Тест Зинапоя (ўз ўзини бахолаш) Мақсад: боланинг ўз-ўзини бахолаш даражасини аниқлаш Психолог


Download 0.9 Mb.
bet9/10
Sana10.11.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1764841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MT bolalar psixodiognostikasi 1-TO\'PLAM (3)

Бахолаш мезонлари
• Бола қисмларни кузатиб тасвирни тўғри топади ва расмни мустақил йиғади – 2 балл
• Бола кесилган расмларда нима тасвирланганлигини аниқлай олмайди, расмни намуналар ёрдамида йиғади – 1 балл
• Бола вазифани бажара олмайди – 0 балл.
Тест 4. Рангли кубиклар (идрок)
Мақсад: рангларни идрок этиши, уларни бир бирига мослай олиши, ранглар номини билиши, оғзаки йўриқномалар асосида ишлай олиш қобилиятини бахолаш.
Болага рангли кубиклар комплектини беринг ва худи шундай кубиклар комплектидан фойдаланган холда қуйидагича давом этинг:
Битта кубикни олинг ва боладан худи шундай кубикни кўрсатишини сўранг. Бу барча кубиклар билан амалга оширилади. Сўнг бита кубикни курсатиб унинг рангини сўранг бу хам барча кубиклар билан амалга оширилади.
Бахолаш мезонлари:
• бола кубиклар рангини тўғри айтади ва кўрсатади. – 2 балл.
• бола кубикларни тўғри кўрсатади, лекин рангларини айтишда янглишади. - 1 балл.
• бола вазифани бажара олмайди. - 0 балл.

Тест 5. Жуфт расмлар (диққат)

Мақсад: обьектга нисбатан диққатининг жамланганлиги, кузатувчанлиги, визуал хотирасини аниқлаш.
Бир нечта расмли карточкаларни танлаб олинг ва болага хам худи шундай расмли карточкалар беринг, шундан сўнг болага битта расмни кўрсатиб олдидаги расмлар орасидан худи шунақасини топиб кўрсатишини ва расмда нима тасвирланганлигини сўранг. Бу вазифа барча расмлар билан бажарилади.
Бахолаш мезонлари:
• бола барча расмларнинг жуфтини ва номини тўғри топади. - 2 балл.
• бола вазифани бажаришда бир оз қйналади, 3 – 5 та расм номини тўғри топади. - 1 балл.
• бола расмлар жуфтини топа олмайди, 3тадан кам расм номини топади.- 0 балл.

Тест 6. Нима йўқолиб қолди? (хотира)
Мақсад: ноихтиёрий хотира ва диққатнинг ривожланиш даражасини, кўрсатмаларни тушуна олишини аниқлаш.
Болага хар хил ўйинчоқлар тақдим этилади ва уларнинг номини айтишни сўралади, шундан сўнг боладан кўзларини юмиб туришни сўралади ва ўйинчоқлардан иккитаси олиб қўйилади.
Психолог: «Бу ўйинчоқлар сен билан бекинмачоқ ўйнамоқчи. Сен кўзларингни юмиб турасан, ўйинчоқлар яширинишади сўнг кўзларингни очиб қайси ўйинчоқ яшириниб олганлигини топасан».

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling