Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet2/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:


1. Маърузачининг маърузаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ичкиликбозликнинг зарлари ҳақида тингловчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин.
Ўқитувчи: З.Қурбонова.


Котиба:

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган йиғилиш


Баённомаси

_________2023 й Бухоро шахри




Қатнашди: “Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ”малака
ошириш цикл\курси тингловчилари ва гурух
рахбари.
Кун тартиби: Конституция ва ҳуқуқий маданият.
Кун тартибидаги масала юзасидан ўқитувчи З.Қурбонова сўзга чиқиб, Жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Булар мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳатларнинг таркибий қисмига айланди. Бу тасодифий эмас, албаатта.Юксак ҳуқуқий маданият инсон комиллиги аломати. Буюк файласуф Афлотун “Илмлар ичида инсонни энг комилликка етказадигани ҳуқуқ илмидир” - деб бежиз айтмаган.Айни вақтда таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий маданият фақат ҳуқуқни ўрганиш билан чегараланиб қолмайди. Бу жиҳатдан давлатимиз биринчи Президентининг қуйидаги фикрлари жуда муҳимдир : “Ҳуқуқий маданият даражаси фақатгина қонунларни билиш, ҳуқуқий маълумотлардан хабардор бўлишдангина иборат эмас. У қонунларга амал қилиш ва уларга бўйсиниш маданияти демакдир. У одил судни ҳурмат қилиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиш эхтиёжи демакдир. Ҳуқуқий маданият дегани – турли можараларни ҳал қилишда қонунга хилоф кучлардан фойдаланишни рад этиш демакдир”.Кўриниб турибдики, юксак ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни тарбиялаш комплекс чора- тадбирлар амалга оширишни тақоза қилади. Бу тадбирларнинг асосий йуналишлари 1997 йил 27 июнда қабул қилинган “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармон билан белгилаб берилди. Фармонда халқимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий тафаккурини юксалтиришга қаратилган масалалар чуқур таҳлил қилиниб, олиб борилаётган ишлар давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан бири сифатида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш билан боғлиқ барча ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий омиллар назарда тутилган.Фармонда мамлакатимизда адолат тамойилларини қарор топтириш учун уч муҳим субъект – жамият, давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар доирасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши, давлат сиёсати ва ҳукумат фаолияти, ислоҳотларнинг долзарб муаммолари, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, аҳолининг ҳуқуқий билим ва савияси юзасидан жамоатчилик фикрини жонлаштириш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда республикамизда давлатга қарашли бўлмаган (нодавлат) мустақил илмий- тадқиқот муассасаси – “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказини тузиш кўзда тутилди. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини яхшилаш учун мамлакатимизда ҳуқуқий маърифий тарғибот тизимини ташкил қилинишида катта аҳамиятга эга бўлди.Кейинги пайтларда кенг жамоатчиликни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш, илмий – оммабоп адабиётлар чоп этиш анча яхшиланди.Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданиятини кўтаришда биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессияси (1997 йил, 29-30 август) қабул қилган ҳужжатлар катта аҳамиятга эга бўлди. Сессияда бирданига иккита Миллий Дастур: Кадрлар тайёрлаш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар тасдиқланди.“Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”да фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий таълими ва ҳуқуқий тарбиясини такомиллаштириш, давлат органларининг ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юридик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг илмий асосларини талқин этиш борасида асосий вазифалар белгилаб қўйилди.Миллий дастурда ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида таърифланади. У жамиятдаги ҳуқуқий институтларнинг ривожланиш даражасини, ҳуқуқий қадриятларга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳажмини ва ҳимояланиш даражасини англатади. “Ҳуқуқий маданият” тушунчаси жамият ҳуқуқий ҳаётини сифатини ифодалайди.Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар ичида, албатта, Конституцияни ўрганиш вазифаси марказий ўринни эгаллайди. Конституцияни чуқур маъно-мазмунини фуқаролар онгига сингдириш, уни синчиклаб ўрганишни ташкил қилиш барча турдаги маънавий-маърифий, тарбиявий ишларнинг, биринчи навбатда, ҳуқуқ соҳасидаги фаолиятимиз марказида турибди. Ҳуқуқий таълим ва тарбия соҳасидаги ишларнинг, жумладан, Конституцияни ўрганишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан бу ишларни муайян қоидалар ва тамойиллар асосида ташкил этилиши ва олиб борилишига боғлиқ. Буларнинг асосийлари қуйдагилардир: инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги; Конституция ва қонуннинг устунлиги, демократияга асосланганлик; ижтимоий адолат; илмийлик; узлуксизлик; ҳуқуқий тарбиядаги ворислик ҳамда умумийлик; ҳуқуқий ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги; хуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маорифнинг бирлиги ҳамда уларга табақалаштирилган ёндашув. Давлатимиз биринчи Президентининг юқорида келтирилган кўрсатмаларида ана шу қоидалар тўлиқ ўз ифодасини топганлигини англаб олиш қийин эмас.Ҳуқуқий тарбиянинг муҳим йуналишларидан бири ҳуқуқий тарғибот бўлиб, бу аҳолига амалдаги қонуний хужжатларни ва ҳуқуқий амалиётнинг мазмунини, ҳуқуқий тартиб ва қўнунийликни таъминлаш учун мутассади булган идоралар (суд, прокуратура, ички ишлар ва ҳ.к.) фаолиятини тушунтиришни ўз ичига олади.Хуқуқий тарғибот қонунийлик ва ҳуқуқий тартиб муаммоларига бағишланган лекциялар ўқиш, сухбатлар ўтказиш, йул-йуриқлар, рисолалар ва мақолалар эълон қилиш каби турли шаклларда олиб бориладию бу ишда оммавий ахборот восталари-матбуот, радио, телевидениенинг ҳам алохида узини ўрни бор. Улар фаолятининг самарадорлигини ошириш бугунги куннинг муҳим талабларидан бирига айланмоқда.Ҳуқуқий тарғибот муайян бир тартибда, назарий асослар ва принципларга асосланган ҳолда ташкил қилинсагина натижа бериши мумкин. Жумладан ҳуқуқ билимларини ахоли ўртасида тарғиб қилишда илмийлик ҳаққонийлик асосида, ҳаёт билан, амалиёт бидан боғлаб, оммабоп ва тушунарли тарзда тарғиб қилишлик назарда тутилган. Шу нуқтаи назардан мутаҳассис бўлмаган шахсларнинг тайёр матнлар ёки бошқа материаллардан фойдаланиб ҳуқуқий мавзуларда маърузалар қилишини нормал ҳол деб ҳисоблаш қийин. Ҳуқуқий тарбияда, жумладан, ҳуқуқ билимларини тарғиб қилишда тарбия объекти бўлган бўлган кишиларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳимдир.Ҳуқуқий тарбияни табақалаштириш уни ташкил қилишнинг муҳим асосларидан бири булмоғи лозим.Ҳуқуқий тарбия самадорлигининг муҳим шартларидан бири унинг изчиллиги. Бу иш компаниячиликка айлантирилмасдан мунтазам олиб борилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.Ҳуқуқий тарбия аниқ, ишрнчли манбаларга асосланиб олиб борилиши лозим. Етказилган ахборотлар реал, ҳақиқий бўлиши керак. Бу айниқса, хозирги кунда жуда муҳим. Қонунлар янгиланяпти, уларнинг купчилиги биз учун тамоман янги қоидаларни жорий этаяпти. Уларнинг моҳиятини туғри тушунтириш кенг маълумотга эга бўлишни талаб қилади.Ҳуқуқий тарбияда намунанинг ролини ҳамма яхши билади. “Юз марта эшитгандан бир марта кўрган яхши”-дейилади ҳалқ мақолида. Қонунларга риоя қилишда, масалан, ёшлар учун катталар, энг авввло, ота-оналар, ўқитувчилар,мутассади кишилар ўрнак бўлиши катта аҳамиятга эга.Мамлакатимиз эришган истиқлол барча соҳаларда бўлганидек ҳуқуқий тарбияда ҳам кенг имкониятлар очиб берди, тарбияни яратди. Гап тарихий, миллий қадриятларимиз тўғрисида бормоқда.Маълумки, қонунларни ҳурмат қилиш, улар талабларига итоат этиш ҳалқимизнинг азалий фазилатларидан биридир. Қонунга, хуқуқга бизнинг буюк аждодларимиз адолат мезони, ҳақиқат тарозиси сифатида қараган. Кишиларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашда биз ана шу бебаҳо хазинадан фойдаланишимиз ва унинг дурдоналарига асосланишимиз лозим бўлади.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституциямиз барча соҳалардаги каби кишиларимизнинг янги маънавиятини шакллантиришда, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда янги имкониятлар очиб берди. Давлатимизнинг асосий Қонунида истиқлол туфайли ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳалқимиз эришган ютуқлар ўз ифодасини топган. У давлатимизни юзи, эътибори. Конституция жамиятимиз ҳуқуқий маданияти кўзгуси. Унинг қоидалари мазмун-моҳиятини тушуниш, уларга риоя қилишлик хуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятнинг асосини, негизини ташкил этади. Давлат тизимлари ва мансабдор шахслардан тортиб барчанинг Конституцияга амал қилиши қонунни ҳурмат қилиш, итоаткор бўлиш руҳида тарбиялайди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling