Нутқ маданиятининг кўринишлари (2 соат) Режа


Download 20.36 Kb.
bet1/4
Sana16.04.2023
Hajmi20.36 Kb.
#1358867
  1   2   3   4
Bog'liq
2-ma\'ruza NM


2-мавзу


НУТҚ МАДАНИЯТИНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
(2 соат)
Режа:
1.Тил ва нутқ.
2.Нутқ ва нутқ маданияти тушунчалари.
3.Ёзма нутқнинг хусусиятлари.
4.Оғзаки нутқ маҳорати.


Таянч сўз ва иборалар: тил, ижтимоийлик, алоқа, хабар, таъсир, фикр алмашув, тафаккур қуроли, фонема, морфема, сўз, гап, турғун иборалар, нутқ, нутқий фаолият, мотив, мақсад, ижро, ташқи нутқ, ички нутқ, оғзаки нутқ, ёзма нутқ, тил ва нутқ диалектикаси, статиклик, динамиклик, тил маданияти, нутқ маданияти, сўзлаш-эшитиш, ёзиш-ўқиш, равонлик, оҳанг, пауза, мимика, тезлик, гап моделлари, суҳбат, муҳокама, мунозара, нотиқлик, танқидийлик, табрик, янги авлод тарбияси.


1.Тил ва нутқ. Тил. Тил ижтимоий ҳодиса бўлиб, кишиларнинг асосий алоқа воситаси саналади. Тил мураккаб структурага эга бўлган тизимдир. У жамоа аъзолари учун умумий бўлган ва кишилар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолда яшовчи объектив реалликдир.
Фердинанд де Соссюр: Тил «умуман нутқ фаолиятининг социал элементи бўлиб, индивидга нисбатан ташқи ҳодисадир, индивид ўзича тилни ярата олмайди ҳам, уни ўзгартира олмайди ҳам»
Фонема энг кичик тил бирлиги бўлиб, морфема ва сўзларнинг шаклланиши учун асос бўлади. Лекин морфема ва сўздан фарқли ўлароқ фонема бир планли бирлик саналади, яъни у фақат ифода планига эга бўлиб, мазмун планидан ҳолидир.
Морфема сўзнинг энг кичик бўлинмас маъноли қисми бўлиб, бир ёки бир нечта фонемадан ташкил топади: арра-лат.
Бунда ўзак морфема (арра) ва аффиксал морфема (лат) бир-биридан фарқланади. Баъзан ўзак морфема бир сўзга тенг бўлиши мумкин: арра ўткир. Бунда арра сўзи морфема ҳамдир. Бироқ кўп қисмли сўзлар составида келган ўзак-морфема (арра-лат) билан бир қисмли сўз-морфема (арра) ўртасида катта фарқ бор: кейинги ҳолатда арра сўзи ўзининг лексик маъноси (иш қуроли)дан ташқари грамматик маъно (сон ва бош келишик формасидаги эга) ҳам англатади.
Сўз тилнинг энг асосий ва муҳим бирлигидир. Фонема ва морфемадан фарқли ўлароқ, сўз ҳам тил бирлиги, ҳам нутқ бирлиги бўлиши мумкин. Сўз борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тушунчани ифодалайди. Дунёдаги нарса-ҳодисалар бир-бири билан боғлиқ ва алоқадор бўлгани каби, улар ҳақидаги тушунчалар ҳам ўзаро боғлиқ ва алоқадордир.
Юқоридагилардан ташқари яна тилнинг асосий бўлмаган, қўшимча бирликлари ҳам мавжуд. Булар турғун иборалар (фразеологизм), мураккаб терминлар, тил формулалари (сўз бирикма ва гапларнинг тузилиши қоидалари). Турғун бирикмалар (ибора ва термин) аслида эркин бирикмалардан ҳосил бўлган, бора-бора ажралмас ҳолга келиб, тил ҳодисаси сифатида нутқда бир бутун ҳолда қўлланадиган бўлган. Масалан, боши осмонга етди, кўзи тўрт бўлди каби.
Тилда сўз ва гапларнинг шаклланиш ва ўзаро боғланиш қоидалари мавжуд. Булар тил формулалари ёки моделлари дейилади.

Download 20.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling