Қалбакилаштирилган дори воситаси деб, била туриб ёки алдов йўли билан ҳақиқий ишлаб чиқарувчиси ёки таркиби атайлаб қалбакилаштирилиб ёрлиқланган оригинал, патентланган, шунингдек генерик дори воситаларига айтилади


Download 18.82 Kb.
Sana28.07.2023
Hajmi18.82 Kb.
#1663295
TuriКодекс
Bog'liq
ВАЗИФА


ВАЗИФА- 6.1
Савол.
Дорихонада сифатсиз, қалбаки ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш, уларнинг реализацияси хамда улардан фойдаланиш каби жиноий ишлар содир қилганда, жиноят кодексининг нечанчи моддалари билан жазо қўлланилади. Жазо санкцияларини кўрсатинг.
«Қалбакилаштирилган дори воситаси деб, била туриб ёки алдов йўли билан ҳақиқий ишлаб чиқарувчиси ёки таркиби атайлаб қалбакилаштирилиб ёрлиқланган оригинал, патентланган, шунингдек генерик дори воситаларига айтилади. Қалбакилаштирилган дори воситалари таркибида тегишли ингредиентларни тўла сақлаши ёки уларнинг нисбати бузилган бўлиши, тегишли фаол ингредиентларни етарли миқдорда бўлмаслиги ёки умуман бўлмаслиги, шунингдек қалбакилаштирилган идишларга жойланган бўлиши мумкин». Агар лингвистик илдизларга ёндошадиган бўлсак, (французча contrafaction ёки лотинча contrafactio) қалбаки деб таржима қилинади. Шуниси аҳамиятлики, қалбаки маҳсулот клиник синовдан ўтмаган ва шунинг учун унинг қўлланилиши натижалари маълум эмас. Турли давлатларда қалбакилаштирилган дори воситалари бўйича аниқланган расмий маълумотлар ЖССТ да тўпланишига келишилди. Бугунги кунда қалбаки дори воситалари бутун дунё миқёсида долзарб муаммодир. Халқаро фармацевтик ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, қалбакилаштирилган дори воситалари ривожланган мамлакатлар фармацевтик бозори улушининг 5-8% ини ташкил этади. Бутун дунё фармацевтика товар айирбошлашининг 500 млрд АҚШ долларини ташкил этса, 25-28 млрд АҚШ доллари қалбакилаштирилган дори восиатлари улушига тўғри келади. Ҳаттоки, иқтисодий ривожланган мамлакатда, яъни АҚШ да расмий маълумотларга кўра 1997 йилда аниқланган қалбакилаштирилган дори воситаларининг миқдори умумий дори воситалар улушининг 7% ини ташкил этган. Дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоси қамрови ҳақида маълумотлар етарлича эмас. Ҳозирги пайтда бу муаммо ривожланган мамлакатлар билан бир қаторда, ривожланиб келаётган мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси «165 1 -модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш.  Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш -  Шу хуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб энг кам иш хақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади» Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси «1863 -модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёҳуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш» - кўп миқдорда; - бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; - такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; - мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса; - баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса; - дори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини қалбакилаштириш йўли билан содир этилган бўлса, - беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. - жуда кўп миқдорда; - уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса; - одам ўлишига сабаб бўлса,- - саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. - одам ўлимига сабаб бўлса; - бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”
1. Қалбакилаштирилган дори воситалари таснифи Таркибида таъсир этувчи моддаси бўлмаган дори воситалари («плацебо» маҳсулот); Таркибида ёрлиқда кўрсатилмаган дори воситаси сақлаган ёки уни имитация қиладиган модда сақлаган дори воситалари; Таркибида ёрлиқда кўрсатилганга қараганда кўп ёки кам модда сақлаган дори воситалари; Таркибида дори воситасини тўғри сақлаган, аммо бирламчи ўрами ва ёрлиғи бўйича оригиналидан фарқ қилган дори воситалари; Сифати амалдаги талабларга жавоб берадиган, ишлаб чиқарувчи корхона номидан ишлаб чиқарилган, таркиби, номи ва ўрамлари бўйича оригинал дори воситалари билан ўхшаш дори воситалари; Таркибида таъсир этувчи моддалари талабга жавоб берадиган ва замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари. Фармацевтика бозорига қалбакилаштирилган дори воситаларининг кириб келиши қуйидаги салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин: 1. Истеъмолчи - бемор организмига зарурат туғилиб турган ҳолда тегишли фармакотерапевтик ёрдам кўрсатмаслиги, яъни дори деб қабул қилинган восита таркибида таъсир этувчи моддаларни умумай йўқлиги ёки етарли миқдорда бўлмаслиги; 2. Ёрлиқда кўрсатилган дори моддасининг ўурнига бошқа таъсир этувчи модда бўлиши бемор организмига зарарли ва унга керак бўлмаган биологик фаол моддаларни киритилиши; 3. Ҳақиқий дори воситаси ишлаб чиқарувчи фирма ва дори воситасига нисбатан исътемолчид аишончсизлик уйғониши; 4. Ишлаб чиқарувчи фирма ва (ёки) давлат ташкилотларига етказиладиган иқтисодий зарар. Дори воситасининг ғайриқонуний нусхалари – интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситаларидир. Жахон фармацевтика бозорида муомалада жуда кўп оригинал ва генерик дори воситалари мавжуд. Уларнинг кўп қисми Халқаро патент ташкилоти ёки Ўзбекистон Республикаси патент идорасидан технологиясига, таркиби ва товар белгисига патент олмаганлиги сабабли патент эгаси билан лицензион келишувсиз ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилиши мумкин эмас. Одатда, дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларда ишлаб чиқарувчи корхона яширилмайди. Сифатсиз дори воситаларидан фарқли равишда улар амалдаги стандартлар талабларига тўлиқ жавоб беради, шу билан бирга патент эгаси билан келишмаган ҳолда тайёрланганлиги учун ғайриқонуний ҳисобланади.




Download 18.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling