4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet3/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Сентябр ойининг 2- Ҳафтаси
Мавзу:Хона ўсимликларини ювиш
Мақсад:Хона ўсимликлари ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаб бориш. Уларни парвариши ва фойдали жихати ҳақидаги кўникмаларини мустаҳкамлаш ва намланган сочиқча билан баргларини артишга ўргатиш. Тайёр деталларни қоғозга жойлаштириб, тасвирни ҳосилқилишкўникма ва малакаларини ошириб бориш. Елимдан тозаликка эътибор берган ҳолда ишлаш. Боғланишли нутқни ривожлантириш майда қўл моторикасини ривожлантириб бориш. Хона ўсимликларни парваришлаб боришни тарбиялашболаларнинг хона ўсимликлари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш. Табиатга бўлганқизиқишларни ортириш
Луғат иши: Фикус, озиклантириш,сўзини талаффуз қилиш .
Зарур жиҳозлар: хона гулларини ювиш учун идиш, докалар, ҳархил расмлар, гулларни расмлари.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи:-болажонлар, сизга боғчамиз боғдаги энг чиройли нарсани олиб келинг деб айтсам нимани олиб келар эдингиз?
Болалар:-гул олиб келар эдик.
Тарбиячи:- баракалла болажон! Болажонлар гуллар икки турга бўлинади. Далада ўстириладиган ва хонада ўстириладиган гуллар.Болажонлар бугун сизлар билан хона гулларини парвариш қилишни, ювишни ўрганамиз. Гулларимиз ҳаммага ёкади нима учун?
Болалар:- чиройли бўлгани учун
Тарбиячи:- гулларни чиройига чирой қўшиш учун уни нима қилишимиз керак
Болалар:- парвариш қилишимиз керак , доимо сув бериб туришимиз керак.
Тарбиячи:-Кани айтингчи, сизлар қандай дала гулларнинг номларини биласиз? Райхон, чиннигул, атиргул, сапсар гул, бойчечак, лола, бинафша.
Тарбиячи:-Болажонлар хонада ўстириладиган гулларнинг номларини биласизми?
Болалар:- наврўзгул, алоэ, фикус гулларини биламиз.
Тарбиячи:- болажонлар,бугун биз сизлар билан хона гулларини ювамиз,.
Нутқ ва тил маркази:
Тарбиячи:- Гулларнинг расмлари стол устига қўйилганбўлиб,уларни 2 та гуруҳга ажратиб оламиз, 1-дала ва 2-хонада ўстириладиган гулларни ажратиб саватчага соладилар ва расмдаги гулларнинг номи,қаерда усиши ҳақида тушунча бериб ўтади. Болалар стулларда утиришган. Тарбиячи ўсимликларни томоша қилишни ва номини(фикус) деб айтишни таклифқилади.2-3 боладан унинг номини такрорлашни сўрайди.

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling