Тест Зинапоя (ўз ўзини бахолаш) Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш Психолог


Download 0.9 Mb.
bet1/10
Sana10.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1764841
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MT bolalar psixodiognostikasi 1-TO\'PLAM (3)


5-6 ёшли болаларнинг психологик ривожланиш диагностикаси.
5-6 ёшли болаларнинг психологик ривожланишини аниқлаш диагностикаси жуда кам вақт талаб қиладиган ўн битта тестни ўз ичига олади.
Тест 1. Зинапоя (ўз ўзини бахолаш)

Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш
Психолог: Мана бу зинапоя. Унинг энг юқорисида энг яхши болалар, энг пастида энг ёмон болалар, ўртасида яхши хам, ёмон хам бўлмаган болалар жойлашади. Агар қанчалик юқорида жойлашса шунчалик яхши бола бўлади. Энди менга айтчи сен ўзингни шу зинапоянинг қайси зинасига қўя оласан? Боғча опанг сени қайси поғонасига қўяди? Даданг-чи?(бошқа яқинлари хақида хам сўраш мумкин)
Бахолаш мезонлари:

  1. Бола ўзини «Энг яхши», «Жуда яхши» бола поғонасига қўйиши меёрий хол хисобланади. Боланинг ўзини паст поғоналарга (энг паст поғонага қўйиши хам) қўйиши бу салбий натижа эмас, шунчаки ўзига манфий муносабат ёки ўз кучига ишонмаслигини билдиради.

  2. Бола шахсининг шаклланишидаги омадсиз белги ва унинг яқин қариндошлари ва катталар билан муносабати хақидаги жавобига боғлиқбўлади, яъний яқинлари уни энг паст поғонага қўйади деб ўйлаши, шу билан бирга «Боғча опанг сени қайси поғонага қўяди?» деган саволга паст поғоналардан бирини кўрсатиши унинг салбий томонларидан дарак бериши ва шу билан бирга ўзига нисбатан тўғри бахо бераётганлигини билдириши мумкин, айниқса боланинг ўзини тутиши чиндан хам ёмон бўлса ва тарбиячидан тез тез огохлантиришлар оладиган бўлса.

Тест 2. Янглиш расм (умумий тушунча)





Мақсад: боланинг атроф мухитни билиши, расмнинг абсурдлигига ҳиссиёт билан жавоб бериши.
Психолог: «Бу расмга қаранг» деган сўзлар билан болага расм тақдим этади. Агар бола расмни жимгина кузатса ёки ҳеч қандай муносабат билдирмаса, у ҳолда, «Расмни кўриб чиқдингизми? Кулгилими? Нима учун кулгили? Бу ерда нималар янглиш тасвирланган?» шу каби саволлар бериши мумкин. Берилган ҳар бир савол ёрдам ҳисобланиб топшириқни бажариш давомида олинган балларига таъсир қилади. Бола бу саволлар орқали янглиш тасвирларни англаши ва нима қандай бўлиши кераклигини тушунтириши керак, агар бола шунда ҳам қийналса унга қуйидаги саволлар орқали ёрдам бериш мумкин «Эчки дарахт ковагида яшайдими? У қаерда яшайди? Сабзи ва редиска қаерда, қандай ўсади?» ва шу каби саволлар берилади.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling