Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
И БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР НУТҚИНИ ЎСТИРИШ
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
И БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР НУТҚИНИ ЎСТИРИШ
Махсус мактабгача тарбия муассасаларида нутқ ўстириш курсининг мазмуни ва вазифалари Бугунги кунда 0ъзбекистонда махсус таълимга ўзгартиришлар киритилиши миллий ва умуминсоний қадриятларга, ривожланган мамлакатлар тажрибасига асосланиб, махсус уюштирилган таълим-тарбия орқали ақли заиф болаларнинг нутқини ўстириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фаоллаштириш имкониятини яратади. Ақли заиф бола нутқини эгаллашнинг ўзига хосликларини текшириш, улар билан ишлаш мазмуни ва усулларини айнан мактабгача ёшда, яъни нутқини эгаллаш учун энг маъқул бўлган даврда ўрганиш муҳимдир. Ривожланишида нуқсони мавжуд болалар билан меъёрида ривожланаётган тенгдошлари орасидаги характерли фарқлардан бири — руҳий жараёнларнинг етарли ривожланмаслиги ҳисобланади. Ривожланиши орқада қолган болаларнинг умумий тавсифи унинг вербал имкониятлари доимо паст эканлигини кўрсатади. Шунингдек, бола нутқининг ривожланиш даражалари ва унинг интеллекти орасида ўзаро мураккаб муносабатлар ҳукм суради. Ривожланишида нуқсони бўлган ва меъёридаги болалар асосий нутқий ўсиш босқичларини турли ёш даврларида ўтадилар. Нутқнинг орқада қолиши бола ривожланишида қатор камчиликламинг юзага келишига замин яратади. Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болаларда нутқ ўстириш муаммосига бағишланган кўпгина илмий тадқиқотларда кўрсатилишича, бу хилдаги нуқсонли болаларда дастлабки нутқий кўринишлар гувурлаш даврининг бўлмаслиги ёки кечикиши (бу кейинчалик нутқни эгаллаш учун зарурдир); дастлабки сўзларнинг кечикиб ҳосил бўлиши; сўз бирикмаларини эгаллаш даврининг секин ва қийинчилик билан кечиши; сўзлардан содда гапларни тузиш учун узоқ вақт талаб этилиши; нутқий ижодиётда мустақилликнинг етишмаслиги; фонетик камчиликламинг учраши; нутқий фаоллик даражасининг пастлиги; нутқий мулоқот камбағаллиги кузатилади. Нутқнинг бундай кеч пайдо бўлиш сабабларини қайд этган кўпгина тадқиқотчилар ақли заиф болаларда руҳий жараёнларнинг умумий ривожланмаслиги ва ақлий ривожланишнинг кечикиши хос хусусият эканлигини таъкидлаганлар. Бунинг натижасида товушларни идрок этиш ҳамда уларни ўзаро фарқлаш каби мураккаб психик фаолият, яъни фонематик эшитув ривожланмаганлиги кўрсатилади. Фонематик эшитувнинг ривожланмаслиги товушларнинг кўпинча бузиб талафлфуз этилиши ва нутқнинг кечикиб ривожланишига олиб келади. Ақли заиф болалар нутқини ўстириш қийин кечса-да, таълим-тарбия жараёнида нутқ ҳамиша диққат марказида туриши лозим. Нутқ тарбияси таълим асосини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам ақли заиф болалар нутқини ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Болаларда нутқнинг ўсишига ёрдам берадиган воситалами ёки уни орқада қолиш сабабини аниқлаш бу жараёнга мувофиқ педагогик таъсими ташкил этишнинг калити бўлиб хизмат қилади. Ақли заиф болалар нутқидаги камчиликлар уларнинг боғланишли нутқини шакллантиришда бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Материалнинг маъносини англаш қийинчиликлари, ҳодисаларнинг мантиқини тушуна олмаслик, вақт ҳақидаги тасаwурламинг етишмаслиги, мавзудан чалғиб кетиш, шунингдек, теварак-атрофдаги предмет ва ҳодисалар ҳақидаги етарли маълумотга эга эмасликлари оқибатида уларнинг сўз бойликлари камбағаллашади ва мулоқотга киришишни қийинлаштиради. Умумий ва махсус педагогикадаги мавжуд илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меъёрида ривожланаётган болаларнинг камолот босқичи даврларини, нуқсонга эга боМган тенгдошлари ҳам, албатта босиб ўтадилар, лекин бу жараёнлар уларда кечикиброқ кечади. Бунга ақли заиф болаларнинг бош миясининг органик жароҳатланиши натижасида билиш фаолиятининг турғун бузилиши сабаб бўлади. Бу ҳолат ақли заиф боланинг нутқига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, ақли заиф болалар нутқининг фонетик томонидан ривожланиши сезиларли даражада орқада қолади, нутқ маъно томонидан ўзига хос шаклланади, гаплар тузишда грамматик жиҳатдан хатоларга йўл қўядилар. Махсус мактабгача тарбия муассасаларининг олдида болалар нутқини ўстириш вазифаси туради. Бунда ақли заиф болаларга ўз фикрини, истак- орзусини, ҳиссиётини аниқ ифода этиш, она тилида кишилар билан алоқа ўрнатишда, ҳаётга ўрганиш жараёнида фойдаланишга ўргатиш, ақлий жиҳатдан камчиликларини бартараф этиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш, ҳамда ёрдамчи мактаб таълимига тайёрлашдан иборат. Дефектолог болалар нутқини атрофдаги ҳаёт билан, оилавий турмуш, болалар боғчасининг ҳаёти билан, мамлакатимизнинг ижтимоий ҳаётидаги воқеа ва ҳодисалар, ўзбек халқининг меҳнати, жонли ва жонсиз табиат билан таништириш асосида ўстириб боради. Махсус усуллар ёрдамида болалами фақат лозим бўлган сўзламинг маъносини тушунтирибгина қолмасдан, балки ундан ўз нутқларида фаол қўллашга ўргатиб борилади. Билиш фаолиятининг ҳолати, атрофдагилар билан боланинг мулоқотга киришиш имконияти, одоб-ахлоқ нормаларини ўзлаштириш, ижтимоий адаптатсиянинг муваффақиятли бўлиши кўп жиҳатдан бола нутқининг ривожланиш даражасига боғлиқ. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш тизимининг асосий вазифаси - уларнинг нутқини ривожлантириш юзасидан ишлаш ҳисобланади. Махсус болалар боғчасининг таълим ва тарбия жараёнида ақли заиф болалар нутқ ўстириш бўйича қуйидаги билим, кўникма, малакалар билан қуроллантирилади: Нутқ ўстириш курси ақли заиф болаларни маълум билим ва малакалами ўзлаштириб олишларинигина эмас, балки идрок, хотира, тафаккур, тасаwур каби билиш қобилиятларини ривожлантиришни ҳам назарда тутади. Бу йўналишда олиб бориладиган иш уларга ақлий фаолиятининг муҳим усулларини ўргатиш, анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш, конкретлаштириш каби ақлий оператсияларни бажаришга имкон беради. Бунда коррексион-педагогик ишнинг аҳамияти муҳимдир. Коррексион- педагогик ишда ақли заиф болаларнинг ёши, психик хусусиятлари, оилавий шароитлари, она тилининг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда нутқини ўстиришга қаратилган махсус усуллардан фойдаланиш ва уларни ҳаётга мослаштириш имкониятини таъминлайди. Махсус ташкил қилинган машғулотлар тизими негизидагина мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар нутқининг ривожланишига эришиш мумкин. Махсус мактабгача тарбия муассасаларида товуш маданиятини шакллантириш методикаси Нутқнинг товуш маданиятига доир бир қанча вазифалами: товуш талаффузи, суръати, диксия, тасвирийлик ва бошқалами амалга оширишдаги асосий йўл ишнинг фронтал шаклидир. Бундан болалар боғчасининг ҳамма гуруҳларида фойдаланилади. Бу иш аwало машғулот шаклида амалга оширилади ва унга ҳар хил мазмундаги машқлар киритилади. Товуш талаффузи, нутқда нафас олиш, эшитиш машқлари ҳар куни олиб борилади. Баъзи машқлар нутқ ўстиришга оид бошқа машғулотлар жумласига киритилади. Кичик гуруҳларда болалар билан олиб бориладиган ишлар оммавий тарзда ҳамма болалар билан ўтказилади. Шунингдек, якка тартибда ҳам олиб борилади. Болалар билан йил давомида ундош товушлардан п, б, м, н, т, д, қ, г, ф, в, н; сирғалувчи с, з, ш, ж, ч; унли товушлардан а, о, у, и, ў, э лами таллафузи нутқ орқали нафас олиш, эшитиш идрокини, нутқ аппаратининг ҳаракатини, нутқ аппаратини ривожлантирувчи ишлар билан олиб борилади. Товушлами мустаҳкамлаш машқларини бошқа машғулотларга қўшиб олиб бориб, унинг таркибий элементи ёки махсус қисми сифатида киритиш мумкин. Масалан: машғулотларнинг биринчи қисмида «Қўғирчоқни ухлатамиз» дидактик ўйин ўйналса, иккинчи қисмида эшитиш идрокини ўстирадиган машқлар бажарилади. «Овозидан топ» ўйин ўйналади (4—5 дақиқа), эшитиш нутқини, диққат билан эшитишни, нафас олишни, нутқ аппаратининг ҳаракатини ривожлантирувчи машқлар эрталабки, кечки соатларда, сайр вақтларида ўтказилади. 0ърта гуруҳда қийин товушлами талафТуз қилишга ўрганиш махсус машғулотлари бир неча қисмдан иборат, бир мазмунга бирлашган ҳолда тузиб ўтказиш яхши натижа беради. Масалан: машғулотламинг биринчи қисмида болалар олдига ўқув вазифаси қўйилади. -ш товушни айтишга ўргатиш: бунда товуш артикулатсияси кўрсатилади, тушунтирилади ва болаларга машқ қилдирилади. Машғулотнинг иккинчи қисмида эса болалар шу товушнинг талаффузини сўзларда (шамол, шаҳар, эшик, мушук, бош, тош, йўлдош) машқ қиладилар. Бу қисм дидактик ўйин, драмалаштирилган ҳикоя, инссенировка шаклида берилиши ҳам мумкин. Нутқнинг товуш маданияти устида ишлаш катта ва тайёрлов гуруҳларида давом эттирилади. Тизимли равишда олиб борилган ишлар натижасида мактабга тайёрлов гуруҳидаги барча болаларда она тилидаги ҳамма товушлами тўғри талаффуз этадиган бўлишлари лозим. Лекин шунга қарамай, катта ва тайёрлов гуруҳларида ҳам машғулотлар ҳамма болалар билан фронтал тарзда ўтказилади. Бунда махсус машғулотларнинг мақсади ўзгаради. Бунда болалар товушлами тўғри талафТуз этишни машқ қиладилар ва уларда нутқдаги товуш маданиятининг бошқа томонлари (турли овоз кучидан, турли нутқ суръатидан фойдалана билиш) тарбияланади. Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болаларга турли нутқ товушлари: шеър ўқиш, тез айтиш, мақоллар, суратлами қайта ҳикоя қилиш, ифодалаш асосида товушларни тўғри талаффуз этишни машқ қилдириб бориш лозим. Катта гуруҳларда ҳафтада 2—3 марта машғулотлардан ташқари вақтда жамоа бўлиб ўйналадиган ҳаракатли, нафас, эшитишни ривожлантирувчи такрорий ўйинлар ўтказилади. Катта гуруҳларда фронтал ишдан ташқари товуш талаффузида нуқсони бўлган болалар билан якка тарзда қўшимча машғулотлар жорий қилинади. Текширувлар ўтказилгач талаффуздаги нуқсонларига қараб болалар гуруҳчаларга ажратилади. Масалан: Анвар, Насиба, Дилбар «г» товушини талаффуз эта олмайдилар. Тарбиячи бу болалар билан ҳар ҳафтада 2—3 марта қўшимча машғулотлар ўтказади (ерталабки ёки кечки соатларда). Бу машғулотламинг ҳар бири 10—12 дақиқа давом этади. Масалан: Тўғри гапиришни ўрганишнинг зарурлиги ҳақида суҳбат. Товуш артикулатсиясини кўрсатиш ва тушунтириш. Шу товушни талаффуз этишни болалардан сўраш. Ешитув идрокини шакллантириш. Нутқнинг товуш томонини ўзлаштиришда эшитиш бошқарувчи анализатор ҳисобланади. Фонематик эшитувнинг ривожланиши боланинг она тилидаги товушларни, айниқса, сўзнинг товуш тизимини тез ва тўғри ўзлаштириб олишларида муҳим аҳамият касб этади. Сўзнинг товуш таркибини тўғри идрок қилиш уни тўғри эслаб қолишнинг асосий омилларидан биридир. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда эса фонематик идрок кеч шаклланади. Болалар атрофдаги одамлар нутқидаги товушларни фарқлай олмайдилар, янги сўзлами ўзлаштира олмайдилар, артикулатсион жиҳатдан ўхшаш товушларни яхши ажрата олмайдилар. Фонематик идрокнинг яхши шаклланмаганлиги бир товушни иккинчи товушга алмаштиришга, сўзнинг товуш таркибини анализ қилишда қийинчиликлаига олиб келади. Махсус ташкил қилинган машғулотларда мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг фонематик идрокини шакллантиришда товушларни аниқлаш, сўздаги товушларни ажратиш, сонини, ўмини аниқлаш ишларини олиб бориш лозим. Ешитув идроки болада эрта ривожланади. 2—3 ҳафталик меъёрда ривожланаётган болада нутққа, овозга нисбатан баъзи бир терма реаксия бошланади; 5—6 ойларда у интонатсияга, кейинчалик нутқнинг оҳангига эътибор беради. 2 ёшга етганда она тилидаги ҳамма товушлами эшитади ва уни бир-биридан ажрата олади. 2 яшар болада эшитиш нутқи таркиб топган деб ҳисоблаш мумкин, чунки у она тилидаги ҳамма товушлами ажратади, эшитиш нутқининг бундай даражада бўлиши нутқ орқали амалий алоқа қилиш учун етарлидир. Товушлами анализ қилиш ёки фонематик идрок қилиш, сўзда қайси товуш эшитилганлигини ва миқдорини аниқлаш қобилиятини текшириш мақсадида ҳамма ёш гуруҳларида эшитув идрокини таркиб топтириш иши олиб борилади. Ешитиш диққатини ривожлантиришда дидактик ўйирилар муҳим аҳамиятга эга. Кичик гуруҳларда эшитув идрокини таркиб топтириш машғулотларида мусиқа асбоблари, овоз чиқарадиган ўйинчоқлардан фойдаланилади. Улар воситасида болалар овозининг кучи ва характерини ажратишни ўи?анадилар. Масалан: «Қаерда чалинди?» ўйинида бир бола кўзини юмиб, қай томонда қўнғироқнинг овози келаётганини қўли билан кўрсатиши керак. Агар бола тўғри топса тарбиячи «тўғри!» дегандан кейин кўзини очади. Қўнғироқни чалган бола қўлини кўтариб, қўнғироқни кўрсатади. Агар янглишса, топиш учун унга яна бир марта имкон беради, сўнг бошқа бола ўйинга чиқарилади. «Тор-чи, нимани чалдилар?» ўйини ҳам кенг тарқалган ўйинлардан биридир. Катта гуруҳларда эшитиш идрокини ўстириш фақат шунга ўхшаш ўйинлардангина эмас, балки радио, грампластинкалар эшиттириш усулидан ҳам фойдаланилади. «Бир мунча тинчлик» ўйинини ўтказиб туриш, уни «Ким кўп эшитади», «Хонада нима ҳақида гаплашаётирлар» деган машқлар билан алмаштириб туриш лозим. Бу машқлар давомида алоҳида болаларга эшитган нарсаларни талафТуз этишни таклиф қилиш мумкин. (жўмракдан сув томчилаяпти, кўчада машина шовқини эшитилди, чумчуқ чирқиллаяпти ва бошқалар). Нутқ ва сўздаги товушлами идрок қилиш ва яхши тушуниш учун эшитиш идрокини ривожлантирувчи ўйинлар, масалан: «Мен нима дедим, топ» дидактик ўйини ўтказилади. Дефектолог болалардан бир неча метр нарида туради, кейин болалар эшитиб топишлари учун лозим бўлган сўз ёки жумлани аwал секин, кейин шивирлаб талафТуз этади. Болаларга ўйин қоидаси тушунтирилади: «Мен бир сўзни секин айтаман, сиз диққат билан эшитинг ва нима айтганимни топинг. Мен кимни чақирсам, шу бола нима эшитганини аниқ ва баланд овоз билан айтиб беради». Кичик гуруҳларда бу ўйин дастлаб кўрсатма материаллар билан ўтказилади. Дефектолог болалар олдида турган ўйинчоқларнинг номини секин айтади ва болаларга қийин бўлмаган топшириқ берилади («Дилбар қўғирчоқни каравотга ётқиз», «Қосимжон байроқчани вазага қўй»). Дефектолог бу топшириқлами болаларга қараб туриб айтади, бу эса болаларни айтилган сўзларнинг артикулатсиясини кўриб, тез топишларига ёрдам беради. Бир неча такрорланишдан сўнг ўйин топшириғи мураккаблаштирилади. Дефектолог сўзни болаларнинг орқасида туриб талаффуз этади, топшириқ бир марта айтилади. 4—5 бола чиқиб нима эшитганларини айтади, сўнг ким тўғри топгани аниқланади. Катта гуруҳларда бу ўйин вариантлари анча мураккаблаштириб ўтказилади. Дефектолог болаларга эшитиши жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган сўзни топишларини таклиф қилади (Масалан: кўк-кўп, йил-йўл, сув-сут, тиз-тис, туз-тус). «Мен нима дедим, топ» ўйини 3—7 дақиқа давом этади. Овоз суръатини фарқ қилиш учун турли вариантлардаги ўйинлардан фойдаланилади. Масалан: «Тор-чи, ким чақирди?» деган ўйинда болалар ўртоқларини овозларидан топадилар. Болаларга қандай чақирганлигини (секин, қаттиқ, тез, мулойим) аниқлаш топшириғи берилади. Дефектолог ўйинда қўлланиладиган сўзлами олдиндан танлаши лозим. Танланган сўзларнинг мазмуни болаларга таниш бўлиши, биринчи навбатда танланган сўзлар товуш таркиби жиҳатидан қийин бўлмаслиги, сўнг овоз чиқариш (ешитиш) жиҳатдан осон, лекин мазмуни ҳар хил бўлиши лозим (Масалан: сув-сут, тиз-туз). Ешитув диққатини ривожлантириш бўйича машғулотлардан намуна келтирамиз. «О ъвинчоқни юр» о ъвини. Болалар ярим доира шаклида ўтиришади. Тарбиячи яширилиши лозим бўлган ўйинчоқни болаларга кўрсатади, сўнгра болалардан биттасини чақиради. Чиққан бола юзини тескари ўгириб ёки кўзини юмиб туради. Бу вақтда тарбиячи ўйинчоқни болалардан бирортасини орқасига яширади. Тарбиячи бўлди дейиши билан чақирилган бола ўтирган болаларнинг олдига яқинлаша бошлайди. Болалар эса секин-секин чапак чала бошлашади. Бола ўйинчоқ яширилган жойга яқинлашиб келса, чапакни тез-тез, баланд чалишади, агарда ўйинчоқ яширинган жойдан узоқлашса, чапак садоси яна пасаяди. Товушнинг кучи билан бола ўйинчоқ қайси боланинг орқасида эканлигини топиб олади. 0ъйинчоқ топилгандан сўнг, ўйин қайта бошланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling