Бошловчи: Ассалом юзлари ёруғ Наврўзим Ассалом тонг каби отган Наврўзим Байрамингиз муборак Азиз мехмонлар. Наврўз муборак бўлсин Хой болажонлар. Бола


Download 21.46 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi21.46 Kb.
#1329370
Bog'liq
Ассалом Наврўз




Ассалом Наврўз
Карной Сурнай Ноғора садолари остидаЗ-4 бола ўйнаб келадилар Хаммадан илгарида - жарчи бола
-эх-хе-е-й!
Одамлару одамлар
Эшитмадим деманглар
Эшитганлар жилманглар
Заминга Наврўз келди
Карнай-сурнай садолари остида қўлларида гул, миллий либос кийган болалар кириб келадилар.
Бошловчи: Ассалом юзлари ёруғ Наврўзим
Ассалом тонг каби отган Наврўзим
Байрамингиз муборак
Азиз мехмонлар.
Наврўз муборак бўлсин
Хой болажонлар.

  1. Бола:

  2. Бола:

3. Бола:
(Бошловчи) Ашула: Баҳор.
Баҳорой: Ассалом Алайкум азиз болажонлар қадрли мехмонлар мен бир қўшиқ эшитиб шу томонга йўл олдим.
Олиб борувчи: Ассалом алайкум баҳорой, болажонлар танидингизми бизга ким мехмонга келган.
Болалар: Баҳорой
Бахорой: Тўғри болажонлар бу мен баҳор ойман. Болажонлар мен хақимда нималарни биласизлар?
Бошловчи: Қани болажонлар ўлкамизга баҳор келганини қандай биламиз?
Болалар: Ёмғир ёғади, бойчечак - гули гуллайди, қалдирғоч учиб келади, жийда дарахтимиз гуллайди.
Бошловчи: Тўғри болажонлар
Бахорой: Мен ҳақимда кўп нарсаларни билар экансизлар ёмғир ҳам кўп ёғади.
Ёмгир ёғса экин текин мўл кўл бўлади. Фақат ҳамма жойни хўл бўлгани чатоқда.
Бошловчи: Нимага энди бахорой ёмғир ёққанда соябон билан юриш керакда.
Хозир бизнинг қизларимиз соябон билан рақсга тушиб беришидилар.
Рақс : Ёмғир.
Сахнага Бўғирсоқ шеърини айтиб кириб келади.
Бўғирсоқ: Вой-вуй бунча чиройли бўлмаса бу болажонлар. Бунча чиройли бу ерлар. Мен бобомдан бувимдан қочдим ва ўрмонда адашиб қочдим. Мўл юриб хўп юриб шу ерга келиб қолдим. Бу ерда нималар бўлаяпти.
Олиб борувчи: Ассалом алайкум Бўғирсоқ бу ерда биз болажонлар билан. Наврўз байрамини нишонлаяпмиз.
Бўғирсоқ: Мен байрамларни хеч нишонламаганман. Наврўз қанақа байрам ўзи.


Олиб борувчи: Мана бу ерда ўтириб томоша қилгин ва бизлар билан бирга байрамга қатнаш.
Шеър: Наврўз
Ашула: Наврўз.
Бўғирсоқ: Наврўз яхши байрам экану лекин мен жудаям оч қолдим.
Бахорой: Ҳозир болажонларимиз сени ош палов билан мехмон қилишадилар. Ва қорни туйгач сахна бўйлаб айланиб бойчечак гулини таниб олади.
Бўғирсоқ: Бахорой қара мен нима топиб олдим бу нима ўзи.
Бахорой: Бу бойчечак гули у баҳор элчиси. Хозир болажонларимиздан сўрайликчи улар бойчечак хақида нималарни билишар эканлар.
Шер: Бойчечак
Ашула: Бойчечак.
(Инглиз тили ўқитувчиси кириб келади ва бўғирсоқ билан саломлашади).
Англис тили.
Бўғирсоқ: Баракалла болажонлар сизлар ҳам инглиз тилини билар экансизлар. Менга хам бобом ва бувам инглиз тилини ўргатишган.
Олиб борувчи: Ха Бўғирсоқ бизнинг болажонларимиз ҳам инглиз тилини билишадилар.
Бахорой қўлида 2 та дўппи билан келади.
Бўғирсоқ: Вой бу нима буни нима қиладилар.
Бахорой: Бу бизнинг миллий бош кийимимиз бу бош кийим қизларимиз учун мана буниси йигитларимиз учун. Мен буни сизларга совға қиламан.
Бўғирсоқ: Мана бу дўппидан болажонларимизда ҳам бор экан. Мана мен хам дуппимни кийиб олдим дўппи кийган болажонлар келинглар мен билан ҳам бир рақсга тушинглар
Ракс: Андижон полкаси
Айтишув:
Шеър:
Бахорой: Бирам чиройли байрам бўлаяптики мени хам ракс тушгим келиб кетди.
Олиб борувчи: Кел баҳорой сен қизларимиз билан раксга туша қол.
Рақс: Нахорим Нашта
Олиб борувчи: Мана Бўғирсоқ, баҳорой. Бугунги Наврўз байрамимиз ҳам ўз нихоясига етди ўйлайманки сизларга ёқди.
Бўғирсоқ: Рахмат сизларга болажонлар мен бугунги байрамда сизлардан шеърлар, ашула ва рақсларни ўргандим. Менга Наврўз байрами жудаям ёқди.
Бахорой: Менга ҳам ёқди рахмат сизларга болажонлар.
Download 21.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling