Расмлар танловининг босқичлари


Download 238.09 Kb.
Sana25.04.2023
Hajmi238.09 Kb.
#1398038
Bog'liq
1.Расм танлов ўзбек


Расмлар танловининг босқичлари

  • Танлов ҳақида эълон тайёрланади;

  • Иштирокчилар ижодий ишларини тайёрлаш ва танлов ташкилотчиларига топшириш учун етарли вақтга эга бўлишлари учун эълон олдиндан айтилиши керак.

  • Танловни болалар билан муҳокама қилиш. Мазкур тадбирда ўқитувчилар қуйидагилар учун вақт ажратишлари керак:

- болалар билан суҳбат, уларга танлов шартлари ва иштирок этишнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириш;
- танлов ишларини тайёрлашда ёрдам бериш.
Албатта, тайёргарликда ота-оналар ҳам фаол иштирок этадилар. Ва бола қанчалик ёш бўлса, катталар унинг ишига кўпроқ эътибор беришлари керак. Улар болаларга иштирок этиш қоидаларини тушунтиришлари, уларга сюжет ва чизиш техникасини танлашда ёрдам беришлари керак. Бундан ташқари, ҳар қандай ёшдаги бола билан иложи борича кўпроқ мулоқот қилиш муҳим – у билан бирга расм чизиш ҳақида қизиқарли ҳикоя ўйлаб топиш, ундан нима ва нима учун шу кўринишда расм чизганини, ўз ишига қандай маъно қўйганини тушунтиришини сўраш.. Агар танлов шартларида бола ўз расмини топшириши сўралади шунингдек, бошланғич синф ўқувчилари билан оммавий чиқишларга олдиндан тайёргарлик кўриш керак.

  • Танлов ишларини қабул қилиш.

  • Болалар билан алоқа ўрнатувчи шахс нафақт ёш иштирокчилар билан балки, уларнинг ота-оналари билан ҳам умумий тил топа оладиган одам бўлиши зарур.


Расмларни қабул қилиш ва уларни баҳолаш босқичида танқид қилиш мутлақо мумкин эмас!
Расмлар кўргазмаси. Болалар танловга тақдим этадиган ҳар бир расмларнинг кўргазмасини қилиш муҳим ҳисобланади.
Расмлар мактабда деворларга осилган, улар учун махсус стенд ишлаб чиқилган бўлиши мақсадга мувофиқ келади ва мазкур жараён Ҳакамлар ҳайъатининг фаолитяитини янада осонлаштиради.
Хулоса ва мукофотлаш. Тақдирлаш маросими байрам шаклида ўтказилса, болалар бундан жуда мамнун бўлишади. Ташкилотчиларга спектакллар ва қизиқарли ўйинлардан иборат кўнгилочар дастур тайёрлаш тавсия этилади. Болаларнинг барчаси расмлар танловида қатнашгани учун эътироф ва мотивация олишлари ўта муҳимдир! Бу кичик хотира ёки шунчаки яхши ташкиллагтирилган ўйин бўлиши мумкин, аммо ҳеч бир иштирокчи ҳеч бўлмаганда кичик совринсиз кетмаса қўйилган мақсадга эришилган ҳисобланади.
Расмлар танлови мавзуси:
Сени севаман-ҳаёт!”

Танлов 4-6 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади


Мақсад: танлов ҳаётга муҳаббат мавзусини очиб бериш орқали болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган!!!
Вазифалар:

  • Ўқувчиларни ўзларига ва ўзгаларга ижобий муносабатда бўлишларига қизиқишини уйғотиш !!

  • “Ҳаёт гўзал” тушунчасини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиш;

  • Ўз ҳаётини шакллантиришда шахсий жавобгарлик тўғрисида хабардорликни ошириш!!”

  • Ўқувчиларнинг жамоавий иш кўникмаларини ривожлантириш;

  • Ёшларнинг расмларни чизиш соҳасидаги кўникмаларини ривожлантириш.

  • Иштирокчи танланган мавзунинг моҳиятини аниқ очиб берадиган ва томошабинни ҳаётга муҳаббат сабабларини тушунишга ундайдиган расм тайёрлайди!!

Танлов мажлислар залида ёки кўргазма фоесида ўтказилади. . Иштирокчилар ўз асарларини тақдим этадилар . Барча иштирокчилар танловда иштирок этганликлари учун сертификат билан тақдирланишади.
Download 238.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling