Тест Зинапоя (ўз ўзини бахолаш) Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш Психолог


Download 0.9 Mb.
bet7/10
Sana10.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1764841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MT bolalar psixodiognostikasi 1-TO\'PLAM (3)

Бахолаш мезонлари:
• бола вазифани бажаради ва обьект томон йўлни мустақил топиб боради- 2 балл.
бола вазифани тушунади, лекин уни бажаришга иккиланади ёки вазифани катталар ёрдами билан бажаради - 1 балл.
• бола вазифани бажара олмайди- 0 балл.
Тест 7. Бир ҳил расмни топ ( диққат)

Мақсад: визуал тахлил асосида обьектларни таққослаш, ўхшашлик ва фарқни аниқлаш, кузатувчанликнинг ривожланиш даражаси, диққатнинг барқарорлиги, идрокнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш.
Психолог: болага расмлар кўрсатилади «Бу ерда ҳар ҳил гуллар расми бор, намунадаги расмга диққат билан қаранг ва худи шунга ўхшаш расмни топинг» сўнгра кейинги расм кўрсатилади.
Бахолаш мезонлари:
• бола иккала вазифани ҳам тўғри бажаради - 2 балл.
• бола 1 та вазифани тўғри бажаради - 1 балл.
• бола вазифани тўғри бажара олмаса - 0 балл.


Тест 8. Уйчасини топ (тафаккур)



Мақсад: визуал- мажозий фикрлашнинг ривожланиш даражасини, мантиқий фикрлаш элементлари, обьектларни функционал мақсадларига кўра гурухлаш қобилиятини аниқлаш.
Болага 4 та уйча кўрсатилади (расмга қаранг). Сўнгра болага кетма кет расмлар кўрсатилади.
Психолог: «Диққат билан қара ва бу расмга уйчасини топиб бер» биринчи расм намуна сифатида психолог томонидан қўйиб кўрсатилади. Қолган расмларни бола ўзи мустақил танлаб, уйчаларга жойлаши керак. Шундан сўнг болага «нега бу расмлар бирга бир уйда яшайди?» каби саволлар берилади. Агар топшириқ болада қийинчилик туғдирса саволлар орқали ёрдам бериш мумкин, масалан: «Олма билан апелсинни бир сўз билан қандай аташ мумкин? жавоб: мевалар.»
Бахолаш мезонлари

  • Бола вазифани қабул қилади ва тушунади, расмларни асосий хусусиятларига кўра таснифлайди ва умумлаштирган холда айтиб бера олади -2 балл.

  • Бола вазифани яхши тушунади, расмларни тўғри жойлаштиради, аммо оғзаки равишда умумлаштира олмайди ёки вазифани дархол англамайди, лекин катталарнинг ёрдамидан сўнг мустақил равишда амалга оширади -1 балл

  • бола топшириқни тўғри тушунмайди ёки катталар ёрдамидан сўнг хам топшириқни бажара олмайди – 0 балл.



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling