Тест 7. Балиқча (фикрлаш)
Мақсад: кўргазмали –ижодий тафаккурнинг ривожланиш даражасини, фаолиятни ташкил қилиш, намунага амал қилиш, маконни тахлил қилиш қобилиятларини аниқлаш.
Болага рангли геометрик шакллардан(диаграммадан) иборат бўлган балиқ тасвири кўрсатилади.
Психолог: «Диққат билан қара бу ерда нима тасвирланган? Тўғри бу балиқ.» шундан сўнг болага худи шундай балиқ тасвирини ясаш учун геометрик шакллар тўплами берилади: «Мана бу шакллардан балиқчамизнинг ёнига худи шундай яна битта балиқча яса». Вазифани бажариш жараёнида таниш геометрик шаклларни кўрсатишини, уларнинг номини, ранги қанақа эканлигини сўраш мумкин.
Бахолаш мезонлари.
• бола схемани мустақил таҳлил қилади ва таҳлиллари асосида тасвирни қийинчиликсиз бажаради – 2 балл
• бола схемани етарлича аниқ ва тўлиқ тахлил қила олмайди, тасвирни ясашда катталар ёрдамига таянади – 1 балл
• бола вазифани умуман бажара олмайди - 0 балл.
Тест 8. Одам расми. (ақлнинг умумий кўриниши)
Мақсад :болада образ ва макон хақидаги тушунчаларини шакллан -тириш, майда моториканинг ривожланиш даражасини аниқлаш, бола онгида умумий мақсад тушунчасини шакллантириш.
Психолог: Болага оқ қоғоз беради: «Илтимос, одам расмини чизиб бер!».
Бахолаш мезонлари:
• бола чизган расм 1-ва 2- намунага ўхшайди – 2 балл.
• бола чизган расм 3- ва 4- намунага ўхшайди – 1 балл.
• бола чизган расм 5- ва 6- намунага ўхшайди – 0 балл.
Тест 9. Кетма-кет расм (нутқ, тафаккур )
Мақсад: Боланинг воқеликни тушуниш, тасвирларни бир-бирига боғлаган холда изчил ҳикоя туза олиш қобилиятини аниқлаш
Боланинг олдига расмлар тартибсиз тарзда териб қўйилади.
Психолог: «Бу расмлар чалкашиб кетган. Уларни шундай жойлаштиргинки натижада бир бутун хикоя тузиш мумкин бўлсин.».
Бахолаш мезонлари:
• бола мустақил равшда расмларнинг мантиқий кетма-кетлигини тўғри аниқлайди ва изчил ҳикоя тузади – 2 балл.
• бола расмлар кетма –кетлигини аниқлашда хатоларга йўл қўяди, лекин уни (ўзи ёки катталар ёрдамида)тузатади ёки изчил хикоя тузишда қийналади – 1 балл.
• бола расмлар кетма –кетлигида янглишади, хатоларини тушунмайди ёки хикоясида расмдаги айрим тафсилотларнигина тасвирлайди – 0 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |