Яккасарой тумани “Мухандислар” мфйда 2022 йил 2-ярим йилликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган “Ёшлар дастури” ижроси бўйича


Download 18.42 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi18.42 Kb.
#1090773
Bog'liq
01. Ҳисобот шакли


Яккасарой тумани “Мухандислар” МФЙда 2022 йил 2-ярим йилликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган “Ёшлар дастури” ижроси бўйича
ҲИСОБОТ

““Мухандислар”маҳаласида жами аҳоли 6 626 нафар, хонадон сони 2129 та, кўча сони 4 та 14-30 ёшдагилар сони 638 нафар. Шундан доимий банд бўлган 537 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 19 нафардан иборат.


Мухандислар” маҳалласида 2022 йил 2-ярим йилликда “Ёшлар дастури” жами 34 та банддан иборат.
2-ярим йиллик давомида жами 19 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб кўмак кўрсатилган.
*Мисол учун Жўрақулов Бахриддин Мухиддин ўғли сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўташи учун тўлов тўлаб берилиб, ҳозирда “Мухандислар” маҳалласи 57-уй сардори сифатида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналиши сардори сифатида Ёшлар етакчиси билан бирга елкадош бўлиб иш олиб бормоқда.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида 12 та танлов ва мусобақаларнинг ўтказилди. Барча тадбирлар доирасида маҳалланинг 100 нафар ёшлари қамраб олинди.
*Мисол учун Камолова Динора “Стол теннис” спорт тури бўйича 21 ёш тоифасида туман миқёсида 1-ўринни эгаллади.
Ҳафта кунларида “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида кўчама-кўча спорт тадбирлар ва лойиҳалар ташкил этиш мақсадида 40 та тадбирлар ўтказилди.
*Мисол учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг спорт залида маҳалла йигитлари учун футбол, волейбол ва теннис ҳамда қизлар учун бадминтон тўгараклари бепул ташкил этилиб ҳозирда мазкур тўгаракада 70 нафар ёшлар мунтазам шуғулланиб бормоқда.
Мухандислар” маҳалласи профилактика инспектори О.Б.Худойберганов билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилиши лозим бўлган 30 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бунинг натижасида маҳалладаги ёшлар ўртасида йил охирига келиб жиноят содир этилмаган.
Маҳалла ҳудудида спорт майдончасини йўқлиги инобатга олиб “Sport workaut” ва “streetball” майдонини қуриш таклиф илгари сурилган, ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан маблағ ажратилиб маҳалланинг бўш турган қисмига спорт майдончасини қуришга эришилди.
Маҳалланинг 209 нафар ёшлари аъзо бўлган "Muxandislar MFY yoshlari” телеграм канали (https://t.me/muxandislar_mfy_yoshlari)да 220 та ахборот ва хабарлар бериб борилган.
*Мисол учун 5-10 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “МЕН ДОНОРМАН” акцияси кенг ёритилди. Бунда 18 ёшдан ошган кўнгилли ёшлар иштирок этиб оғир беморларнинг соғайиб кетишлари учун ўз хиссаларини қўшдилар


Маҳалладаги ёшлар етакчиси А.Азимов
Download 18.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling