва ижтимои инфратузилманинг вазифалари. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали ишлаб чиқариш фаолияти ишчи-ходимларга меҳнат жараёнида бўлгани каби, ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришда ҳам зарур шарт-шароитлар яратишни талаб этади. Ижтимоий иняратузилма бўлимлари ва хизмат соҳалари, бу вазифани бажаришга йўналтирилган. Ижтимоий инфратузилма ўзида меҳнат жараёнида ишчиларни самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган жамият ишлаб чиқариш кучларининг бир қисмини акс эттиради. Ижтимоий инфратузилманинг асосий вазифаси қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-маиший шароитларини келгусида яхшилаш ҳисобланади. Ижтимоий инфратузилма соҳалари якуний маҳсулот яратишда бевосита иштирок этмайди, лекин улар ишлаб чиқариш жараёнининг нормал ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлайдилар. Ижтимоий инфратузилманинг аҳамияти шундаки, у ишлаб чиқаришнинг зарур малакадаги кадрларга бўлган талабини қондиришни тартибга солади, кадрларни такрор ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигига боғланиб кетишига кўмаклашади, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлайди. Ижтимоий инфратузилма бўлимлари нафақат корхона ишчилари, балки уларнинг оила аъзолари коммунал-маиший талабларини қондириш учун ҳам шарт-шароитларни яратишда қатнашади. Ижтимоий инфратузилма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг хусусиятларини акс эттирадиган ўзига хос жиҳатларга эга. Ижтимоий инфратузилма объектлари қишлоқ хўжалиги корхоналари ресурслари ва қишлоқ аҳолисининг пул маблағлари ҳисобига ёки давлат инвестицияларини яшаш жойлари, болалар боғчалари, мактаблар, поликлиникалар, алоқа тармоқлари ва бошқалар қурилишига самарали сарфлаш орқали барпо этилади. Қишлоқ жойлардаги ижтимоий инфратузилма бўлимлари нафақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд ишчиларга, балки қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳудудида яшовчи аҳолининг бошқа қисмига ҳам хизмат кўрсатади. Одатда, қишлоқдаги ижтимоий инфратузилма объектлари хўжалик ҳудуди бўйича бўлиб жойлаштирилган бўлади, бу эса улардан самарали фойдаланишни қийинлаштиради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг мавсумийлик хусусияти ижтимоий инфратузилма бўлимлари ва хизмат соҳалари ишига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Ижтимоий инфратузилма объектларини ташкил этиш ва мақсадга мувофиқ ишлаб туриши улар жойлашган қишлоқ хўжалиги корхонасининг иқтисодий ривожланганлик даражасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Хўжаликлар ижтимоий ифнратузилма бўлимларини шакллантиришга зарур моддий-пул ва меҳнат ресурсларини ажратадилар. Download 130.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling