Ҳисобот “8-март ”маҳаласида жами
Download 11.89 Kb.
|
00. Ҳисобот шакли
Ангрен шаҳар “8-март ” МФЙда 2022 йил 2-ярим йилликда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган “Ёшлар дастури” ижроси бўйича ҲИСОБОТ “8-март ”маҳаласида жами аҳоли 2855 нафар, хонадон сони 563 та, кўча сони 4 та 14-30 ёшдагилар сони 707 нафар. Шундан доимий банд бўлган 364 нафар, меҳнат, таълим ва касбга тайёрлаш билан қамраб олинмаган (NEET-уюшмаган) ёшлар 18 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 22 нафардан иборат. “8-март ” маҳалласида 2022 йил 2-ярим йилликда “Ёшлар дастури” жами 24 та банддан иборат бўлиб, 30 млн сўмдан -- млн сўм маблағ сарф этилди. 2-ярим йиллик давомида жами 20 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб кўмак кўрсатилган. *Мисол учун Маматалиев Абдулазиз Рахим углининг сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўташи учун тўлов тўлаб берилиб, ҳозирда 16-мактабда иш олиб бормоқда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида 17 та танлов ва мусобақаларнинг ўтказилди. Барча тадбирлар доирасида маҳалланинг 480 нафар ёшлари қамраб олинди. *Мисол учун Тошбоева Навруза “Шашка” танловининг 16-19 ёш тоифасида Ангрен шаҳрида 1-ўринни эгаллаб Янгиёл шахрида 4-ўринни қўлга киритди. Ҳафта кунларида “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида кўчама-кўча тадбир ва лойиҳалар ташкил этиш мақсадида 70 та тадбирлар ўтказилди. ҳамда тўгараклар *Мисол учун 16-умумтаълим мактаби биносида маҳалла йигитлари учун футбол, волейбол ва теннис ҳамда қизлар учун тикувчилик тўгараклари ташкил этилиб ҳозирда мазкур тўгаракада 100 нафар ёшлар мунтазам шуғулланиб бормоқда. “8-март ” маҳалласи профилактика инспектори М.Мадаминов билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилиши лозим бўлган 48 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бунинг натижасида ёшлар ўртасида жиноят содир этилмаган. Маҳалланинг 169 нафар ёшлари аъзо бўлган "Ёшлар кундалиги 8-мартМФЙ телеграм канали (https://t.me/+3icdiXGgZxliZjIy)да 249 та ахборот ва хабарлар бериб борилган. * мисол фақат битта келтирилиши лозим. Диққат, диққат! ⏰ Бугун кўпчилик ёшларимиз турли сабабларга кўра хорижда бўлиб туришибди. "Ёшлар кундалиги" ва Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида хориждаги ўзбек ёшлари билан онлайн мулоқот ташкил этилмоқда. 🔘Мулоқот 23 декабрь куни соат 16:00 да бўлиб ўтади. ☝️Ҳурматли чет элда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар! Сизда қандай муаммо, таклиф ва ташаббуслар бор, қандай амалий ёрдам керак? Вилоят ёшлари лидери сиз билан суҳбатга, муаммоларингизни тинглашга тайёр! 😊🤟 Азиз ёшлар! Сиз ҳам албатта мулоқотга қўшилинг ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг! 👉 Суҳбат манзили ✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube Download 11.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling