Ташкилот номи: Тошкент давлат юридик университети Таркибий бўлинма номи


Download 0.8 Mb.
Sana30.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1412011
Bog'liq
3. Жиноят ҳуқуқи ва криминология казус


Ташкилот номи:

Тошкент давлат юридик университети

Таркибий бўлинма номи:

Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

Танлов босқичи:

Суҳбат

Савол йўналиши:

Амалиётда кўп учрайдиган муаммоли ҳолатлар (казус)
(112 та савол)

1. Фуқаро Ш.Қурбонов 2014 йил 25 июль куни тахминан соат 21:30ларда ўзи норасмий равишда ишлаб келаётган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, О.Шарофутдинов кўчаси, 23а-уйдаги “Сатуратет-Бреад” МЧЖ қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида бўла туриб, “Иштаев Бахтиёр” номли қандолат цехининг норасмий ишчиси Бекназаров Парда Бурхонович уни кўйлаксиз юрганлигини айтиб, йўлини тўсиб урганлиги оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолиб, П.Бекназаровни қасддан ўлдириш мақсадида ушбу цехдан пичоқ олиб чиқиб, ушбу пичоқ билан қуролланиб, П.Бекназаровни қасддан ўлдириш мақсадида пичоқни П.Бекназаровнинг қорин соҳасига қасддан бир марта уриб, кесиб-санчилган тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.


Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 26.07.2014 йилдаги 377-сонли хулосасига кўра “Бекназаров Парда Бурхоновичнинг ўлими қорин олд томонидаги санчилган-кесилган яраси ингичка ичак ва ошқозон жароҳатланиши оқибатида ўткир ташқи ва ички қон йўқотишидан содир бўлганлиги, бу жароҳатлар шу жойларга ўткир, ясси, пичоқ тиғи типидаги санчиб-кесувчи жисм таъсирида ўлимидан олдин-ҳаётлигида етказилганлиги, ушбу жароҳатлар биргаликда етказилган вақтида ҳаёт учун хавфли бўлиб, одатда, тирик шахсларда оғир тан жароҳати белгиларига эга эканлиги аниқланган.
1. Ш.Қурбоновнинг харакатига хуқуқий бахo бeринг.
2. Ш.Қурбоновнинг ҳаракатларида қилимишининг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат мавжудми?
3. Ш.Қурбоновнинг қилмиши учун жазо тайинлаш масалаларини муҳокама қилинг.

2. Б.Умаров 2016 йил 27 апрель куни соат 19:25 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар шаҳарчасида жойлашган “Ал-Фажру” дўкони олдида қариндоши Э.Игамбердиев билан ўзаро келишмовчиликдан келиб чиққан жанжал оқибатида, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.


Суд-тиббий экспертизасининг 2016 йил 17 майдаги 507-Х-Нор-сонли хулосасига кўра, Э.Игамбердиев қорин олдинги деворини жароҳатлаб кириб, жигар ва ўнг буйракни жароҳатловчи санчилган-кесилган жароҳати, ўнг билак соҳаси кесилган жароҳати каби оғир даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
1. Б.Умаровнинг харакатига хуқуқий бахo бeринг.
2. Б.Умаровнинг ҳаракатларида қилимишининг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат мавжудми?
3. Б.Умаровнинг қилмиши учун жазо тайинлаш масалаларини муҳокама қилинг.

3. И.Низамов ва Р.Акбаров, шунингдек жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 21.08.2017 йилдаги ҳукми билан Жавобгарликка тортилган Акбаров Жавохир ва Акбаров Жавлонлар билан бир гуруҳ шахс бўлиб, 2017 йил 6 май куни соат 13:00ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” МЧЖга қарашли 2-савдо блоки ва умумий овқатланиш шаҳобчаси оралиғидаги майдонда С.Муҳиддинов билан келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимай, ошхона пичоғи ва карниздан қурол сифатида фойдаланиб, жабрланувчини танасининг турли жойларига уриб, И.Низамов қўлида бўлган пичоқни С.Муҳиддиновнинг бўйин соҳасига санчиб, соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказган.


И.Низамов ва Р.Акбаровларнинг ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,к” бандлари ва 277-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари билан айбланган;
Жиноят иши ҳужжатларида 2017 йил 23 майдаги “С.Мухиддиновнинг танасидаги жароҳатлар, яъни чап бўйин соҳаси санчилган кесилган яраси, чап бўйин мушагини қисман жароҳатланиши, бўйин соҳаси тери ости гематомаси аниқланиб, оғирлик даражаси бўйича соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати тўғрисида”ги 3365-Х-Пир-сонли хулосаси мавжуд.
1. И.Низамов ва Р.Акбаровларнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. И.Низамов ва Р.Акбаровларнинг ҳаракатларида иштирокчилик масалаларини муҳокама қилинг?
3. И.Низамов ва Р.Акбаровларнинг қилмишлари учун жазо тайинлаш масалаларини муҳокама қилинг.

4. Фуқаро С.Тулкунов 2017 йил 3 май куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 44-уй, 76-хонадонда бўла туриб, Суд Департаментининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2017 йил 24 апрелдаги “Амалий ёрдам бериш учун хизмат сафарига юбориш тўғрисида”ги буйруғига асосан Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳудудида коммунал соҳалардаги қарздорликни ундириш юзасидан хизмат вазифаларни бажариб келган Суд Департаментининг Тошкент вилояти Қибрай туман бўлими суд ижрочиси Ш.Султонов ушбу хонадон аъзоларидан иссиқлик энергиясидан мавжуд қарздорликни тўлашни сўраб мурожаат этган вақтида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш мақсадида, гўёки у тўловни амалга оширганлигини, нима учун уни уйидагиларини тинчини бузишганлигини баҳона қилиб, тўловни амалга оширмаслик учун жанжал қилиб, Ш.Султоновнинг қонуний талабларини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, қўли билан унинг юз қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.


Суд-тиббий экспертизасининг 2017 йил 18 майдаги 3186-Х-Сул сонли хулосасига кўра, Ш.Султонов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, юқори жағ суягига синиқ чизиғини ўтиши билан бурун суягини синиши, бурун соҳаси шилинмаси, юқори лаб соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши каби ўртача оғир даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
1. С.Тулкуновнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. С.Тулкуновни жиноят субъекти сифатида муҳокама қилинг?

5. Ходжаев Аббосхон Ахмадович, Курбанов Махамаджон Кадыржанович ва Юнусбеков Ёрқинбек Улмасович бошқа шахс билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктиришиб, 2017 йил 21 февраль куни тахминан соат 19:00 ларда Олмазор туманида жойлашган “Муҳташам” номли чойхонага чакиришган Обидов Анвар Рустамджонович ва Эшбаев Искандар Эгамбердиевичларни ўзбошимчалик билан Ё.Юнусбековдан бўлган 650.000.000 сўм қарзларини беришмаётганлиги сабабли, улардан қарзларини тўлаб беришни талаб қилишган, А.Ходжаев, М.Курбанов ва бошқа шахс А.Обидов ва И.Эшбаевга “МР-654К” русумли газбаллонли пневматик пистолет кўрсатиб, ўлдиришлари хамда зўрлик ишлатишлари билан қўрқитишиб, И.Эшбаевнинг танасининг турли жойларига уришиб, баданига соглигининг киска муддатга ёмонлашувига олиб келмаган енгил шикает етказишган.


Суд-баллистика экспертизасининг 2017 йил 2 мартдаги 325-сонли хулосасига кўра, Т13503434Н рақамли пистолет “МР-654К” русумли 4,5 мм газбаллонли пневматик пистолет бўлиб, Россия Федерациясининг “BAIKAL” фирмаси томонидан заводда ишлаб чиқарилганлиги, спорт ва ўқув-тайёргарлик отишлар учун мўлжалланганлиги ва у жанговар қурол ҳисобланмаслиги аниқланган.
1. Ходжаев Аббосхон Ахмадович, Курбанов Махамаджон Кадыржанович ва Юнусбеков Ёрқинбек Улмасовичларнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. Ходжаев Аббосхон Ахмадович, Курбанов Махамаджон Кадыржанович ва Юнусбеков Ёрқинбек Улмасовичларга нисбатан жазо тайинлаш масалаларини муҳокама қилинг.

6. Ш.Юнусов фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2016 йил 8 январдаги дубликат ижро варақасига асосан ундирувчи Г.Уринбаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган бўлсада, 2013 йил май ойидан 2017 йил 23 февралга қадар жами 7.464.752 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.


1. Ш.Юнусовнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. Ш.Юнусовни Жавобгарликдан озод қилиш масалаларини муҳокама қилинг.
7. Ш.Юнусовга нисбатан 2016 йил 16 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди томонидан бир йил муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, унга кўра: спиртли ичимлик ичиш мақсадида кафе-бар, ресторан, чойхона ва ошхоналарга кириш ман этилиши; Тошкент шаҳар ҳудудидан Олмазор тумани ИИБ раҳбариятининг рухсатисиз чиқиб кетмаслик; соат 20:00 дан 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиб кетмаслик; ҳар ойнинг 7, 21-кунлари ИИБга келиб рўйхатдан ўтиш белгиланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2017 йил 4 майдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси 1-қисми билан 74.887 сўм 50 тийин жарима жазосига тортилган. Шундан сўнг ҳам у маъмурий назорат қоидаларини бузиб, 2017 йил 12 июль куни соат 23:00 да яшаш жойида бўлмаган.
1. Ш.Юнусовнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. Ш.Юнусовни жазодан озод қилиш масалаларини муҳокама қилинг.

8. Ш.Юнусовга нисбатан 2016 йил 16 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди томонидан бир йил муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, унга кўра: спиртли ичимлик ичиш мақсадида кафе-бар, ресторан, чойхона ва ошхоналарга кириш ман этилиши; Тошкент шаҳар ҳудудидан Олмазор тумани ИИБ раҳбариятининг рухсатисиз чиқиб кетмаслик; соат 20:00 дан 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиб кетмаслик; ҳар ойнинг 7, 21-кунлари ИИБга келиб рўйхатдан ўтиш белгиланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг 2017 йил 4 майдаги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддаси 1-қисми билан 74.887 сўм 50 тийин жарима жазосига тортилган. Шундан сўнг ҳам у маъмурий назорат қоидаларини бузиб, 2017 йил 12 июль куни соат 23:00 да яшаш жойида бўлмаган.


1. Ш.Юнусовнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. Ш.Юнусовни жазодан озод қилиш масалаларини муҳокама қилинг.

9. Фуқаро А.Гизатуллинанинг аризасига кўра, 2019 йил 13 декабрь куни З.Газиевага тегишли Чилонзор тумани, 6-мавзе, 67-уй, 46-хонадонда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан Чилонзор туман ИИБ ҲООБ профилактика инспектори, туман ДСЭН инспектори, “Халқлар дўстлиги” маҳалла раиси маслаҳатчиси ва маҳалла фуқаролари билан бирга текширув ўтказилганда ҳеч қандай қоида бузилиши аниқланмаган. Шундай сўнг, уйнинг пастига тушгач А.Гизатуллина паст ниятларда, яъни ўзининг аризасида кўрсатилган важлар тасдиғини топмагач З.Газиевадан ўч олиш мақсадида унинг эркига қарши шу ерда бўлган фуқароларга Газиева Мафтуна Жамалиддиновнани унинг қизи эмаслиги, уни асраб олинганлигини айтиб, фарзандликка олишнинг қонун билан қўриқланадиган сирини ошкор қилган.


1. А.Гизатуллинанинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. А.Гизатуллинани Жавобгарликдан озод қилиш масалаларини муҳокама қилинг.

10. С.Мардиев 2017 йил май ойининг ўрталарида Чилонзор тумани, Оқтепа мавзесида ўтган каналларнинг бирининг сув бўйида 19.07.2003 йилда туғилган жабрланувчи М.Чоршанбиеванинг 16 ёшга тўлмаганлиги аён бўлгани ҳолда у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилган.


С.Мардиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2017 йил май ойининг охирларида Чилонзор тумани, 5-мавзе, 28-уй, 42-хонадонда бўла туриб, 19.07.2003 йилда туғилган жабрланувчи М.Чоршанбиеванинг 16 ёшга тўлмаганлиги аён бўлгани ҳолда у билан такроран ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилган.
1. С.Мардиевнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. С.Мардиевни жазодан озод қилиш масалаларини муҳокама қилинг.

11. Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, З.Агзамова 2017 йил 14 апрель куни тахминан соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 34-уй, 187-хонадон ётоқхонасида фоҳишахона ташкил этиб, фуқаро А.Ахмедов ва Г.Раимоваларга жинсий алоқа қилишлари учун 50.000 сўм пул эвазига шароит яратиб берган.


З.Агзамова суд мажлисида ариза билан мурожаат қилиб, оилавий ва моддий аҳволи жуда оғирлигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, турмуш ўртоғи йўқлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини, турар жойи йўқлиги сабабли ижарада яшаб келишаётганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини инобатга олган ҳолда уни ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган шахс деб топиб, уни Жавобгарликдан озод қилишни ва шу муносабат билан унинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатишни сўраган.
1. З.Агзамованинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. З.Агзамовани Жавобгарликдан озод қилиш масалаларини муҳокама қилинг.

12. О.Салимов турмуш ўртоғи Н.Кунаева билан ўрталаридаги оилавий келишмовчилик натижасида Н.Кунаевани фоҳишалик қилмаслигини била туриб, оммавий усулда ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон уйдирмалар тарқатиб, шарманда қилиш мақсадида ўзининг номига расмийлаштирилган телефон рақамидан фойдаланиб, 2018 йил февраль-март ойларида интернетдаги “Facebook.com” ижтимоий тармоғида “Н.Кунаева” номи билан профил очиб, ушбу профилнинг фотосуратлар альбомида ярим яланғоч қизларни фотосуратини жойлаб, профилнинг маълумотлар бўлимига “пул эвазига жинсий хизматлар кўрсатилади” деган маълумотларни киритиб, Н.Кунаевани хабардор бўлиши учун унинг яқин қариндошларини телефон рақамларини киритиб, интернетда тарқатган.


Шунингдек, О.Салимов турмуш ўртоғи Н.Кунаева билан ўрталаридаги оилавий келишмовчилик натижасида ўзига тегишли бўлган телефон рақамларидан 2018 йил 13 июлдан 2018 йил 16 августга қадар бир неча маротаба Н.Кунаеванинг телефон рақамига шахсни шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан таҳқирлайдиган “СМС” хабарларини жўнатиб, Н.Кунаевани ҳақорат қилиб келган.
1. О.Салимовнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. О.Салимовга нисбатан жазо тайинлаш масалаларини таҳлил қилинг.

13. Б.Пулатов бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Хашимов Умиджон Нусратовичдан Олмазор тумани, Беруний 3-мавзеси, Блок-Е уй, 81-хонадонда 150.000 АҚШ доллари миқдорида пул борлиги ҳақида хабарни олгач, 2016 йил 28 июль куни соат 09:20 ларда шу хонадонга келиб атрофни кузатиб туради, Н.Махкамов ва Г.Сидиков пичоқ билан қуролланган ҳолда хонадонга ғайриқонуний равишда бостириб кириш йўли билан ҳужум қилиб, З.Хамиджонованинг юзига қўл билан уриб соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уйда бўлган шахсларнинг қўлини мато билан боғлаб, хонадон балкони шкафидан 148.500 АҚШ доллари (440.158.455 сўм), 450.000 сўм пул ва нархи 300.000 сўмлик “Артел” русумли уяли телефон аппарати (жами 440.908.455 сўмлик моддий қимматликлар)ни олиб, воқеа жойидан яширинган.


1. Б.Пўлатов ва бошқаларнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. Мазкур казус мисолида иштирокчиликни таҳлил қилинг.

14. Фуқаро Б.Худаяров 2015 йил 20 майдан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими милиция таянч пунктларининг профилактика инспектори лавозимида ишлаб келиб, давлат органи мансабдор шахси бўлгани ҳолда, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2016 йил 19 февралдаги ҳукмига асосан жиноий Жавобгарликка тортилган Шайхонтоҳур тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси гуруҳи инспектори лавозимида ишлаган Ш.Ибрагимов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, 2015 йил июнь ойида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Янги-Белтепа” м.ф.й., 20д-уй ертўласида жойлашган “Azizbek Pay Mobile” хусусий корхонасига қарашли компьютер хизматлари кўрсатиш тармоғига текшириш ниқоби остида кириб, ушбу компьютер ўйингоҳидаги бир дона компьютер процессорида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан тақиқланган кино маҳсулотлари мавжудлигини рўкач қилиб, 4.250.000 сўмлик “Nanotech” русумли процессорни текшириш учун деб, ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирмасдан қонунга хилоф равишда олиб кетиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ҳамда давлат ва жамият манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлишган.


1. Б.Худаяровнинг харакатларига хуқуқий бахo бeринг.
2. Б.Худаяров қилмишининг хусусиятидан келиб чиқиб, Жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масалаларини таҳлил қилинг.

15. Фуқаро С.Исаков Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Гавхар кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган “Kontinent Progress” МЧЖ директори Я.Жўраевга бир неча маротаба мурожаат қилиб, 2012 йилдан 2017 йилга қадар бўлган вақт оралиғида “Kontinent Progress” МЧЖ ва “ATLAS INVEST” ҚК МЧЖнинг ҳисоб рақамига тадбиркорлар томонидан гугурт маҳсулотини сотиб олиш мақсадида 280.000.000 сўм пул ўтказилган бўлса-да, ушбу пуллар учун гугурт етказиб берилмаганлигини, мазкур пуллар ноқонуний равишда ўзлаштириб юборилганлигини айтиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ушбу маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, Я.Жўраевни пул беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, Я.Жўраевдан жамиятнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермаслик эвазига 7.000 қути гугурт маҳсулоти ёки 70.000 АҚШ доллари беришни талаб қилиб, 2018 йил


22 октябрь куни “Kontinent Progress” МЧЖ биносида Я.Жўраевдан ушбу пулларнинг бир қисми сифатида 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур ҳолатда жазодан ва Жавобгарликдан озод қилиш масалаларини таҳлил қилинг.

16. Фуқаро А.Баҳодиров 2015 йил декабрь ойларида фуқаро М.Иркенова билан танишиб, у билан гаплашиб юриб, 2016 йил февраль ойида М.Иркенова бошқа бола билан гаплашиб юрганлигини эшитиб қолган. Шундан сўнг, у М.Иркенова билан уришиб қолиб, М.Иркенованинг унга севги изхор қилгани, бокиралигини унга ҳадя килилишини айтгани ҳақидаги гапларини аудиоёзувга ёзиб олганини маълум қилиб, агар 500.000 сўм пул топиб бермаса ушбу аудиоёувларни унинг ота-онасига ва ўқиш жойига бориб танишларига ҳамда интернет-тармоқларига тарқатиб юборишини айтган, кейинчалик М.Иркенова бундай қилмаслигини айтганлигини, у М.Иркеновага 500.000 сўм пул олиб келиб беришини ёки ўзининг бокиралигини унга хадя қилишини айтиб шарт қўйган. М.Иркенова А.Баҳодировнинг мазкур таклифини рад этиб, 2016 йил 5 март куни соат 09:30ларда М.Иркенова унинг телефонига қўнғироқ қилиб пулни беришини айтган. Улар Чилонзор тумани “Чилонзор” метро бекати олдидаги кўприк остидан ўтувчи Кичик ҳалқа йўли ёнида учрашишни келишганлигини, шу ерда А.Баҳодиров М.Иркеновадан пулларни олаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур ҳолатда жазодан озод қилиш масалаларини таҳлил қилинг.
17. Фуқаро Б.Пирназаров 2017 йил 5 июнь куни соат 13:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Охунгузар” номли масжид рўпарасида намоз ўқиш учун масжидга кириб кетган Абдуллаев Шерзод Шавкатович томонидан қаровсиз қолдирилган “Кобальт” русумли, давлат рақами 01 834 LDA бўлган автоуловнинг орқа эшиги ойнаси очиқлигидан фойдаланиб автоулов ички юкхонасидан 764.000 сўм пулларни эгаллаган вақтда Ш.Абдуллаев уни кўриб қолганини била туриб, эгаллаган пуллар билан қочганида орқасидан Ш.Абдуллаев етиб бориб томонидан ашёвий далил билан ушлаб олган.
Б.Пирназаров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан айбланган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур ҳолатда жазодан озод қилиш масалаларини таҳлил қилинг.

18. Фуқаро Р.Қаюмбеков 2019 йил 02 январь куни соат 20:00ларда Тошкент шаҳар, Чиланзор тумани, 17-мавзеда жойлашган “Парламент” тунги клуби яқинида бўла туриб, шу ерда бўлган А.Иброхимовдан қиймати 100.000 сўмлик “Нокиа Х2” русумли ва қиймати 500.000 сўм бўлган “Samsung S3” русумли телефон аппаратларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.


Шунингдек, Р.Қаюмбеков ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран талончилик қилиш мақсадида 2019 йил 02 январь куни соат 22:00ларда Тошкент шаҳар, Чиланзор тумани, 8-мавзе, 18-уй олдида бўла туриб, шу ерда бўлган вояга етмаган А.Филатовдан қиймати 700.000 сўм бўлган “Samsung Grand Prime” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус мисолида такроран жиноят содир этишни таҳлил қилинг.

19. Фуқаро Б.Холхўжаев 2017 йил 19 июнь куни соат 19:30ларда Чилонзор тумани Қатортол мавзесида жойлашган сартарошхонадан сочини олдириб чиқиб, Чилонзор тумани 6-мавзсида кетаётганида шу ерда унга нотаниш бўлган О.Лошакова ва Х.Хидоятовларни маст ҳолатда бир-бирларига бақириб турганлигини кўриб, улардан ёрдам кераклиги ҳақида сўраган. О.Лошакова унга бақириб берган, кейин улар у ердан кетишган, Б.Холхўжаев ҳам уларнинг ортидан бориб, йўлда Х.Хидоятов кетганлигини, О.Лошакова бир ўзи қолганлигини, унинг қўлида телефон аппарати борлигини кўриб, унинг қўлидаги телефон аппаратини олиб қочган. Б.Холхўжаев ноқонуний эгаллаб олинган “SONY-Z-1” русумли телефонни Сергели деҳқон бозорида “Элшод” исмли шахсга 200.000 сўмга сотиб юборган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус мисолида қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни қўллаш истиқболларини таҳлил қилинг.
20. Фуқаро Ф.Уразалиева 2016 йил 15 ноябрь куни фуқаро 1949 йилда туғилган Исмаилова Зумрад Убайдуллаевнанинг паспорт нусхасига ўзининг расмини ёпиштириб, туғилган йилини 1965 йилга ўзгартириб, мазкур паспорт нусхасини қалбакилаштирган.
Шунингдек, Ф.Уразалиева ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2016 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 100-уйда жойлашган “Мега Сектор” МЧЖга келиб, шу МЧЖ менеджери лавозимида ишловчи Юнусов Дилшод Абдурашидовичга ўзини Исмаилова Зумрад Убайдуллаевна деб таништириб, унга З.Исмаилованинг қалбакилаштирилган паспорт нусхасини тақдим қилиб, Д.Юнусов билан ижара шартномаси тузиб, 76 жуфт қурилиш ҳавозаларини ижарага олиб, сўнг ушбу ҳавозаларни фуқаро Патидинов Шахобиддин Шамшиддиновичга 7.600.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус мисолида жиноятлар мажмуини қўллаш масалаларини таҳлил қилинг.

21. Прокуратура Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ КИЖҚКБ ходимлари томонидан ҳамкорликда Наманган шаҳрида яшовчи О.Нажмиддиновнинг аризаси юзасидан 2018 йил 12 сентябрь куни соат 12:25 дан 13:15 га қадар ўтказилган тезкор тадбирда судланувчи Эргашев Қосимжон Қодирович ўзининг ғараз мақсадларини кўзлаб, валюта қимматликларини банкдан ташқарида олиш ва ўтказиш қонунга хилоф эканлигини билгани ҳолда Уйчи тумани марказида жойлашган омухта-ем маҳсулотларини сотиш шаҳобчасида назоратчи харидор О.Нажмиддиновдаги 7.200 АҚШ долларини 1 АҚШ долларини 7.890 сўмдан ҳисоблаб 7.200 АҚШ долларини 56.808.000 сўмга сотиб олишга келишиб, назоратчи харидордан кимёвий ишлов берилган 7.200 АҚШ долларини олиб, унга 30.000.000 сўм пулларни бериб, қолган 26.808.000 сўмини кейинроқ бермоқчи бўлган вақтида ушланган ва ундан 30.000.000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олинган.


Қ.Эргашев муқаддам жиноят содир этмаган, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, жиноятни очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус мисолида қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни қўллаш истиқболларини таҳлил қилинг.

22. Фуқаро А.Хакимов чет эл валютасини қонунга хилоф равишда сотиб олиш мақсадида жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахс бўлиб, 2018 йил 11 октябрь куни соат 19:30ларда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 26-мавзе, 24-уй, 73-хонадонда И.Абдуллаева ва Е.Шониязовалардан ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8.230 сўмдан ҳисоблаб, Марказий банк курси бўйича кўп миқдорни, яъни 98.172.960 сўмни ташкил қилган 12.000 АҚШ долларини жами 98.760.000 сўмга сотиб олишга келишиб, И.Абдуллаева ва Е.Шониязовалардан 12.000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда олиб, келишилган 98.760.000 сўмдан 90.260.000 сўмини уларга бериб, қолган 8.500.000 сўмни жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01H825EA бўлган “Нексия-1” русумли автомашинадан олиб келиш учун уйдан чиқиб кетаётганида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкиллаштирилиб, жиноят ишининг қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс жиноят предмети бўлган 12.000 АҚШ долларини воқеа жойидан олиб қочиб кетган, А.Хакимов эса Департамент ходимлари томонидан ушланган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус мисолида жиноят қонунида вақт масаласини муҳокама қилинг.

23. Фуқаро У.Юнусов “Cen Chen textile group” МЧЖ директори лавозимида ишлаб келиб, ХХРдаги “Urumqi tongyale international trade” жамияти билан 03.04.2017 йилда 4-сонли товарларни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаб, ушбу шартномага асосан 2017 йил 25 июль куни Хитой давлатидан 011079-сонли СМГС, 10.07.2017 йилдаги TY17-20117-сонли инвойс ва ўров варағи асосида PCSU 5101312-рақамли контейнерда жами фактура қиймати 3.189 АҚШ долларига тенг бўлган 104 ўрамдаги, брутто вазни 22.260 кг, нетто вазни 21.260 кг бўлган “ворсовие плотона, трикортажние из химических нитей”, яъни адёллар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган матоларни келтирганлиги тўғрисида типографик рақами EDK654431 бўлган божхона юк декларациясини тўлдириб, “Тошкент товар” ТИФ божхона постига тақдим этиб, у томонидан олиб келинган матолар орасига яшириб жойлаштирилган умумий қиймати жуда кўп миқдорни ташкил қилган 158.400.000 сўмлик тайёр ҳолдаги 7200 дона болалар адёлларини декларацияда акс эттирмай, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кирган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус мисолида жиноят қонунининг ҳудуд бўйича амал қилиш қоидасини муҳокама қилинг.

24. Фуқаро Ҳ.Мусурмонқулов муқаддам жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир туман судининг 12.01.2016 йилги қарорига асосан фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 165-моддаси, 170-моддаси ва 176-моддасининг 1-қисми билан маъмурий жазо қўлланилган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2012 йилги 72-сон Қарорини 1-Иловасининг 5-бандида аудиовизуал асарлар, ЭҲМ дастурлари, грампластинка, аудиокассета ва лазерли дискларни сотиш лицензия олиниши талаб қилинадиган фаолият турларига киритилган бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 12.05.2001 йилги 222-2-сонли Қарорининг 1-Иловаси ҳамда Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2002 йилги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги 236-сонли Қарори талабларига зид равишда, 07.12.2015 йилдан 13.01.2016 йилга қадар Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги “Отчопар” бозорида ерости йўлининг чиқиш жойида лицензия олиниши шарт бўлган аудио ва видео маҳсулотлар ёзилган дисклар савдоси фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб келган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус ечимида Жавобгарликдан озод қилиш масалаларини таҳлил қилинг.

25. Фуқаро З.Нажмиддинов фуқаро О.Бўрибоев билан бир гуруҳ бўлиб, жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3286-сонли Қарори талабларига зид равишда маҳаллий ҳокимият қарорисиз, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус лицензия олмасдан, 2017 йил май ойидан 2017 йил 12 октябрь кунига қадар “Подшоота” сойи ўзанидан судланувчи О.Бўрибоев ўзига тегишли “Хюндай 1400 W” русумли НУ 4592 давлат рақам белгили эксковаторни З.Нажмиддиновга топшириб, қум-шағал маҳсулотларини ковлаб, сотиб, тушган пулларни О.Бўрибоевга топшириб келган, О.Бўрибоев сотилган қум-шағал маҳсулотлари пулларини олиб, эхтиёжларига ишлатиб келган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, қилмишни квалификация қилинг.
2. Мазкур казус ечимида қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни таҳлил қилинг.

26. Фуқаро Д.Арипджанова Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам Маркази шифохонасининг травматология қабул бўлимида хизматчи, яъни ҳамшира лавозимида ишлаб келиб, 2018 йил 08 февраль куни иш вақтида Ж.Тоғаевнинг 7 метр банландликдан йиқилиб тан жароҳат олганлигини рўйхатга олиш китобига расмийлаштирган бўлсада, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пул эвазига бу ҳақда ўқиш ва ҳуқуқни мухофоза қилувчи органларга хабар бермаслигини айтиб, таъмагирлик йўли билан беморнинг таниши А.Омониллаевдан 41.000 сўм миқдоридаги пулларни олган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг.
2. Казус мисолида асосий ва қўшимча жазоларни тайинлаш масаласини таҳлил қилинг.
27. Фуқаро Матиббаев Олимжон Рахимбаевич 2018 йил 24 июнь куни соат 22:00ларда Тўрақўрғон тумани, Тошкент МФЙда жойлашган “Фаввора” номли дам олиш маскани олдида қаровсиз қолдириб кетилган Косонсой тумани, Тергачи МФЙда яшовчи М.Йўлдошалиевга тегишли бўлган “Минск” русумли мотоциклини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлаб кетиб, 25 июнь куни Мингбулоқ тумани, Қизилқум МФЙда яшовчи Т.Тоджибаевга 200.000 сўмга сотиб юборган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, фуқаро О.Матиббаевнинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг.
2. Казус мисолида нормалар рақобатини таҳлил қилинг.

28. Фуқаро Матиббаев Олимжон Рахимбаевич 2018 йил 24 июнь куни соат 22:00ларда Тўрақўрғон тумани, Тошкент МФЙда жойлашган “Фаввора” номли дам олиш маскани олдида қаровсиз қолдириб кетилган Косонсой тумани, Тергачи МФЙда яшовчи М.Йўлдошалиевга тегишли бўлган “Минск” русумли мотоциклини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлаб кетиб, 25 июнь куни Мингбулоқ тумани, Қизилқум МФЙда яшовчи Т.Тоджибаевга 200.000 сўмга сотиб юборган.


1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, фуқаро О.Матиббаевнинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг.
2. Казус мисолида нормалар рақобатини таҳлил қилинг.

29. Фуқаро Х.Рихсибаев 2016 йил 6 август куни номаълум шахсдан бир дона гугурт қутисида гиёҳвандлик воситаси 1,35 грамм марихуанани 400.000 сўмга сотиб олиб, уни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Тансиқбоев” деҳқон бозори қаршисидаги кўп қаватли уйлар олдида ушбу гиёҳвандлик воситасини 8 дона газета бўлагига тақсимлаб, эгнида бўлган шортигининг ўнг ён чўнтагига солиб, “Grand Lavash” кафесига кирган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.


Суд-кимёвий экспертизасининг 2016 йил 7 августдаги 2/597-сонли хулосасига кўра, Х.Рихсибаевдан олинган моддалар (объектлар №1,2,3,4,5,6,7,8) таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “марихуана” деб аталиши, унинг оғирлиги 1,35 граммга тенглиги аниқланган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, фуқаро Х.Рихсибаевнинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг.
2. Казус мисолида жазо тайинлаш масаласини таҳлил қилинг.

30. Фуқаро М.Туляганов 2016 йил 5 декабрь куни тахминан соат 19:30 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Сулола” тўйхонасининг олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро Низамов Баходир Музаффариддин ўғлини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, ҳеч бир сабабсиз унинг юзига мушти билан уриб тан жароҳати етказган вақтда, буни кўрган унинг укаси Б.Низамов Бахтиёр Музаффариддин ўғли М.Тулягановни тинчлантириш мақсадида борганида М.Туляганов ўзининг безорилик ҳаракатларини давом эттириб, Низамов Бахтиёрни урмоқчи бўлиб унинг ёқасидан ушлаган пайтда, шу ерда бўлган Абидов Умид Мурод ўғли М.Тулягановнинг безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўриш мақсадида ажратмоқчи бўлиб унинг қўлларига ёпишган вақтда, М.Туляганов уни ҳам юзи ва бошига қўллари билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.


Суд-тиббий экспертизасининг 2016 йил 12 декабрдаги 1354-Ҳ-Шод сонли хулосасига кўра, Абидов Умид Мурод ўғли енгил даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2016 йил 14 декабрдаги 1355-Ҳ-Шод сонли хулосасига кўра, Низамов Баходир Музаффариддин ўғли енгил даражадаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
1. Вазиятга хуқуқий бахo бeринг, фуқаро М.Тулягановнинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилинг.
2. М.Тулягановга нисбатан ярашув интитутини қўллаш масаласини таҳлил қилинг.

31. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган ва меҳнатга жалб қилинган маҳкум Н. йиллик меҳнат таътилига чиқишни сўраб мурожаат қилди. Муассаса маъмурияти бу талабни ғайриқонуний деб рад этди.


1. Вазиятда маъмуриятнинг Жавоби тўғрими, фикрингизни қонун ҳужжатларига мувофиқ асослаб беринг.
2. Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

32. Г.исмли маҳкумга мунтазам жазони ижро этиш колонияси тартиб қоидасини бузганлиги учун унга нисбатан икки кун давомида камайтирилган тарзда озиқ овқат берилиши тўғрисида буйруқ чиқарилди.


1. Ушбу ҳолатни ўрганинг ва унда йўл қўйилган хатоларни аниқланг.
2. Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

33. Шокиров икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан айбдор деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланган. Жазони ижро этиш колониясига етиб келган Шокиров колония бошлиғига узоқ муддатга учрашув ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи маҳкумнинг илтимосини рад этган ва умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилган шахсларга узоқ муддатга учрашув ҳуқуқи берилмаслиги билан изоҳлаган.


1. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

34. К. 2019 йил 25 июл куни кечаси соат 02:30 ларда Самарқанд шаҳар, “Чашма” маҳалласи, Х.Дониёрбек кўчаси, 13-уйнинг олдида, жабрланувчи Р. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолиб, жанжал натижасида қўлида бўлган синган шиша бўлаги билан Р.ни қорин соҳасига қасддан бир маротаба уриб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст тан жароҳатини етказган.


Самарқанд вилоят судга оид тиббиёт экспертизаси бюросининг 2019 йил 2 август кунги 2503-сонли хулосасига кўра, Р. нинг танасида, яъни яъни қорин бўшлиғига тешиб кирмаган, қорин чап ёнбош соҳасига санчилиб кесилган яралар ҳамда қорин бўшлиғига тешиб кириб, катта чарви жароҳатланган, қорин чап ёнбош соҳасидаги санчилиб кесилган яраси каби тан жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ўткир санчувчи-кесувчи жисмлар натижасида юзага келган бўлиши мумкинлиги ва ушбу жароҳатлар “Оғир ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари” гуруҳига кириши ва етказилган муддати 2019 йил 25 июл кунига тўғри келиши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд томонидан К. нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони манзил колонияларда ўташ белгиланган.
1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Манзил колониясида жазони ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
3. Манзил колониясида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёритинг.

35. М ва Г исмли шахслар билан олдиндан тил бириктириб бир гуруҳ шахслар бўлиб, ҳокимиятни босиб олиш ва конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган жиноий ҳаракатни содир этиш учун ўз кучларини бирлаштиришга келишишган.


Тергов жараёнида аниқланишича, М. Тожикистон Республикаси ҳокимият вакилларининг кўрсатмаларига кўра ҳаракат қилган. Ҳокимият вакиллари бунинг эвазига унга Тожикистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинишини ваъда беришган.
М Ўзбекистон Республикаси ЖК 159-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга 20 (йигирма йил) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Махсус тартибли колониясида жазони ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
3 Махсус тартибли колониясида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёритинг.

36. Шаҳарлараро қатнов автобусининг ҳайдовчиси Т. йўловчини катта миқдордаги юк учун ҳақ тўламагани учун урган. Бу қилмиши учун суд ҳайдовчини ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, тўрт ой озодликни чеклаш жазоси ва уч йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этган.


1. Қўшимча жазо сифатида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш қонуний асосга эгами?
2. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосининг шартларини таҳлил қилинг.

37. Ахмедов икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқасизлик билан таъмагирлик ниятида ўлдирганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж”, “и” бандлари билан айбдор деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланган. Жазони ижро етиш колониясига етиб келган Ахмедов колония бошлиғига узоқ муддатга учрашув ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган. Жазони ижро етиш муассасаси бошлиғи маҳкумнинг илтимосини рад етган ва умрбод озодликдан маҳрум етиш жазосига ҳукм этилган шахсларга узоқ муддатга учрашув ҳуқуқи берилмаслиги билан изоҳлаган.


1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.

38. 2015-йилда шартнома асосида Рашидов ҳарбий хизматни ўтай бошлаган. Рашидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 291-моддасида назарда тутилган яъни, Қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларини қоровул таркибига кира туриб, ўзи томонидан зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиб, бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлишига қарамасдан ушбу қоидага амал қилмаган. Рашидовнинг иши ҳудудий ҳарбий суд томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланган.


Хизмат бўйича чеклаш тўғрисидаги ҳукмнинг ижро етилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм командири ҳукм чиқарган судга 10 кун ичида хабар берди. Суд унга муддатни бузганлиги учун эътироз билдирди. Командир еса, ҳарбий қисмда озроқ нотинчлик бўлганлигини важ қилиб кўрсатди.
1. Хизмат бўйича чеклаш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
2. Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг. Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

39. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига ега бўлган фуқаро Ш. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисмида назарда тутилган пора олиш жиноятини содир етиб, суд томонидан унга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда қўшимча жазо чораси сифатида давлат мукофотидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Жиноят-ижроия кодекси ҳамда тегишли норматив ҳужжатларга асосланиб, жазоларни суд томонидан тайинланган жазоларни ижро этиш тартибини тушунтириб беринг.
40. Шарқий ҳарбий округ суди томоинидан ҳарбий қўмондон Н. ЖК 301-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир етганликда айбдор деб тўилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда қўшимча жазо тариқасида полковник ҳарбий унвонидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
1. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2. Мазкур ҳолатда суднинг ҳаракатига баҳо беринг. Полковник ҳарбий унвонидан маҳрум қилиш тартибини тушунтиринг.

41. К. Исмли шахс 64/УЯда тўсатдан бош мияга қон қуюлиши сабабли вафот этди. Унинг Франция давлатида истиқомат қилувчи бир нафар фарзандига манзили ноаниқлиги сабаб хабар беришнинг имкони йўқлиги туфайли хабар берилмади. Марҳумнинг фарзанди отасининг вафоти тўғрисида 4 кундан сўнг хабар топди ва отасининг дафн этилганлигини аниқлади.


1. Маҳкумнинг вафоти ҳақида яқин қариндошларига хабар бериш ва дафн этиш тартибини тушунтириб беринг.
2. Ушбу ҳолат юзасидан ўз мустақил фикрингизни билдиринг.

42. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жазодан озод қилиш тўғрисида маҳкумнинг ўзи илтимоснома билан судга мурожаат этди. Илтимоснома рад этилгач, 3 ойдан сўнг жамоат бирлашмаси шундай илтимоснома билан чиқди. Судья биринчи илтимосномани рад этиш тўғрисидаги қарор чиқаргандан кейин ҳамда олти ой ўтгач, бундай илтимосномалар кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди.


1. Судянинг қарорлари қонунийми?
2. Ушбу ҳолат юзасидан ўз мустақил фикрингизни билдиринг.

43. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни контрабанда қилиш жинояти билан айбланган ва ҳукм чиқарилган О. исмли маҳкум жазони ярмини ўтаганлиги ва касаллиги туфайли жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.


1. Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғри амалга оширилганми?
2. Ушбу ҳолат юзасидан ўз мустақил фикрингизни билдиринг.

44. Судланувчи Бобоқулов Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚ ва ТҚКБга бевосита бўйсинувчи ТҚБ жиноят қидирув кичик инспектори лавозимида хизмат қилиб келиб, хизмат вазифалари бўйича ўғирлик жиноятининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бориб, 2015 йил 2 февраль куни тахминан соат 20:40 ларда Юнусобод туманидаги «Олой» бозорига кириш эшиги фуқаро Халиловни «Самсунг Галакси» русумли уяли алоқа телефон аппаратини ўғирлаганликда гумон қилиб тўхтатиб, Халиловнинг эгнидаги кийимлари ва қўлларидан ушлаб, бозор ҳудудидаги Юнусобод тумани ИИБ ХООБнинг 384-сонли МТП коридорига олиб келиб, Халиловни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, унинг телефон аппаратини ўғирламаганлигини билдирганлигига қарамасдан ваколати доирасида қонунда белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмасдан, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, Халиловни телефон аппаратини ўғирлаганликда айблаб, уни қўллари ва оёқларидан ушлаб бўйин соҳасидан бўғиб, коридор деворига унинг боши ва танасини силтаб уриб, юзлари ва бош соҳаларига қўллари билан уриб, унга қасддан тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан кетиб қолган.


Суд томонидан Чилонзор туманида яшовчи Бобоқулов Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми ва 206-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилган ва унга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жазоларни ижро этиш инспекцияси Бобоқуловни жазони Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги пойабзал заводида ўташ учун юборди.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суд ва жазоларни ижро этиш инспекцияси ҳаракатларнинг қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

45. Судланувчи Маллаев 2015 йил 3 сентябрь куни тахминан соат 18-30ларда Бектемир тумани, Махтумқули 2-тор кўчаси 43-уй олдида спиртли ичимлик ичгани холда ўзининг қўшниси Миркамилов билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ўткир кесувчи-санчувчи жисм (пичоқ) билан унинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.


Миркамилов Суд тиббий экспертизасининг 2015 йил 17 сентябрдаги 5555-сонли хулосасига кўра “қорин олдинги деворини қорин бўшлиғига тешиб кирган, жигарни жароҳатланган, гемоперитонеум (қорин бўшлиғига қон қуйилиши) ва 2-даражали постгеморрагик шок билан асоратланган санчилган кесилган жарохати” бўлиб, бу жароҳатлар ҳаёт учун хавфли бўлиб, оғирлик даражаси бўйича «Оғир» тан жароҳати етказилганини аниқланган.
2015 йилда жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан судланувчи вояга етган Маллаевнинг қасддан содир этган жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Суд Маллаевнинг ўта тарбиясизлигини инобатга олиб, қайта тарбиялаш мақсадида кучайтирилган тартибдаги тарбия колонияларида жазони ўташини белгилаб ҳукм чиқарган.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

46. Судланувчи Муқумов 2016 йил 3 февраль куни тахминан соат 22:00ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Аҳмад Дониш” деҳқон бозорида жойлашган “Баходир-Бахт” нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусий корхонасида бўла туриб, фуқаро Авазов билан жанжаллашиб, унинг баданига оғир шикаст етказиш мақсадида ўзида бўлган ўткир тиғли жисм билан Авазовнинг қорин ва оёқ соҳаларига ўта шафқатсизлик билан бир неча марта уриб, тан жароҳатлари етказган.


Ўтказилган тиббиёт экспертизасининг 08.02.2016 йилдаги 1318-сонли хулосасига кўра Авазовга оғирлик даражаси бўйича “Оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига асосан, Муқумов Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “в”, “е” бандлари билан айбдор деб топилган. Қасддан содир этилган жинояти учун биринчи марта ҳукм қилинган шахс хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолинди. Лекин, маҳкум бунга норозилик билдирди. Маҳкумнинг ҳимоячиси тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг бунга ҳаққи йўқлигини билдирди.
Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолиш тартибини муҳокама этинг.
Тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

47. Судланувчи Кабилов 2015 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 20:30ларда “Ласетти” русумли давлат рақами 01 X 086 SA бўлган автомашинасида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги ТХАЙ кўчаси “Чиғатой-Оқтепа” МЧЖ биноси қаршисида “Йўл ҳаракати қоидалари” 3.5 бандининг 4-қисми, яъни “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, 12.1 бандининг 1-қисми, яъни “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан бошқариши керак” деган талабларини бузиб, транспорт воситаси тезлигини чекланган 70 километр тезликдан ошириб ҳаракатлантириб, автомашинасининг олди қисми билан пиёда Пулатовни уриб юборган, натижада Пулатов тан жароҳати олиб шифохонага етказилган ва олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.


Кабилов суд ҳукмига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Жазо манзил колониясида ўталиши белгилаб қўйилган.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колониясида ўтаётган маҳкум Кабилов фуқаролик намунасидаги кийимда юрганлиги учун муассаса маъмурияти уни муассаса ички тартиб қоидаларида бу ҳолат мумкин эмаслигини айтиб унга огоҳлантириш эълон қилади.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Муассаса маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

48. В.га 2015 йил 26 сентябрь куни 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинланди ва унга соат 20:00 дан 08:00 гача ўз уйидан ташқарига чиқишни тақиқлаб қўйди. В. 2015 йил 12 октябрда синглисини тўйига чиқиб соат 22:30да уйига қайтиб келди. Жазони ижро этиш органи кузатув камераси орқали бу ҳолатни аниқлаб В.га яна бир марта тақиқланган вақтда уйида бўлмаса жазосини турини ўзгартириш ҳақида судга тақдимнома киритилиши ҳақида огоҳлантирди. Инспектор унга “ҳатто уйинг ёниб кетса ҳам тақиқланган вақтда ташқарига чиқмайсан” деб таъкидлади. Орадан 2 кун ўтиб соат 23:30 ларда В. нинг уйида ёнғин чиқди. В. уйда ёлғиз ўзи эди. Чироқ ўчиб қолган ва телефонини қувватини ҳам тугатиб қўйган эди. Инспекторнинг гапини эслаб ташқарига чиқа олмади. Одамлар ёнғинни аниқлаб тегишли идораларга хабар беришди. Натижада В. оғир тан жароҳати олди, уйи эса батамом ёниб кетди. Жазони ижро этиш инспекцияси В.ни доимий яшаш жойи йўқлиги сабаб жазони бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритди. Суд В.нинг жазосини ўталмай қолган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди.


Озодликни чеклаш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Инспектор ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

49. Бухоро вилоятида жойлашган уруғ ишлаб чиқариш корхонаси озодликдан маҳрум қилиш муассасасидаги маҳкумларни ишга жалб этган ва уларнинг меҳнати орқали маълум усишга эришган уруғ корхонаси ўз маблағларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варағига озиқ-овқат учун ўтказишини билдиради. Жазоларни ижро этиш муассасаси маъмурияти эса эътироз билдиради, чунки бундай қилиш мумкин эмаслигини, чунки бундай ҳолда маҳкумларга бериладиган белгиланган овқат нормаси ошиб кетишига ва маҳкумларни аҳлоқан бузилишига олиб келиниши мумкинлигини, яхшиси ушбу маблағни озодликдан маҳрум қилиш муассасаси ҳисобига ўтказишни таклиф қилди.


Маҳкумларни ишга жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини муҳокама этинг.
Жазоларни ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

50. 2014 йилда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди тамонидан судланувчи Азамовга қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо чораси суд ҳукми билан қўлланилган. Маҳкум Азамов Жазони ўташ даврида унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Маҳкум Азамовнинг жамоат ишларидаги фаоллиги ва меҳнатга ҳалол муносабати учун интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш шаклидаги рағбатлантириш чораси қўлланилди.


Унга интизомий жазо 2014 йил 1 майда қўлланилган эди. Рағбатлантириш чораси эса 2014 йил 1 июлда қўлланилган.
Маҳкумларга рағбатлантириш чоралари қўллаш тартибини муҳокама этинг.
Жазоларни ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

51. Андижон вилояти жиноят ишлар бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукми билан Ботировга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ушбу жазони ўташ махсус тартибли колонияда амалга оширилиши белгиланган. Жазони махсус тартибли колонияда ўтаётган маҳкум Ботировнинг ижобий хулқ-атвори, тузалиш йўлига қатъий ўтаётганлиги инобатга олиниб, рағбатлантириш тарзида умумий тартибли колонияга ўтказилган. Кейинроқ, ушбу колониядан рағбатлантириш тарзида манзил-колонияга ўтказилди. Аммо, манзил-колониясида тартиб-интизомни бузиш ҳолатлари кучайгани сабабли, у махсус тартибли колонияга қайтарилган. Ботировнинг адвокати ушбу ҳолатни қонунга зид деб баҳолаб, шикоят берган.


Манзил колониясида жазони ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

52. 2015 йил Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон тумани суди тамонидан Жаватовнинг жиноят иши кўриб чиқилиб унга нисбатан ҳукм чиқарилган. Ҳукмда қасддани жиноят содир этишда айбли деб топилган Жаватов нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унинг 4 йилини турмада, 6 йилини умумий тартибли колонияда ўталиши белгиланди. Аммо, ушбу вазиятда маҳкум Жаватовнинг ота-онасининг ёзма аризасига биноан, жазо тайинлангандан 1 йилдан сўнг, маҳкум умумий тартибли колонияга ўтказилган.


Умумий тартибли колониясида жазони ижро қилиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

53. Турсунов шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” бандлари билан айбдор деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланган. Жазони ижро этиш колониясига етиб келган Турсунов колония бошлиғига узоқ муддатга учрашув ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи маҳкумнинг илтимосини рад этган ва умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилган шахсларга узоқ муддатга учрашув ҳуқуқи берилмаслиги билан изоҳлаган.


Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Жазони ижро этувчи муассаса маъмуриятининг ҳарикатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.


54. 2015 йилда шартнома асосида Каримов харбий хизматни ўтай бошлаган. Каримов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 291 моддасида назарда тутилган яъни, Каримов Қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларини қоровул таркибига кира туриб, ўзи томонидан зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиб, Каримов бундай оқибатларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлишига қарамасдан ушбу қоидага амал қилмаган. Каримовнинг иши ҳудудий ҳарбий суд томонидан кўриб чиқилиб унга нисбатан хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланган.
Хизмат бўйича чеклаш тўғрисидаги ҳукмнинг ижро этилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм командири ҳукм чиқарган судга 10 кун ичида хабар берди. Суд унга муддатни бузганлиги учун эътироз билдирди. Командир эса, ҳарбий қисмда озроқ нотинчлик бўлганлигини важ қилиб кўрсатди.
Хизмат бўйича чеклаш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

55. 2015 йил муддатли ҳарбий хизматни ўташга чақирилган Бойтураев шу йилнинг 20 июнь кунига қадар ўзининг резервида бўлаган Собировни мунтазам қийнаб, азоб бериб, соғлиғининг бўзилишига сабаб бўлган шикас етказганлиги Собировни санчастга мурожат қилиши натижасида аниқланган. Бойтураевнинг жиноят иши ҳудудий ҳарбий суд томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 285 моддаси билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ва унга нисбатан суд ҳукми билан интизомий қисмган юбориш жазоси тайинланган. Бойтураев Интизомий қисмда жазони ўтаётган, ахлоқи тузалаётганлар тоифасига киритилган. Бойтураев ҳарбий қисм командири томонидан қонунда белгиланган тартибда шартли равишда муддатидан илгари жазодан озод қилишга тақдим этилди. Бироқ суд тақдимномани рад этди.


Интизомий қисмга жунатиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.
56. 2015 йилда Самарқанд ҳарбий округида ўзининг қумондонлик важзифасини амалга ошираётган генерал-майор Солиев ўз хизмат мавқеини суиистимол қилиб яъни, Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиши, шунингдек, ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, деб назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 291 моддаси билан жиноят содир этган. Суд ЖК 301-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Солиевга унинг содир этган жиноятига жазо тайинлаш пайтида қўшимча жазо тариқасида уни генерал-майор ҳарбий унвонидан маҳрум қилди.
Қўшимча жазони ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

57. 2002 йил 14 февралда туғилган Абдисаломов Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Чорсу массиви 4-уй 50-хонадонда акаси билан яшаб келиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга ружу қўйиб, ўз оила аъзолари билан шу камчилиги юзасидан келишмовчиликда яшаб келган, 2017 йил 3-март куни тахминан соат 20.40 ларда ўз уйида маст ҳолатда бўла туриб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, ўз акаси, 05.11.1987 йилда туғилган Ходжаевнинг кўкрак қафаси олди юзасининг ўнг томонига ошхона пичоғи билан уриб, ўз акасига жароҳат етказган. Олган тан жароҳати натижасида Ходжаев воқеа жойида вафот этган.


Ушбу ҳаракатлари билан вояга етмаган Абдисаломов ЖКнинг 97-модда 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.
Суд Абдисаломовга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Вояга етмаган Абдисаломов жазони ижро этиш колониясида тўсатдан жазавага тушиб қолган. Жазони ижро этиш колонияси ходимлари тиббий ходимлар билан биргаликда 3 соат мобайнида маҳкумга тинчлантириш кўйлагини кийдириб қўйишган.
Вояга етмаган маҳкумларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини тушунтиринг.
Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

58. Судланувчи Муқумов 2017 йил 3 февраль куни тахминан соат 22:00ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Аҳмад Дониш” деҳқон бозорида жойлашган “Баходир-Бахт” нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусий корхонасида бўла туриб, фуқаро Авазов билан жанжаллашиб, унинг баданига оғир шикаст етказиш мақсадида ўзида бўлган ўткир тиғли жисм билан Авазовнинг қорин ва оёқ соҳаларига ўта шафқатсизлик билан бир неча марта уриб, тан жароҳатлари етказган.


Ўтказилган тиббиёт экспертизасининг 08.02.2017 йилдаги 1318-сонли хулосасига кўра Авазовга оғирлик даражаси бўйича “Оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Суд ҳукмига асосан, Муқумов Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “в”, “е” бандлари билан айбдор деб топилган. Қасддан содир этилган жинояти учун биринчи марта ҳукм қилинган шахс хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолинди. Лекин, маҳкум бунга норозилик билдирди. Маҳкумнинг ҳимоячиси тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг бунга ҳаққи йўқлигини билдирди.
Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонасида олиб қолиш тартибини муҳокама этинг.
Тергов ҳибсхонаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

59. Судланувчи Кабилов 2017 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 20:30ларда “Ласетти” русумли давлат рақами 01 X 086 SA бўлган автомашинасида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги ТХАЙ кўчаси “Чиғатой-Оқтепа” МЧЖ биноси қаршисида “Йўл ҳаракати қоидалари” 3.5 бандининг 4-қисми, яъни “ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши”, 12.1 бандининг 1-қисми, яъни “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан бошқариши керак” деган талабларини бузиб, транспорт воситаси тезлигини чекланган 70 километр тезликдан ошириб ҳаракатлантириб, автомашинасининг олди қисми билан пиёда Пулатовни уриб юборган, натижада Пулатов тан жароҳати олиб шифохонага етказилган ва олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.


Кабилов суд ҳукмига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Жазо манзил колониясида ўталиши белгилаб қўйилган.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колониясида ўтаётган маҳкум Кабилов фуқаролик намунасидаги кийимда юрганлиги учун муассаса маъмурияти уни муассаса ички тартиб қоидаларида бу ҳолат мумкин эмаслигини айтиб унга огоҳлантириш эълон қилади.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Муассаса маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

60. Самарқанд вилоятида жойлашган уғут ишлаб чиқариш корхонаси озодликдан маҳрум қилиш муассасасидаги маҳкумларни ишга жалб этган ва уларнинг меҳнати орқали маълум усишга эришган Уғут корхонаси ўз маблағларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варағига озиқ-овқат учун ўтказишини билдиради. Жазоларни ижро этиш муассасаси маъмурияти эса эътироз билдиради, чунки бундай қилиш мумкин эмаслигини, чунки бундай ҳолда маҳкумларга бериладиган белгиланган овқат нормаси ошиб кетишига ва маҳкумларни аҳлоқан бузилишига олиб келиниши мумкинлигини, яхшиси ушбу маблағни озодликдан маҳрум қилиш муассасаси ҳисобига ўтказишни таклиф қилди.


Маҳкумларни ишга жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини муҳокама этинг.
Жазоларни ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

61. 2014 йилда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди тамонидан судланувчи Азамовга қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо чораси суд ҳукми билан қўлланилган. Маҳкум Азамов Жазони ўташ даврида унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. Маҳкум Азамовнинг жамоат ишларидаги фаоллиги ва меҳнатга ҳалол муносабати учун интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш шаклидаги рағбатлантириш чораси қўлланилди.


Унга интизомий жазо 2014 йил 1 майда қўлланилган эди. Рағбатлантириш чораси эса 2014 йил 1 июлда қўлланилган.
Маҳкумларга рағбатлантириш чоралари қўллаш тартибини муҳокама этинг.
Жазоларни ижро этиш муассасаси маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

62. Хамраев икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдирганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланган. Жазони ижро этиш колониясига етиб келган Хамраев колония бошлиғига узоқ муддатга учрашув ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи маҳкумнинг илтимосини рад этган ва умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилган шахсларга узоқ муддатга учрашув ҳуқуқи берилмаслиги билан изоҳлаган.


Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Жазони ижро этувчи муассаса маъмуриятининг ҳарикатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

63. 2017 йилда Самарқанд ҳарбий округида ўзининг қумондонлик важзифасини амалга ошираётган генерал-майор Солиев ўз хизмат мавқеини суиистимол қилиб яъни, Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиши, шунингдек, ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, деб назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 291 моддаси билан жиноят содир этган. Суд ЖК 301-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган. Солиевга унинг содир этган жиноятига жазо тайинлаш пайтида суд қўшимча жазо тариқасида уни генерал-майор ҳарбий унвонидан маҳрум қилди.


Қўшимча жазони ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

64. Судланувчи Чориев «Эски Жўва деҳқон бозори» ОАЖ таркибидаги савдо ва харид корхонаси раҳбари лавозимида ишлаб келиб, моддий Жавобгар шахс бўла туриб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш орқали ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган жиноятни содир қилган.


Чориев суд ҳукмига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси билан айбдор деб топилган ҳамда унга нисбатан 45-моддасига асосан 2(икки) йил муддатга мансабдорлик ва моддий Жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ва ташкилий бошқарув ёки маъмурий хўжалик ваколатлари берилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги жазодан озод қилиш тўғрисида маҳкум Чориевнинг ўзи илтимоснома билан судга мурожаат этди. Илтимоснома рад этилгач, 3 ойдан сўнг жамоат бирлашмаси шундай илтимоснома билан чиқди. Судья биринчи илтимосномани рад этиш тўғрисидаги қарор чиқаргандан кейин ҳамда олти ой ўтгач, бундай илтимосномалар кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

65. Судланувчи Бердиев 2017 йил 20 апрель куни соат 00:30 ларда, ишонч қоғози орқали бошқараётган «ГАЗ5555» русумли давлат рақами 01 ч 520 КА бўлган автомобилида, Тошкент шаҳар Бектемир туман худудида жойлашган Х.Байқаро кўчасига иккинчи даражали йўлдан «ЙҲҚ»нинг 12.1-банди 1-қисми, 15.9-банди талабларини бузиб, асосий йўлдан кетаётган транспорт воситасига йўл бермасдан ҳаракатланиб чиқиб, ҳайдовчи Беркиннинг бошқарувидаги «Матиз» русумли давлат рақами 10 р 559 NA бўлган автомобилга тўқнашув содир қилган. Тўқнашув оқибатида «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси Беркин ва йўловчиси Зоидов тан жароҳати олишиб, ЙТХ содир бўлган жойда вафот этганлар.


Ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасининг 2017 йил 21 апрель кунги № 222-сонли хулосасига кўра, Беркин ва Зоидов мазкур ЙТХда “оғир” тан жароҳатлари олганлиги оқибатида ўлим юзага келганлиги, ушбу жароҳатлар унинг ўлими билан тўғридан-тўғри сабабий боғлиқликда эканлиги аниқланган.
Бердиев Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 3-қисмининг “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин ва шу моддага асосан 2 (икки) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Суд ҳукми билан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жа-зосини ўтаётган маҳкум Бердиев юридик ёрдам олиш мақсадида ёзма тарзда жазони ижро этиш маъмуриятига мурожат қилган. У ўзиинг ушбу мурожатида адвокат билан учрашиш ҳақида муассаса маъмуриятига ёзма ариза орқалигина мурожаат қилиш мумкинлигини, хозир буни амалга оширишнинг имкони йўқлигини, чунки маҳкум Бердиевнинг учрашувларга чиқиши сони мазкур ойга нисбатан тугаганлигини маълум қилади.
Маҳкумларнинг юридик ёрдам олиш тартибини муҳокама этинг.
Жазони ижро этиш маъмуриятининг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.

66. 1999 йилда тўғилган Усаров 2017 йил 02 сентябрда тахминан соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро келишмовчилик оқибатида фуқаро Халимов билан жанжаллашиб қолиб, Усаров қўлини мушти билан икки маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.


Суд тиббий экспертизасининг 2017 йил 12 сентябрь куни №222-Ж-Худ-сонли хулосасига кўра, Халимовга «ЕНГИЛ» тан жароҳати етказилган.
Усаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, ЎзР ЖКнинг 82-моддаларига асосан, энг кам ойлик иш ҳақининг 80 (саксон) баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Усаров жаримани тўлашдан бўйин товлади. Суд шундан кейин жарима жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштиришга қарор қилди. Лекин Усаровнинг ҳимоячиси бунга норозилик билдириб, суд ноқонуний қарор қабул қилганлигини таъкидлади.
Жарима жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Суднинг ҳаракатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг.

67. Ҳамроев Миришкор туман маиший касб-ҳунар коллежи директори вазифасида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, бош ҳисобчи З.Тўхтаев билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Миришкор туман маиший касб-ҳунар коллежининг 2020 йил 3 январда тасдиқланган штатлар жадвалида рухшинос штати бўлмаса-да, Аслонов Шокир Рўзиевични рухшунос вазифасида ишлатиб, унга 2020 йил январь ойидан май ойига қадар жами 4.128.707 сўм ошиқча иш ҳақи тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилган.


Мансабдор шахс тушунчасига таъриф беринг. Мазкур ҳолатда коррупциявий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудми?

68. 2018 йил январь ойидан 2018 йил май ойига қадар ва 2019 йил январь ойидан 2019 йил 20 июль кунига қадар Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, Яккабоғ туманидаги арзон уйжойлар қуришда талабгорларни танлаб олиш Комиссияси раиси сифатида қуйидаги ҳолатда олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, давлат органи мансабдор шахси бўла туриб, ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб жуда кўп миқдорда жиддий зиён етказиш жиноятини содир қилган.


Мансабдор шахс тушунчасига таъриф беринг. Мазкур ҳолатда коррупциявий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудми?

69. Фуқаро Ф.Мансуровага тегишли “Истамбул-Навоий” рейсида келиб тушган 460 кг импорт товарларини божхона ходимлари билан Н. гаплашиб, танишлари орқали товарларни божхона кўриги назоратидан четлаб, муддатидан аввал олиб чиқариб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилиб, 2020 йил 30 октябрь куни соат 22- 00ларда Навоий шаҳар, М.Таробий кўчасида кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан бирга ушланган.


Пора предмети нима бўлиши мумкин? Мазкур ҳолатда коррупциявий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудми?

70. “Автойўл” корхонаси директори лавозимида ишловчи М.С. корхонанинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги ҳақида аноним мурожаат туман ИИБга келиб тушган. ИИБ ТБ терговчиси томонидан мазкур мурожаатни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддасига асосан кўрмай қолдириш ҳақида хулоса тузилади.


Мазкур ҳолатда терговчининг хулосаси асослими. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенция талабларини бузган ҳисобланадими.

71. Жалақудуқ туманида жойлашган ва давлат рўйхатидан ўтган “MIRAZIZ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, жиноят содир этиш йўлига кириб, Андижон вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи” инжиниринг компанияси бош мутахассиси А.Жўраев Ҳужжат имзоланган: Парпиев Нозимжон Козимович, 18.06.2021 1-1707-2101/34 билан бирга жиноий тил бириктириб ўзганинг маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишни ўз олдига мақсад қилиб, ушбу ғараз ва паст мақсади йўлида фаол ҳаракат қилиб, бу борада Жалақудуқ туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 35-сонли умумтаълим мактабида 5.424.000.000 сўмлик капитал реконструкция қилиш ишларини бажариш бўйича «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси билан 19.02.2020 йилда 2/63-сонли қўшимча келишув пудрат шартномаси тузишга эришиб, 238.316.778 сўмни “MIRAZIZ” МЧЖ хисоб рақамига ўтказилишига эришиб, бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.


Қайси ҳолатда шундай ҳаракат учун маъмурий Жавобгарликка тортиш учун асосс бўлади? Мазкур ҳолатда коррупциявий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудми?

72. 2019 йилнинг 03 февраль куни соат 16:00 ларда, ҳайдовчи Низомов Фарходжон Нуриддин ўғли «СПАРК» русумли автоуловини, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси бўйлаб бошқариб, Мирзо Улуғбек-Паркент кўчалари чоррахасида, ЙҲҚнинг 5.5-банди, яъни қарама-қарши ҳаракатланганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчи Низомов Фарходжон Нуриддин ўғлининг ҳужжатлари текширилганда, тегишли ҳужжатсиз яъни ҳайдовчилик гувохномасисиз бошқарганлиги аниқланган. Низомов Фарходжон Нуриддин ўғли ўзининг бу ҳаракатлари билан ЙҲҚнинг 3.1-бандига риоя қилмай автоуловини бошқарган.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар Низомов Фарходжон Нуриддин ўғли қуйидагиларни, яъни у 2019 йил 03 февраль куни соат 16:00 ларда, «СПАРК» русумли автоуловини, Паркент кўчаси бўйлаб бошқариб, Мирзо Улуғбек-Паркент кўчалари чоррахасида бошқарганида уни ЙПХ инспектори тўхтатиб, уни қоидабузганликда ноҳақ айблаб, хужжатларини текшириб талонини беркитиб қўйиб, уни автомашинасини ҳужжатсиз бошқарганликда айблаб, унинг автомашинасини жарима майдонига қўйганлигини, у баённомага ўз эътирозини билдирганлигини айтиб, маъмурий баённомани бекор қилишни сўраб кўргазма берган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

73. 2019 йил 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда ҳайдовчи Д.Абдуллаев бошқарувидаги «МАТИЗ» русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, БИЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, 158-уйнинг қаршисида қарама-қарши йўлга чиқиб, узлуксиз ўқ чизиғини босиб, ўзига нисбатан қарама-қарши томондан ҳаракатланиб, ЙХҚнинг 3.1 банди талабини бузганлиги сабабли ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб унга нисбатан баённома тузилган.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар Д.Ф.Абдуллаев айбига иқрорлик билдирмай қуйидагиларни, яъни у 2019 йил 10 сентябрь куни « МАТИЗ » русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, БИЙ кўчаси томондан ҳаракатланиб келиб, 158-уйнинг қаршисида 5-сонли шаҳар касалхонаси томонга ҳаракатланаётган вақтида уни ЙПХ ходими тўхтатиб уни қарама-қарши томондан ҳаракатланганликда ноҳақ айблаб, унга нисбатан маъмурий баённома тузганлигини, у баённомага ўз эътирозини билдирганлигини айтиб, унга нисбатан адолатли қарор чиқарилишини сўраб кўргазма берган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

74. 2019 йил 05 июль куни, соат 22:50 ларда, ҳайдовчи Абдуллаев Азиз Хикматилла ўғли ўзига ишончнома орқали фойдаланиб келаётган «НЕКСИЯ» русумли автоуловини Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Қодирова кўчаси томонидан Феруза кўчаси бўйлаб, Мирзо Улуғбек кўчаси томонига бошқариб, 19-уй қаршисида ЙҲҚнинг талабларига риоя қилмай, светофорнинг қизил чироғига, 100 км/соат тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг четида тўхтаб турган хайдовчи Султанов Ботиржон Таирович бошқарувидаги «МАТИЗ» русумли бўлган автоулов билан тўқнашган. Тўқнашув зарбидан «МАТИЗ» русумли автоулови олдинда тўхтаб турган хайдовчи Гулямов Хайрулла Нуриллаевич бошқарувидаги «ЛАСЕТТИ» русумли автоуловига бориб урилган. Тўқнашув зарбидан «ЛАСЕТТИ» русумли автоулови олдинга сурилиб кетиб, хайдовчи Бурибеков Абдугаффор Абдурахманович бошқарувидаги «СПАРК» русумли автоуловига тўқнашган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

75. 2019 йил 18 декабрь, куни соат 22:00 ларда, ҳайдовчи Савлатов Дилмурод Тохтасинович фуқаро Хўжамуродов Баходир Сағдуллаевичга тегишли «НЕКСИЯ» русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчаси томондан ТХАЙ бўйлаб ҳаракатланиб келиб, ўз ҳаракати давомида, Қорасу-6 мавзе, 19а-уй қаршисида ЙҲҚнинг 11.10-банди талабларига риоя қилмай, пиёдалар светафорининг таъқиқловчи ишорасида тўхтаган ҳайдовчи Абдукадиров Азиз Ильярович бошқарувидаги “СПАРК” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган. Тўқнашув зарбидан “МАТИЗ” русумли транспорт воситаси ўз инерцияси билан олдинга ҳаракатланиб, ўзидан олдинда тўхтаган ҳайдовчи Хидиров Омон Нуъмонович бошқарувидаги “ЛАСЕТТИ” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган. Ҳайдовчи Савлатов Дилмурод Тохтасинович ЙХКнинг 4.1-банди талабига риоя қилмай, ИИБга хабар бермай, воқеа жойидан кетиб колган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо беринг, мустақил фикрингизни баён этинг.

76. 2019 йил 14 июль куни соат 18:00 ларда ҳайдовчи А.Черный ўзига тегишли велосипедини бошқариб, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани худудида Қодирова кўчаси бўйлаб, четки унг қатордан ҳаракатланиб келиб, йўналиши бўйича 7А-уй қаршисида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 10.1-банди талабига, яъни ҳайдовчи йўналишини ўзгартиришдан олдин ўз ҳаракати билан бошқа транспорт воситаларига хавф солмаётганлигига ва тўсқинлик килмаётганлигига ишонч хосил қилиши керак деган қоидасига риоя қилмай, йўналишини кесиб утиб қолган оқ рангли Матиз автомашинаси билан тўқнашмаслик мақсадида велосипедини ўнг томонга буриб юборган вақтида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи Ганиев Миразизга ишончнома орқали тегишли Мерседес Бенц русумли транспорт воситасининг орқасидан тўқнашув содир қилган.


Тўқнашув натижасида велосипедчи фуқаро Черный Александрнинг ўзи тан жарохати олиб, ТТА-3 касалхонасига мурожаат қилган касалхонада унга тиббий ёрдам курсатилиб, уйига чиқариб юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

77. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ДСИ бошлиғининг 100-сонли буйруғига асосан, Мирзо Улуғбек туман ДСИ ходимлари томонидан, 2019 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Чўлпон кўчаси, 99-уйда жойлашган “WHITE GOLD” МЧЖда ўтказилган текширув вақтида, шу жамиятнинг официанти Мазитов Илдар Наилевич савдо кўрсатиш қоидаларини бузиб, харидорга 200.000 сўм ҳисоб берган ва харидордан 20$ (йигирма АҚШ доллари)ни қонунга хилоф равишда олиб, кассага топширган ва НКМ дан чек уриб бермаган.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар Мазитов Илдар Наилевич қуйидагиларни, яъни 2019 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Тюлпан кўчаси, 92-уйда жойлашган “WHITE GOLD” МЧЖда ўтказилган қисқа текширув вақтида, у савдо кўрсатиш қоидаларини бузганлигини, харидорга 200.000 сўм ҳисоб берганлигини ва харидордан 20$ (йигирма АҚШ доллари)ни қонунга хилоф равишда олиб, кассага топшириб НКМ дан чек уриб бермаганлигини, бу холат бошқа қайтарилмаслигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унга нисбатан енгиллик берилишини сўраб кўрсатма берган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

78. Ўтказилган текширув натижасида фуқаро Байдаров Тунибай Жанбирович хеч қандай рухсат берувчи ҳужжатсиз, рухсатномасиз, Наврўз дехқон бозорида савдо фаолиятини амалга ошириб гуруч сотган. Далилий ашё сифатида 1 000 000 сўмлик гуруч далолатнома тузилиб масала қонуний хал бўлгунига қадар Музроб ХФга топширилган.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар Байдаров Тунибай Жанбирович айбига иқрорлик билдириб қуйидагиларни, яъни 2019 йил 27 апрелъ куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Наврўз бозорида ўтказилган текширув ўтказилганлигини, текширув вақтида, рухсат берувчи ҳужжатсиз, рухсатномасиз, гуруч сотиш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланиб, унга баённома тузилганлигини, оилавий шароити оғирлигини, оилада ягона боқувчилигини, бу холат бошқа такрорланмаслигини, қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик берилишини сўраб кўргазма берди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

79. 2013 йил 02 сентябрь куни соат 21:00 ларда фуқаро С.А.Абдуллаев, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-2 дахаси, 63-уй, 32-хонадонда бўла тўриб, шарий никохда бўлган турмуш ўртоғи фуқаро Н.А.Азизова ўзаро жанжаллашиб бир-бирларини хар-хил уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, фуқароларнинг осойишталигини бузиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини бўзишганлар.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар С.А.Абдуллаев қуйидагилдарни, яьни у 2013 йил 2 сентябрь куни соат 21:00 ларда, шарий никохда бўлган турмуш ўртоғи фуқаро Н.А.Азизова билан ўзаро жанжаллашишганлигини, лекин ҳақорат қилмаганлигини, унга нисбатан адолатли қарор чиқарилишини сўраб кўргазма берди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

80. К.Червяков муқаддам жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва Ички ишлар орган ходимларини қонуний талабларини бажармаганлиги учун бир йил давомида маъмурий Жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, 2019 йил 05 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дўмбиробод кўчасида тиламчилик билан шуғилланиб, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлиги сабабли, профилактика инспектори томонидан таянч пункитига таклиф қилинганда, Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бош тортган.


Ҳуқуқбузар К.Червяков суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам спиртли ичимлик олиш учун пули қолмаганлиги сабабли тиламчилик қилганлигини ва жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

81. 2019 йил 21 октябрь куни адвокат Л.Кочергин ҳимоясидаги фуқаро Б.А.ннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, “СУВСОЗ” ДУК рахбари И.Атажанов номига, корхонада ҳуқуқшунос лавозимида ишловчи А.Макаркинга, тегишли маълумотларни бериш ҳақида адвокат сўрови билан мурожаат қилган, лекин И.Атажанов 2019 йил 07 ноябрь куни адвокат Л.Кочергинга рад Жавобини берганлиги аниқланган.


Суд мажлисида хуқуқбузар И.Атажанов қуйидагиларни, яъни у 2019 йил 21 октябрь куни адвокат Л.Кочергин уни номига, корхонада ҳуқуқшунос лавозимида ишловчи А.Макаркиннинг ойлик иш ҳаққи тўғрисида маълумотларни бериш ҳақида сўровнома билан мурожаат қилганлигини, лекин у 07.11.2019 йилда адвокат Л.Кочергинга рад Жавобини берганлигини айтиб, кўрсатма берди.

82. Алиев Руслан Закирович 2019 йил 19 апрель куни соат 14:00 ларда фуқаро Ацепина Светлана Игоревнага тегишли бўлган мобил телефони, планшети ва электрон китобини олиб кетган.


Аниқланишича, Ацепина Светлана Игоревна 2018 йил сентябрь ойининг охирларида Алиев Руслан Закировичдан бир ҳафта муддатга икки млн сўм қарз олган. Алиев Руслан Закирович эса қарз мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун бу ишга қўл урганлиги маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

83. Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан 02.10.2019 йилда ўтказилган мониторинги натижасида, “DOSTON BEXRUZ BIZNES” МЧЖ томонидан Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси билан электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш юзасидан шартнома тузилганлиги, аммо 02.05.2019 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, “Е” мавзеси, Муқимий кўчаси, 3 “б”-уйда фаолият жойи бузилаётганлиги сабабли ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатганлиги муносабати билан Чилонзор туман электр таъминоти корхонасига бу ҳакда маълумот бера туриб, кейинчалик ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш учун ҳеч қандай рухсатсиз тўғридан-тўғри электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр ҳисоблагичсиз, ускуналардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилда қабул қилинган 22-сонли Қарорига зид равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

84. 2019 йил 15 ноябрь куни Чилонзор тумани 5-мавзе, 35-уй олдида якка тартибдаги тадбиркор З.Рахимов тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган озиқ-овқат савдо дўконида ўтказилган текширувда савдо дўконида ичимлик суви учун ўрнатилган сув хисоблагичидан тамғаси йўқ холатда фойдаланилаётганлиги аниқланган.


Суд мажлисида ҳуқуқбузар З.Рахимов, у ичимлик сувини тамғаси йўқлигини билмаганлигини, хозирда ушбу тамғани ўрнатганлигини, келиб чиққан қарздорликни тўлаганлигини, оилавий шароити оғирлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, келгусида хушёрликни оширишлигини, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

85. Маъмурий иш материалларига кўра, Ф.Алиев қонунга ҳилоф равишда 2019 йил 23 октябрь куни, Чилонзор тумани, “Қозиробод деҳқон бозори” атрофида О.Амоновга ноқонуний равишда 50 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 9.200 сўмдан ҳисоблаб, жами 460.000 сўмга олган вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.


Ф.Алиевдан далилий ашё тариқасида 460.000 сўм пуллар олиниб, вақтинча сақлаш учун АТБ «Турон банк» марказий амалиёт бошқармасига топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

86. Маъмурий иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 15 ноябрь куни соат 11:40 ларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро Ж.А.Акрамовнинг аризаси ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг буйругига асосан Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган, Республика ОИТСга қарши курашиш марказида тезкор тадбир ўтказилган.


Ўтказилган тадбирда, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш бўлими шифокори лавозимида ишловчи М.Эронов ноқонуний равишда фуқаро Ж.А.Акрамовга қон тахлили натижаларини тезлаштириб ва тўлиқ тахлил қилиб бериш эвазига ундан 180.000 сўм пул маблагларини сўраб, 125.000 сўмни олган вактда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

87. Чилонзор туман МИБ ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, ажримда кўрсатилган манзил яъни, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Navbahor” МФЙ, Ц-мавзе, 4-“А” уйга чиқилган ҳамда манзилда курилиш ишларини олиб бораётган “Sifat Stroy” Хусусий Корхона рахбари Б.Зияутдиновга манзилдаги курилиш ишларини тўхтатиши тўғрисида мажбурият юклатилиб, тегишли тартибда холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.


Бироқ, 14.09.2019 йил куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Navbahor” МФЙ, Ц-мавзе, 4-“А” уйга чиқилганда “Sifat Stroy” ХК рахбари Б.Зияутдинов томонидан манзилдаги қурилиш ишларини тўхтатиш ҳақида мажбурнят юклатиган бўлишига қарамасдан, қурилиш ишларини давом эттирилиётганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

88. Д.Рахимов 2019 йил 2 октябрь куни С.Хатамовани уяли телефон орқали турли уятли сўзлар билан хақорат қилиб, С.Хатамовани шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.


Мазкур холат юзасидан Д.Рахимовни бир неча маротаба чақирув қоғози ва телефон орқали таянч пункитига келиши хақида огохлантирилган бўлишига қарамай Ички Ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармай сабабсиз таянч пункитига келмаган.
Судда жабрланувчи С.Хатамова мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича яъни, у Тошкент шаҳрига келиб Скрининг марказидан чиқганлигини ва такси тўхтатганлигини, кейинчалик унга маълум бўлган Д.Рахимов тўхтаганлигини, у Мирзо Улуғбек метросига олиб боришини айтганлигини ва ўзаро 12.000 сўмга келишиб Д.Рахимовнинг автомашинасига ўтирганлигини, йўлда ўзаро гаплашиб Д.Рахимов билан танишганлигини, шу орада Д.Рахимов билан яқиндан танишганлигини ва ўзаро Д.Рахимов ундан қарз сифатида бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан 4.350.000 сўм пул олганлигини, ушбу пулларни сўраган вақтида Д.Рахимов телефонда уни турли сўзлар билан хақорат қилганлиги, шундан сўнг у ариза билан мурожаат қилганлигини, Д.Рахимовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

89. 2019 йил 16 август куни Тошкент метрополитенининг “Олмазор” метро бекатида Метрополитенда ҳавфсизликни таъминлаш бошқармаси ТҚКБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган Фильтрация тадбири давомида, шу ердан ўтиб кетаётган А.Холиқов тўхтатилиб текширилганида, унга тегишли бўлган “MI 6 pro” телефон апарати хотирасида бир неча диний мазмундаги файллар борлиги аниқланган ва ушбу уяли алоқа воситаси вақтинча олиб қўйилган.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра ушбу уяли алоқа воситасининг хотирасида Абдуллоҳ Зуфар ва Абдуллох Бухорийлар анъанавий ислом учун ёт бўлган ғоя хамда тушунчаларни тарқатилишида, диндорлар орасида ислом дини ақидаларига турлича ёрдашувларнинг пайдо бўлиб, турли ихтилофларнинг юзага келишида иштирок этганлиги, ушбуларни эътиборга олган холда мазкур шахсларнинг чиқишлари ёзилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш, тарқатиш ва тайёрлаш тақиқланади деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

90. Б.Джураханов муқаддам жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва Ички ишлар органлари ходимларини қонуний талабларини бажармаганлиги учун бир йил давомида маъмурий Жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, 2019 йил 12 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор 20-мавзе, 17-уй олдида жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли, профилактика инспектори томонидан таянч пункитига таклиф қилинганда, Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бош тортган.


Судда ҳуқуқбузар Б.Джураханов мазкур ҳолат бўйича, у Чилонзор 20-мавзе, 17-уй олдида профилактика инспектори келиб уни таянч пункитига таклиф қилганда спиртли ичимлик истеъмол қилишни хали бошламаганлиги, маст эканлиги сабаби, ўз уйидан спиртли ичимлик истеъмол қилиб чиққанлиги шу сабаб, у бироз қаршилик қилиб қўйганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

91. Р.Тошпулатов ЙПХ инспектори томонидан тузилган маъмурий баённомага асосан жарима майдонига қўйилган давлат рақами 60 Y 944 NA бўлган Нексия-3 русумли автомашинасини олиб чиқиб кетган.


Ҳуқуқбузар Р.Тошпулатов суд мажлисида мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича, яъни у 2019 йил 15 ноябрь куни дўсти билан кафеда овқатланиб бироз спиртли ичимлик истеъмол қилганликларини, сўнг кафедан чиқиб автомашинасини бошқариб кетаётганда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, автомашинасини маст холатда бошқарганлиги аниқланиб, унга нисбатан баённома тузилганлигини ва автомашинасини жарима майдонига қўйганликларини, ЙПХ ходими жарима майдонидан кетгандан сўнг у хеч кимга айтмай автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетганлигини, Ички ишлар органи ходимлари қўнғироқ қилиб чақирганларидан сўнг автомашинасини жарима майдонига олиб келиб қўйганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, енгиллик беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

92. Суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган Б.Ботиров ўз кўрсатмасида, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрорлик билдириб, ўғли Эргашев Шахобиддин 2017 йилда Зомин маиший хизмат ва транспорт касб-хунар коллежининг техник ва механик йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинганлигини, ҳозирда ўғли Эргашев Шахобиддин ушбу коллежнинг 3-босқичида ўқиётганлигини, ўғли Ш.Эргашев олий ўқув юртига кириш учун тайёргарлик кўраётганлиги сабабли ўғлини 2019 йил 05 сентябрдан 2020 йил январь ойи охирига қадар коллежга боришига қаршилик қилиб, дарс машғулотларига юбормаганлигини, ҳозирда ўғли Ш.Эргашев коллежга дарс машғулотларига мунтазам қатнашиб келатганлигини, оиласини моддий аҳволи қийинлигини сабабли, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишни сўраган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

93. 2020 йил 8 март куни соат 20:00 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани «Шарқ» ЙПХ масканида Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХБ ходимлари томонидан гиёхвандлик йўналишидаги жиноятчиликка қарши кураш давомида, ЙПХ маскани орқали Тошкент шаҳрига кириб келаётган ҳайдовчи Ф.Камалов бошқарувидаги «Малибу» русумли давлат белгиси 01 B 005 ВB бўлган автоулов ҳайдовчиси ва унинг йўловчилари ўзида шубҳа уйғотганлиги сабабли, тўхтатилиб уларнинг ёни ва автоулов холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автоулов олди ўриндиғида йўловчи сифатида келлаётган А.Каримовнинг эгнидаги қора рангли курткасининг ўнг томон ташқи чўнтагидан сариқ рангли, баклашка қопқоғига ангишвона ўрнатилган, тамаки маҳсулотларини чекиш учун мулжалланган мослама ҳамда эгнидаги кўк рангли жинси шимининг ўнг томон кичик чўнтагидан қора рангли полиэтилен пакет бўлагига ўралган жигар рангли, ўткир хидли, мумсимон модда аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.


Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика марказининг 09.03.2020 йилги № 2/176-сонли хулосасига кўра, А.Каримовдан олинган модда таркибида, фаол гиёхванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда «гашиш» деб аталиши ва унинг оғирлиги 0,13 граммга тенглиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

94. Хушев Мансур Тошпулатович, Каттақўрғон туман “Э.Қурбонов” массиви ҳудудида жойлашган “Саноқул Худайбердиев вохаси” фермер бўжалиги балансида бўлган №618-контурдаги 0,26 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шундан 180 кв.метрга уй-жой қўриб олганлигини 2020 йил 20 февраль куни Каттақўрғон туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан аниқланган.


Суд мажлисида сўралган Хушев Мансур Тошпулатовични ўз кўргазмасида, ҳақиқатдан ҳам Каттақўрғон туман “Э.Қурбонов” массиви ҳудудида жойлашган “Саноқул Худайбердиев вохаси” фермер хўжалиги балансида бўлган 0,26 га ер майдонини эгаллаб олиб, шундан 180 кв.метрга уй-жой қўриб олганлигини, лекин ушбу ҳаракати ҳуқуқбузарлик бўлишлигини билмаслигини, айни вақтда содир қилган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб, оилавий шароити ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда қонуний енгиллик беришликни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

95. Мелиева Манзура Сайдулло қизи, Каттақўрғон туман “Б.Турон” массиви ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳира ер майдонида бўлган №853-контуридан 0,14 га ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шундан 88 кв.метрига уй-жой қўриб олганлиги 2020 йил 02 март куни Каттақўрғон туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан аниқланган.


Суд мажлисида сўралган Мелиева Манзура Сайдулло қизи ни ўз кўргазмасида, ҳақиқатдан ҳам Каттақўрғон туман “Б.Турон” массиви ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳира ер майдонида бўлган 0,14 ер майдонини эгаллаб олиб, шундан 88 кв.метрига уй-жой қўриб олганлигини, шу атрофда яшовчи фуқаролар ҳам уй-жой қўрганлиги сабабли у ҳам ушбу ҳолатга йўл қўйганлигини, лекин ушбу ҳаракати ҳуқуқбузарлик бўлишлигини билмаслигини, айни вақтда содир қилган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб, оилавий шароити ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда қонуний енгиллик беришликни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

96. 2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Фарғона вилоят ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси Риштон туман ер ресурслари бўлими мутахассислари томонидан Риштон туман, М.Топволдиев ММТП ҳудудида фаолият олиб борадиган “Мухторжон” фермер хўжалигида олиб борилаётган ишлар юзасидан текшириш мониторинг ўтказилганида, ушбу фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида ер майдони ажратиб берилган бўлсада, А.Мамажонов томонидан ер майдонидан бошқа мақсадда фойдаланганлиги, белгиланган тартибда шартнома тузмаган ҳолда 2019 йилда экинлари суғориб келгани, бундан ташқари 2020 йил 12 февраль кун ҳолатига мавсумий ўрдак кўли ташкил қилганлиги, бундан ташқари мазкур фермер хўжалигининг ер майдони туман ҳокимининг 2004 йил 13 январь кунги 9-сонли қарорига асосан 1,30 гектардан иборат бўлсада, 2020 йил 20 январь куни ҳолатига туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассислари иштирокида қайта ўлчов ўтказилганида, фермер хўжалиги амалда 1,05 гектар ер майдонидан фойдаланаётгани аниқланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

97. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қумқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан Қумқўрғон туманида фаолият олиб бораётган “Селембек Рустам” пахта ва ғаллачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигида 2020 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси талабларига мувофиқ ер майдонидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши юзасидан текшириш ўтказилганида, фермер хўжаликка туман ҳокимининг 24.01.2019 йилдаги Қ-323-сонли қарорига асосан 90,20 гектар сувли экин ер майдони ажратилганлиги, туман ҳокимининг 18.12.2019 йилдаги Қ-6026-сонли қарори билан тасдиқланган “Қумқўрғон туманида 2020 йил ҳосили учун ғўзани районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштириш” тақсимотига кўра, фермер хўжалигига қарашли 157к-дала контуридаги 50,2 гектар ер майдонига 2020 йил ҳосили учун пахта экилиши режалаштирилган бўлсада, хўжалик раҳбари Р.Идиев 0,73 гектар ер майдонига пиёз ва 1,45 гектар ер майдонига картошка экинларини экиб, 1,0 гектардан ортиқ ер майдонидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ўрнига, ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

98. Иргашев Хасан Файзуллаевич, Шеряев Абдимумин Зокировичлар 2020 йил 02 март куни Пахтачи туман ИИБ ходимларининг “Қорақўтон кони” га таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган тошларни ковлашга чиқмаслик билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасдан Пахтачи тумани худудида жойлашган “Қорақўтон кони” нинг 65-сонли шахтасига таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган тошларни ковлаш учун борганларида Пахтачи туман ИИБ ходимлари томонидан ушланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

99. 2020 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси Бешариқ тумани бўлими томонидан Бешариқ тумани, “Қияли” МФЙ, Қияли қишлоғи, Ниҳол кўчаси 22-уйда яшовчи Қўлдашов Боходиржон Саримсоқович Бешариқ тумани ҳудудида жойлашган “Собиртепа” ММТП ҳудудидаги ўзи бошқариб келаётган “Насурулло балиғи” фермер хўжалигига тегишли ер 10.5 гектарининг 8.6 гектари сувли майдонни ташкил қилган бўлсада, 2019 йилдан СИУ(Сув истеъмолчилари уюшмаси) билан сув истеъмоли бўйича шартнома тузмасдан сувдан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳамда СИУга 7.747.000 сўм миқдорида зарар етказгани аниқланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

100. Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 03 июль куни туман ҳудудида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган текширишда, Зомин туман “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Доник Азик Лочинлари” хусусий корхонаси қарашли “Осиѐ” тўйхонаси биносида, корхона мавсумий иш юритувчиси Бегимқулов Собир Хайруллаевич Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 123-банди талабларини бузиб, табиий газ ҳисоблагич ускунаси ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, ноқонуний фойдаланганлиги натижасида, Зомин туман 3-туманлараро газ таъминоти участкасига 8.820.000 (саккиз миллион саккиз юз йигирма минг) сўмлик зарар етказганлиги ҳолати аниқланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

101. 2019 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда Жиззах шаҳар, Обод маҳалласи фаолият юритаѐтган ЯТТ “Эргашев Сахоб Мамирович”га қарашли умумий овқатланиш шаҳобчасида ўтказилган текширишда Эргашев Сахоб Мамирович газ тармоғига тегишли шартнома тузмасдан ноқонуний фойдаланиб келаѐтганлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Судда С.Эргашев ўз кўрсатмасида 2019 йил 20 декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда газ тармоғига тегишли шартнома тузмасдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги юзасидан далолатнома тузишганлигини, қилган ишидан пушаймондалигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

102. Иш ҳужжатларига кўра, Козимов Фаттоҳ Бафоевич 2019 йил 12 декабрь куни тахминан соат 17:30 ларда Когон тумани, “Нурафшон” МФЙда жойлашган “Фарход Фарух ва Суннатилло” фермер хўжалигига қарашли беда майдонида 2 (икки) бош туя ва 2 (икки) бош отларини қаровсиз қолдириб, экилган беда майдони пайҳон қилиниши натижасида “Фарход Фарух ва Суннатилло” фермер хўжалигига 160.000 сўмлик зарар етказганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

103. Абдуллаева Махсума Мардановна, 2020 йил 26 февраль куни соат тахминан 15:30 ларда итини қаровсиз қолдириши оқибатида Каттақўрғон тумани, “Янгиобод” маҳалласида жойлашган яшаш хонадони олдида Суюнова Фотима Тулқиновнани тишлаб, соғлиғига зарар етказган.


Шундан сўнг, М.Абдуллаева яшаш хонадони олдида ҳамқишлоғи Суюнова Фотима Тулқиновна билан ўзаро сўзга бориб жанжаллашиб қолиб, улар бир-бирини ҳар-хил ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр қимматини қасддан камситганлар.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.
104. 2019 йил 25 июль куни Бувайда туман ДСИ ходимлари томонидан Бувайда тумани ҳудудида қисқа муддатли текшириш ўтказилганида, ҳуқуқбузар Х.Жабборов Бувайда тумани, Қоратепа қишлоғи ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний равишда аҳолига ёқилғи мойлаш материали, яьни автобензин махсулоти сотаётганлиги аниқланиб, ундан далилий ашё тариқасида жами 25 литр умумий суммаси 100.000 сўмлик бензин махсулоти холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган. Ҳуқуқбузар Нигматов Рустам судга тегишли тартибда чақиртирилган бўлишига қарамай ҳозир бўлмаган.
Фарғона вилоят тиббиёт бошқармаси Бувайда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаро Жабборов Хошимжон Собирович ақлий заифлигининг енгил даражаси, хис туйғулар бузилишлиги ва бу хасталаги билан “Д” назоратида туришлиги тўғрисида маълумотнома берилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

105. 2020 йил 25 февраль куни Риштон туман ДСИ ходимлари томонидан Риштон туманидан рўйхатдан ўтган “Эгамберди зиёси” фермер хўжалигининг солиқ қонунчилигига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.1995 йилдаги «Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни амалга оширишда корхона ва ташкилотлар раҳбарларини Жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1154-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 45, 59, 70-моддалари ва 84-моддасининг бажарилиши юзасидан тасдиқланган дастур асосида ўрганиш ўтказилганда, фермер хўжалиги раҳбари З.Эгамбердиев томонидан фермер хўжалигининг 2019 йил молиявий баланс ҳисоб-китобини йил якуни бўйича 2020 йилнинг 15 февраль кунига қадар топшириши лозим бўлсада, ушбу ҳисоботларни жорий йилнинг 17 февраль куни туман ДСИга кеч топширганлиги аниқланган.


Бундан ташқари 3 та ҳолатда ДСИ томонидан инкасса топшириқномаси орқали ундириб олинганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

106. Ургут туман Қурилиш бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 21 февраль куни Ургут шаҳри “Дўстлик” МФЙ ҳудудида архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилганда Туйчиев Анварбек Акбарович, ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 - апрелдаги “Шаҳарларда йўл қурилишини ташкил этишни такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-62-сонли қарори талабига зид равишда, Ургут шаҳри “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “Осиё Гранд” ошхонаси олдида ўзбошимчалик билан 8х4,5 ҳажмли енгил конструцияли (шашликхона) қуриб олганлиги аниқланган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

107. Юляхшиев Абдусами Ибрагимович, 2019 йил 30 декабрь куни тахминан соат 18-00 ларда ўзи истиқомат қиладиган Зомин тумани, “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғини Олмазор кўчаси, 6-уйда, ўғли А.Ибрагимов ва Б.Хатамовага ҳеч қандай ҳужжатларсиз шаръий никоҳ ўқиган.


Бугунги судда ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган А.Юляхшиев ўз кўрсатмасида, ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2019 йил 30 декабрь куни тахминан соат 18-00 ларда ўғли А.Ибрагимовнинг биринчи турмушидан ажрашганлиги туфайли А.Ибрагимовни ва Б.Хатамовалар ўзаро учрашиб юрганликлари сабабли, яшаш хонадонида уларга шаръий никоҳ ўқиганлигини, диний маросимлар ўтказиш учун ушбу фуқароларнинг никоҳни қайд этиш гувоҳномаси бўлмаса ҳам у никоҳ ўқиганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, оилавий шароити оғирлигини инобатга олиб, суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

108. Машарипов Равшан Рустам ўғли 2020 йил 5 март куни соат 19:30 ларда “Москва-Урганч” йўналиши бўйлаб, Урганч шаҳрига учиб келиб, унга тегишли бўлган баҳоси 1.200.000 сўмлик битта олдиндан ишлатилган “REDMI NOTE 7” русумли уяли телефонини олиб келиб, ушбу уяли телефон хотирасидаги файллар “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан текширилганда, унга тегишли бўлган уяли телефон хотирасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириши таъқиқланган зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи 2 дона видеолавҳа борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

109. Э.Якубджанов суд мажлисида, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 1-уй, 45-хонадонда таъмирлаш ишлар икки ойдан бери бўлаётганлигини, ушбу уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган фуқаролар дастидан тинчлик бўлмаётганлиги сабабли, 2019 йил 02 декабрь куни маст холатда бўлганлиги сабабли ушбу фуқароларга бироз қаттиқ гапириб юборганлигини, Ички ишлар органи ходимлари келганда уларнинг ҳам қонуний талабларини бажармаганлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув берган.


Судда жабрланувчи Н.Болиев мазкур ҳолат бўйича, 2019 йил 02 декабрь куни Чилонзор 8-мавзе, 1-уй, 48-хонадонда яшовчи фуқаро Э.Якубджанов маст холатда улар ишлаётган уйни эшигини тепиб уларни турли сўзлар билан хақорат қилганлиги сабабли улар 102 рақамига қўнғироқ қилганларини, ходимлар келганда ҳам Э.Якубджанов тинчланмай ходимларни ҳам қонуний талабларини бажарамай уларни турли сўзлар билан хоқорат қилишда давом этганлигини, Э.Якубджановга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

110. 2019 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳудудида жойлашган “Янгиобод” бозори прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан текширилганда, фуқаро А.Кравец ҳеч қандай ҳужжатларсиз маънавиятимизга зид бўлган, аҳлоқсиз фахшни тарғиб қилувчи порнографик мазмундаги DVD дискларининг савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил сифатида ҳар бирининг нархи 5000 сўмлик умумий баҳоси 1.200.000 сўмлик жами 240 дона порнографик мазмундаги DVD дисклари вақтинчалик олиб қўйилган.


Ҳуқуқбузар А.Кравец ўз тушунтиришида 2019 йил 16 июнь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳудудида жойлашган “Янгиобод” бозорида ҳеч қандай ҳужжатларсиз маънавиятимизга зид бўлган, ахлоқсиз фахшни тарғиб қилувчи порнографик мазмундаги DVD дискларининг савдоси билан шуғулланаётганлиги, сўнг унинг ёнига унга кейин маълум бўлган У.Икрамов мурожаат қилиб, 1 дона DVD дискини бериши айтганлиги ва у У.Икрамовга 1 дона DVD дискини бериб, эвазига 5000 сўм нақд пул олганлиги, шу пайт унинг олдига икки фуқаролик кийимида шахслар келиб, ўзларини прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари деб таништириб, текширув эълон қилишганлиги, текширув давомида ундан савдо билан шуғулланиш учун керакли ҳужжатларни сўрашганлиги, аммо у уларга тақдим қила олмаганлиги, шундан сўнг ундан ашёвий далил сифатида ҳар бирининг нархи 5000 сўмлик умумий баҳоси 1.200.000 сўмлик жами 240 дона порнографик мазмундаги DVD дисклари вақтинчалик олиб қўйишганлиги, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлиги билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

111. С.Расулов ва Н.Ахроровлар 2019 йил 09 сентябрь куни Оқшом тўйхонаси олдида бир бирларини турли уятли сўзлар билан сўкиб, келиб чиққан жанжал натижасида бир бирларини уриб тан жароҳати етказганлар.


Суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 13 сентябрь кунидаги № 4194-Х-сонли хулосасига кўра Н.Ахроровга оғирлик даражаси бўйича “енгил” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 13 сентябрь кунидаги № 4195-Х-сонли хулосасига кўра С.Расуловга оғирлик даражаси бўйича “енгил” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузар С.Расулов суд мажлисида, мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича, яъни 2019 йил 09 сентябрь куни жияни Равшанни никох тўйига келганлигини ва қариндошлари билан ўтириб озгина спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, жияни Н.Ахроров ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, ташқарига чиқган вақтларида жияни Н.Ахроров билан ўзаро гап талашиб, бир бирларини турли сўзлар билан сўкиб жанжаллашиб бир бирларига тан жарохати етказганликларини, хозирда ўзаро ярашиб олганликларини, шу куни маст холатда бўлганлари сабабли ушбу келишмовчилик келиб чиққанлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини, келгусида бундай ишларни такрорламаслигини, енгиллик беришни сўраган.
Ҳуқуқбузар Н.Ахроров суд мажлисида, мазкур ҳолат юзасидан қуйидагича, яъни 2019 йил 09 сентябрь куни жияни Равшанни никох тўйига келганлигини ва қариндошлари билан ўтириб озгина спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, қариндоши С.Расулов ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, ташқарига чиқган вақтларида қариндоши С.Расулов билан ўзаро гап талашиб бир бирларини турли сўзлар билан сўкиб жанжаллашиб, бир бирларига тан жарохати етказганликларини, хозирда ўзаро ярашиб олганликларини, шу куни маст холатда бўлганлари сабабли ушбу келишмовчилик келиб чиққанлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини, келгусида бундай ишларни такрорламаслигини, енгиллик беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.

112. Ф.Одинаев муқаддам жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун бир йил давомида маъмурий Жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, 2019 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фарход кўчаси жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли, профилактика инспектори томонидан таянч пункитига таклиф қилинганда, Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бош тортган.


Судда ҳуқуқбузар Ф.Одинаев мазкур ҳолат бўйича, ҳақиқатдан ҳам у Фарход кўчасида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганда профилактика инспектори келиб, уни таянч пункитига таклиф қилганда, у бироз қаршилик қилиб қўйганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.
Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling