Тест Зинапоя (ўз ўзини бахолаш) Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш Психолог


Download 0.9 Mb.
bet3/10
Sana10.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1764841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MT bolalar psixodiognostikasi 1-TO\'PLAM (3)

Тест 5. 10 предмет (хотира)





Мақсад: боланинг ижодий хотираси хажмини тахлил қилиш.
Психолог: «Расмга диққат билан қаранг, тасвирдаги предметларнинг номини айтинг ва эслаб қолинг» сўнг расм олиб қўйилади ва боладан эслаб қолган предметларини айтиб беришини сўралади.
Бахолаш мезонлари:
• бола 5-6 та предметни эслаб қолса – 2 балл.
• бола 4 та предметни эслаб қолса - 1 балл
• бола 4 тадан кам предметни эслай олса - 0 балл.
Тест 6. Оиласини топ (фикрлаш)

Мақсад: визуал- мажозий фикрлашнинг ривожланиш даражасини, мантиқий фикрлаш элементлари, обьектларни функционал мақсадларига кўра гурухлаш қобилиятини аниқлаш.
Боланинг олдига бир қатор қилиб, биттадан идиш-тавоқ, кийим-кечак, транспорт воситаси, мева, мебель, сабзавот расми териб чиқилади. Қолган расмлар биринчи қатордаги расмлар тагига тасодифий тартибда териб чиқилади.
Психолог: «Диққат билан қара, биринчи қаторда қандай расмлар турибди, уларнинг номини айт.(боланинг жавоби) Энди мен мана бу расмни оламан(биринчи қатордаги биринчи расм гурухига мос расмни олади) ва уни бу ерга қўяман(биринчи қатордаги биринчи расм тагига қўяди)». Сўнг истаган битта расмни олиб боладан сўрайди: «Сен бу расмни қаерга қўясан?» ва хокозо. Натижада бир бирининг тагида жойлашган, тўртта карточкадан иборат олтита гурух пайдо бўлиши керак. Бола хар бир гурухдаги расмларни нима учун айнан шу гурухга бирлаштирганлигини тушунтириши керак. Агар топшириқ болада қийинчилик туғдирса гурухлар сонини қисқартириш ёки саволлар орқали ёрдам бериш мумкин, масалан: «Олма билан апелсинни бир сўз билан қандай аташ мумкин? жавоб: мевалар.»
Бахолаш мезонлари

  • Бола вазифани қабул қилади ва тушунади, расмларни асосий хусусиятларига кўра таснифлайди ва умумлаштирган холда айтиб бера олади -2 балл.

  • Бола вазифани яхши тушунади, расмларни тўғри жойлаштиради, аммо оғзаки равишда умумлаштира олмайди ёки вазифани дархол англамайди, лекин катталарнинг ёрдамидан сўнг мустақил равишда амалга оширади -1 балл

  • бола топшириқни тўғри тушунмайди ёки катталар ёрдамидан сўнг хам топшириқни бажара олмайди – 0 балл.


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling