Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.53 Mb.
bet6/14
Sana27.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1130274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)

Топишмоқ болалар лу^ъатини бовитиш. фаоллаштириш воситаси. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда топишмоқлардан кенг фойдаланилади.
Болалар билан ишлашда топишмоқлардан фойдаланилган вақтда уларнинг тарбиявий ва педагогик қийматини ҳисобга олиш керак.
Топишмоқ очиқ ва яширин шаклда қўйилган саволдир. Топишмоқ топиш, вазифани ҳал қилиш ва саволга жавоб бериш йўлини топиш, яъни қандайдир флкрлаш оператсиясини бажариш: анализ, синтез, таққослаш, хулоса чиқариш демакдир. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар топишмоқлар жавобини топишда қийинчиликларга дуч келадилар. Бунга ақли заиф болаларда тафаккур оператсияларидан анализ, синтез, таққослаш, хулоса чиқариш, умумлаштириш жараёнларининг етарли даражада шаклланмаганлиги сабаб бўлади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда топишмоқларни топишга ўргатиш жараёнида кузатиш усулидан фойдаланилса, яхши натижаларга эришиш мумкин. Кузатиш мураккаб билиш фаолияти бўлиб, унда идрок тафаккур ва нутқ иштирок этади, барқарор диққат талаб этилади.
Болалар қушлами, ҳашаротлами кузатиб, тарбиячининг ёрдамида қуш ва ҳашаротлар ўз инларини қоМсиз ва асбобсиз қурадилар, деган хулосага келадилар. «Қўли йўқ, лекин кўра олади» (қушча), деган топишмоқни топишга ёрдам беради.
Болалар умумлашган хулоса чиқаришлари учун кузатишларда маълум бир тизим бўлиши керак. Масалан, «Қиши билан ётиб, баҳорда ариққа югуриб қолди». Топишмоқни топиш учун болалар илиқ баҳорги кунлар бошланиши билан қорламинг эрий бошлаши ҳақида тасаwурга эга бўлишлари керак ёки «Ёзда яшил рангда, кузда сариқ рангда» топишмоғини топишга болаларнинг баҳорда, ёзда дарахтларни кузатишларига ёрдам беради. Кузатиш вақтида ўз таассуротлами аниқ ва образли сўз билан ифодалай олишлари жуда муҳимдир. Сайр ва экскурсияларда педагог болалардан: «Бугун қуёш қандай? Гулзор нимага ўхшайди?»— деб сўрайди. Таққослаш қанчалик мустақиллик касб этган бўлса, болалар топишмоқнинг маъносини шунчалик осон пайқаб оладилар. Агар болалар буюмларнинг белгиларини, сўз ва тушунчаламинг маъносини билмасалар, топишмоқни топа олмайдилар. Баъзан болалар топишмоқни тополмай, дефектолог айтиб беришни сўрайдилар. Дефектолог топишмоқни болаларга тушунтириб беради. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан бирга топишмоқни жавобини топадилар. Болаларни топишмоқни тушуниб олишга ўргатиш учун дефектолог ҳар гал топишмоқни бола қайси йўл билан топганини аниқлаши керак. Бунинг учун болага: «Сен қандай топдинг? Нимага шундай қарор қилдинг?» каби саволлар бериши мумкин. Бундай саволлар болани исботлаш, муҳокама қилиш вазифани ҳал қилиш жараёнини тушунтириб беришга ўргатади. Топишмоқ ҳайвон, нарса ва бошқа нарсалар қисқа тасвирининг намунаси бўлганлиги учун дефектолог болага ўз фикрини қисқа қилиб ифодалашни ўргатиш вақтида, ўйинчоқлар, суратлар ва буюмларнинг қисқа тасвирларини тузиш пайтида топишмоқдан фойдаланиши лозим. Дидактик ўйинларда, суҳбатларда, суратларни кўздан кечиришда топишмоқдан қисқа тасвирлаш намунаси сифатида фойдаланилади. Масалан: сабзавотлами кўриш ва суҳбатдан кейин (Бу нима? Ранги, шакли, мазаси қанақа? Уни қандай ейилади?) қисқа бадиий намунасини бериб, топишмоқ тўқиш ва кейин сабзавотламинг устини беркитиб, болаларга уларни ҳамма топа оладиган қилиб тасвирлашни буюриш лозим. Бу ишлар катта гуруҳларда олиб борилади. Бунинг учун ўтилган мавзу барча болалар учун танланган топишмоқлар ўтилган мавзуга мос бўлиши керак. Болаларнинг топишмоқлами топишларига эришиш учун бир машғулотнинг ўзида турли соҳалардан олинган топишмоқлар берилмайди.
Масалан, «Уй ҳайвонлари» мавзуси ўтилса, фақат шу мавзуга оид топишмоқлар берилади. Топишмоқлар танлашда ақли заиф болаларнинг ақлий имкониятларини ҳисобга олиш муҳимдир.
Педагогик ишда топишмоқлардан болаларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш нутқини ўстириш, уларда қизиқиш уйғотиш ва кузатувчанликни кучайтириш усули сифатида кенг фойдаланилади.

  1. Махсус болалар боғчасида болалар нутқини грамматик жиҳатдан тўғри ўстириш методикаси

Грамматика обектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни ифодаламайди, балки нарса ҳамда ҳодисаларнинг ифодаси бўлган сўзлар орасида нутқ жараёнида вужудга келадиган умумий муносабатларни, бир сўз билан иккинчи сўзниииг богМанишини ифодалайди.
Болалар тилнинг грамматик тузилишини катталарга тақлид қилиш асосида аста-секин ўзлаштириб борадилар. Грамматика икки қисмдан — морфология ва синтаксисдан иборат. Морфология сўзларнинг тузилиши ва ўзгаришини текширади. Гап, унинг грамматик хусусиятлари, сўзларнинг ўзаро боғланиш йўллари эса синтаксисда ўрганилади. Синтаксиснинг асосий ўрганиш обекти сўз бирикмаси ва гапдир.
Меъёрда ривожланаётган мактабгача тарбия ёшидаги болалар сўз таркибининг бир қисмини ўзлаштириб олганларидан сўнг катталаминг нутқига тақлид қилиб гапира бошлайдилар ва шу йўл билан тилнинг грамматик тузилишини ўзлаштира борадилар.
Болалар катталардан фақат айрим сўзларнигина эмас, балки сўзлари маълум тартибда жойлашган гаплами ҳам ўрганадилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола 3 ёшга тўлганда она тилининг грамматик системасини тушуна бошлайди, уни такомиллаштира бориб, 8 ёшга кирганда она тилини анча яхши ўзлаштириб олади.
Бу даврда бола она тилининг мураккаб грамматикасини, ҳатто тилдаги жуда нозик синтаксис ва морфологик қоидалами ўзлаштириб олади. Бундан ташқари, она тилида жуда кам учрайдиган айрим хусусиятларини ўрганиб олади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда эса нутқни асоси бўлиши грамматик томонини текшириш натижаларининг таҳлили, уларда тилнинг лексик- грамматик тузилишининг етарли шаклланганлигини кўрсатади. Улар амалда тилнинг грамматик қоидаларини бузган ҳолда қўллайдилар ва нутқда худди шундай ифодалайдилар. Ақли заиф болаларда 5 ёшда сўзлардан гап тузиш жараёни заифлиги ёки етарли шаклланмаганлиги кузатилди. Текширишдан олинган натижалар ақли заиф болалар 2—3 сўздан иборат гап тузиш имконига эга эканлигини кўрсатди. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар гапни грамматик жиҳатдан тўғри тузишда қийинчиликларга дуч келдилар. Нотўғри тузилган гаплар орасида тугалланмаган, грамматик жиҳатдан шаклланмаган, маъносиз, сўзларнинг ўрнини алмаштириш каби камчиликлар кузатилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар нутқида кўпликни англатадиган сўзлами нотўғри қўллаш ҳоллари учраб туради. Масалан, «Болалар ўйнашяптилар» ўрнига «Бола ўйнаяпти», «Қўлларим музлади» ўмига «Қўлим музлади» деб нотўғри гапирадилар.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар ўзбек тилининг грамматик тузилишини тўғри ўзлаштиришларида сўзга бой, ҳар хил грамматик формалами ишлатиб, равон сўзлайдиган педагог нутқи муҳим аҳамиятга эга. Дефектолог мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларга ўзбек тилининг грамматик қурилишини ўргатиш билан бирга улар нутқидаги грамматик хатоламинг олдини олиш керак.
Грамматикани фан тариқасида ўрганиш кейинроқ мактабда амалга оширилади. Мактабда болалар она тилининг қонун-қоидаларини ўрганадилар ва шу асосда, ёзма нутқни ўзлаштириб борадилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг нутқини грамматик жиҳатдан тўғри таркиб топтириш учун қуйидаги вазифалар қўйилади:

  1. Болаларнинг оғзаки нутқидаги грамматик хатолами тузатиб бориш.

  2. Бола нутқини синтаксис жиҳатдан такомиллаштириб бориш, болани сўз бирикмалари билан таништириш, унга ёйиқ ва мураккаб гаплар тузишни ўигатиш.

  3. Морфологик тартибдаги грамматик хатоламинг олдини олиш, болаларга кичик гуруҳдан бошлаб қийин морфологик категорияларни ишлатишни машқ қилдириш.

Педагогик нутқни грамматик жиҳатдан тўғри таркиб топтириш ишининг мазмунини аниқ билиши айниқса, махсус ўргатиш усулларидан тўғри фойдалана олиши зарур.
Нутқни гранунатик жиҳатдан ўзИаштиришда учрайдиган қийинчиликлар
Бола тўғри гапиришга ўрганиш учун катталардан тақлид қилишга арзийдиган ва намуна бўла оладиган нутқни эшитиши лозим. Ҳар бир грамматик форма бола учун умумлаштирилган маълум муносабатни мустақил ифода этувчи сигнал бўлиб хизмат қилади. Лекин ўзбек тилида турли-туман формалар мавжуддир. Масалан, болалар отларнинг келишиклар билан турланишини билмайдилар.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг оғзаки нутқларида келишик қўшимчаларидан фойдаланишни текшириш натижалари улар ҳар доим ҳам ўз нутқларида келишик қўшимчаларидан тўғри фойдалана олмасликларини кўрсатди. Чунки сўзларни келишикда турлай ололмайдилар. Натижада бундай болалар суҳбатга тортилганда нутқида кўпинча бош келишикни қўллашади. Жўналиш келишигининг қўшимчасини ўрин-пайт келишиги қўшимчаси билан алмаштиришади. Нутқда сўзларни бир-бирига боғлашда қўшимчалардан гапнинг асосий элементи сифатида фойдалана олмайдилар. Улар фақат сўзларнигина талаффуз қилдилар, натижада қўшимчалар ўзгариши билан гапнинг мазмуни ҳам ўзгаришини билмайдилар. Шунинг учун ҳам катталар уларнинг келишик қўшимчаларини қандай ишлатишларини кузатиб, йўл қўйган хатоларини тузатиб боришлари керак.
Боланинг фаол луғати бойиб, муносабат доираси кенгайиши билан у ёйиқ гаплардан фойдалана бошлагандан сўнг, нутқида грамматик хатоламинг сони анча кўпаяди. Чунки бола янги ўзлаштирган сўзларини ҳамма вақт ҳам янги грамматик формада эслаб қола олмайди, ёйиқ гапдан фойдаланган вақтда унинг мазмуни ва формасини текшириб улгуролмайди. Ақли заиф болалар тузган гапларда сўзлар таркибининг бузилганлиги, муайян сўзлар билан қўшимчаламинг бир-бирига мос эмаслиги каби камчиликлар кузатилади. Гап тузишдаги хатолар асосан, уларнинг лексик имкониятларининг чегараланганлиги билан белгиланади. Ақли заиф болалар сўз бойлигининг чегараланганлиги асосан уларнинг вазифани бажара олмаслик, сўзлами нотўғри танлаш ва сўзлар маъносини ҳисобга олмай гап тузишларида ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам болаларга она тилини ўзлаштиришда умумий нутқ маданиятини таркиб топтиришда ёрдам берадиган, грамматик формаларни ўргатадиган махсус машқлар ўтказиш яхши натижа беради. Бунинг учун бу иш мустақил бўлим қилиб ажратилиб, ўзининг мазмунига эга бўлиши, муайян мақсадни кўзлаган ҳолда системали равишда ўтказилиши лозим. Бу вақтда болаларнинг эътиборини конкрет грамматик формаларни ўзлаштиришга жалб қилиш лозим.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар кўпроқ қуйидаги грамматик формаларда қийналадилар:

  1. Болалар кўпинча отлами келишикларда нотўғри турлайдилар. Улар сўзлаганда кўпинча шундай хатоликлами учратиш мумкин: Мен холамникида бордим, боғчада бораман, боғчага ўйинчоқ кўп, манга бер, мани китобим, мен боғча бордим.

  2. Отламинг сонлар билан турланишида, айниқса, кўплик қўшимчасини нотўғри ишлатадилар: болалар уй келди, капалакла учвотди, гул очилди ва бошқалар.

  3. Болалар феъллами ишлатишда ҳам хатоликларга йўл қўядилар, айрим феълларни қисқартириб талаффуз этадилар. Олиб кел, олиб бор, олиб туш ёки олиб келдим, олиб бордим, олиб тушдим ўмига обке, обор, обтуш дейдилар ёки «Мен боғчага бормадим» дейиш ўмига «Ман бочага бор йўқ» дейдилар.

  4. Баъзан феълламинг замон билан турланишида ҳам хатоликларда йўл қўядилар. «Мен кеча холамникига бордим» дейиш ўрнига «Мен эртага холамникига бордим».

Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болалар нутқидаги грамматик хатолар:

  1. болалар она тилининг морфологик системасини ҳали яхши ўзлаштирмаганликларидан;

  2. катталар нутқидаги нуқсонлар таъсиридан;

  3. педагогик ишнинг яхши йўлга қўйилмаганлигидан, яъни катталаминг болалар нутқидаги хатолаига эътибор бериб, уларни тузатиб бормасликларидан, баъзи улар нутқидаги нуқсонлаига тақлид қилишларидан;

  4. бола нутқининг бузилиши шева таъсиридан келиб чиқади. Масалан, «копток-коптов», «чойнак-чойнай», «соч-чоч», «соат-соғат».

Педагог доимо машғулотлар давомида ва машғулотдан ташқари вақтларда болалар нутқини назорат қилиб бориши, кун тартибининг барча вақтларида ақли заиф болалар нутқини ўрганиши ва улар нутқидаги нуқсонлами тузатиб бориши лозим.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар нутқининг грамматик тузилиши устида ишлаш жараёнида уларнинг ёш хусусиятлари ва ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ақли заиф болалар нутқининг грамматик тузилиши қуйидаги сабабларга кўра турлича бўлади:

  1. Боланинг умумий психологик ва жисмоний ўсиш қонуниятлари. (Ақли заиф болаларнинг бош миясининг органик жароҳатланиши натижасида билиш фаолияти, яъни психик жараёнлари турғун бузилади. Бу боланинг жисмоний ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.)

  2. Артикулатсион нутқ аппаратининг аҳволи, фонематик эшитуви сўз бойлигининг ҳолати. (Ақли заиф болалар нутқ органларида нуқсонлар бўлиши, нутқ органлари ҳаракатининг сустлиги, фонематик эшитишнинг яхши ривожланмаганлиги, сўз бойлигининг камбағаллиги кузатилади.)

  3. Грамматик категорияларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар.

  4. Теварак-атрофдаги катталар нутқининг грамматик жиҳатдан қурилиш аҳволига, педагогик назоратга боғлиқ.


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling