Ш. З. Абдуллаева
Download 20.96 Kb.
|
Пул ва банклар фанидан саволларга жавоблар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ш.З.Абдуллаева
1. Пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарлар қийматининг ўз аксини топиши, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил этиши ва пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлиши сабабли пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган махсус товар деган хулосага келинган. Ш.З.Абдуллаева 2. Ишлаб чиқаришнинг натурал хўжалик шаклида 3. Қадимда одамлар ўртасида рўй берган бир ва икки томонлама айирбошлаш муносабатлари пулнинг вужудга келишига туртки бўлган. 4. “Пул” деб номланган махсус товарнинг пайдо бўлиши, одамлар ўртасида айирбошлаш билан боғлиқ зиддиятлар ва «эҳтиёжларнинг бир – бирига мос келмаслиги» каби муаммоларни ҳал этди. 5. Пулнинг айирбошлаш муносабатларини фаоллашишига ишлаб чиқаришнинг натурал хўжалик шаклидан товар ишлаб чиқариш даврига ўтиши, ишлаб чиқарувчи субъектларнинг бир – бирига ўзаро боғлиқлигининг вужудга келиши, айирбошлаш жараёнида товарлар эквивалентлигининг таъминланганлиги каби омиллар таъсир этган. 6. Пулнинг қиймат шакллари асосан бешта кўринишдан иборат эканлиги эътироф этилади. Булар, 1. Оддий, 2. Кенгайтирилган, 3. Умумий, 4. Пул шакли ҳамда 5. Қоғоз – пул шакли. 7. Ўзбекистон ҳудудида дастлабки металл тангалар милоддан илгариги ВИ асрда Аҳмоний шоҳ Доро И томонидан зарб этилган. Ушбу металл тангаларнинг оғирлиги 8,4 граммни ташкил этган бўлиб, «дарик» деб номланган. 8. Амир Темурнинг ташаббуси билан ўша давргача муомалада бўлган майда мис тангалар ўрнига сифат ва ҳажм жиҳатдан бир неча марта ортиқ бўлган, йирик қийматга эга олтин ва кумуш тангалар зарб этила бошлаган. Ҳусусан, Катта миқдорда вазни 2 граммни ташкил этган олтин динорлар, шунингдек, вазни 1,8 грамм бўлган кумуш тангалар – миралар ҳам зарб этила бошлаган. Амир Темур 40 дан ортиқ танга зарбхоналари фаолиятини йўлга қўйган ва бу эрларда зарб этилган олтин ва кумуш тангалар Эвропада ҳам машҳур бўлган. Шунингдек, Ғарбий Эрон ва Озарбойжонда Амир Темурнинг номи битилган 120 турдан ортиқ олтин ва кумуш тангалар муомалага киритилган. 9. Барча товарлар учун умумеквивалент вазифасини бажарадиган махсус товар бўлганлиги сабабли Пул иқтисодий категория ҳисобланади. 10. Бозор иқтисодига ўтиш шароитида пулни аҳамиятининг ошиши шундаки, жамиятимизда мавжуд ҳуқуқий ва жисмоний шахслар фаолияти ва уларнинг натижаси -даромади пул билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам пул барча иқтисодий ривожланиш поғоналарида зарур хисобланади. 11. Бир гуруҳ иқтисодчи олимлар, пулнинг функциясини замонавий шароитда унинг хоссаларидан келиб чиқиб баён этиши, бошқа гуруҳ олимлар эса турли мамлакат олимларининг пулни функциялари хусусидаги фикрларига таянган ҳолда унга талқин бериши, яна бошқа гуруҳ иқтисодчи олимлар эса пулнинг функцияларини таърифлашда унинг тарихан вужудга келиши билан боғлиқ воқелик ва назарияларга таяниши учун пулнинг функциялари иқтисодчи ва мутахассислар томонидан турлича талқин этилади. 12. 1. Қиймат ўлчови, 2. Муомала воситаси, 3. Тўлов воситаси ва 4. Жамғарма воситаси функциялари. 13. Қимматбаҳо металлар тўлов воситасини бажарган пайтда улар пулнинг барча функцияларини бажаради. 14. Пулнинг тўлов воситаси функцияси асосан қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: 1. Жами ижтимоий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашда, 2. Давлат бюджети харажатларини шакллантириш ва қайта тақсимлашда, 3. Хўжалик субъектлари ўртасида амалга оширилаётган нақд пульсиз ҳисоб – китобларни амалга оширишда, 4. Кредит муассасалари ссуда ва инвестиция операцияларини бажарганда ҳамда пул ўтказмаларини амалга оширганда, 5. Корхона ва ташкилотлар ўз ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларни тўлашда ва бошқа ҳолатларда. 15. Пулнинг функцияларининг ўзаро боғлиқлиги уларнинг доимо бир – бирини тўлдирган ҳолда иқтисодиётда ҳаракатда бўлиши орқали номоён бўлади. 16. Ҳақиқий пуллар: мис, кумуш, олтин. Бу пул, номинал қиймати (уларда кўрсатилган қиймат) ҳақиқий қийматга мос келади, яъни. улар ишлаб чиқарилган металлнинг қиймати. Ҳақиқий пул барқарорлиги билан ажралиб туради, бу қиймат белгиларининг олтин тангаларга эркин алмашинуви, пул бирлигининг маълум ва ўзгармас олтин таркибига эга бўлган олтин тангаларнинг эркин зарб қилиниши ва олтиннинг мамлакатлар ўртасида чексиз ҳаракати билан таъминланган Қоғоз пуллар бу хақиқий пулларнинг вакили бўлиб, пулнинг муоммила функцияси ривожланиши натижасида юзага келган. Хақиқий бўлмаган пуллар булар Натурал шаклдаги пуллар ҳисобланади. 17. Натурал шаклдаги пуллар учта гуруҳга ажратилади, булар 1) Ҳайвонлар. 2) Буюм шаклидаги 3) Ўсимлик шаклидаги 18. Қадимги даврда одамлар ўз эҳтиёжидан ортиб қолган истеъмол маҳсулотлари туриб қолмаслиги ва сақлашнинг имконияти бўлмаганлиги боис уларни ўзларига яқин ёки таниш одамларга берган, бу ўз – ўзидан одамлар ўртасида стихияли равишда бир томонлама айирбошлаш муносабатлари вужудга келишига сабаб бўлган бўса, кейинчалик вақт ўтиши билан одамларнинг онги, дунёқараши ва ҳаёт кечириш тарзи ривожланганлиги натижасида, икки томонлома айирбошлаш муносабатлари вужудга кела бошлади. Бу даврда, кишиларда ўзига зарур бўлмаган буюмнинг ўрнига нимадир олиш эвазига, иккинчи кишига бериши лозимлигини англай бошладилар. 19. Натурал шаклдаги пулларни сақлаш ва олиб юришнинг қийинлиги, ўша пайтларда пулнинг вазифасини бажарган болта ёки бошқа меҳнат қуролларини сақлаш қийин бўлмаган бўлсада, лекин уларни олиб юриш ва хавфсизлигини таъминлаш одамларга турли ноқулайликларни келтириб чиқарган. Пулнинг вазифасини бажарган буғдой, жун, қўй ёки бошқа шунга ўхшаш нарсалар эса вақт ўтиши билан бузилган, ўзининг дастлабки хусусиятини йўқотган. Шу билан бирга, уларни олиб юриш, айниқса, сақлаш ҳам одамларга қўшимча ташвиш келтира бошлаган. Буларнинг барчаси натурал пуллар ўрнига металл пулларни муомалага тўлов воситаси сифатида кириб келишига замин яратди. Дастлаб металл тангалар қора рангли темирлардан слитка кўринишида тайёрланган бўлса, кейинчалик тўртбурчак, учбурчак, юмалоқ кўринишдаги танга шаклини олган. Download 20.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling