Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.53 Mb.
bet9/14
Sana27.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1130274
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)

Оо ъеъирчоқлар билан дидактик о ъвинлами ташкил қилиш. Сўзлашув нутқи (диалог) болалар боғчасининг кичик гуруҳидан бошлаб шакллантириб борилади. Кичик ёш — бу диалог тарзида гапириш ёши ҳисобланади. Шунинг учун кичик гуруҳ педагогларининг асосий вазифаларидан бири

  • болаларни атрофдаги кишилар билан сўзлашишга ўргатишдир. Бу гуруҳларда болаларнинг нутқий фаоллиги (саволларга жавоб бериш) асосий ўринни эгаллаган ўйин шаклидаги машғулотлар ўтказилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар дидактик ўйинда ўйин қоидасига риоя қилиш орқали аниқ вазифани бажаришга ҳаракат қиладилар. 0ъйин вазифасини бажариш учун боладан ўз диққатини бир ерга тўплаш, кузатувчанлик, эсда қолдириш каби фаол ақлий фаолият талаб қилинади. Дидактик ўйинлар асосида ақли заиф болаларнинг жисмоний ва психик нуқсонлари тўғрилаб борилади ҳамда билиш фаолиятлари шакллантирилади. Дидактик ўйинлар орқали болалар атроф-муҳитни тўғри тушуниб, англай бошлайди. Болаларга бериладиган дидактик ўйинлар уларнинг атроф-муҳитдан олган таассуротларини, тушунчаларини мустаҳкамлаш ва чуқур англашга ёрдам беради. Шу билан бирга янги билимлами ўзлаштириш ва сўз билан ифодалаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларга дефектолог қўғирчоқлар билан дидактик машғулотлар ташкил қилиб, қўғирчоқ билан унча катта бўлмаган саҳна кўринишини ижро этади. Олйин вақтида у қўғирчоқ номидан гапиради, болаларга саволлар беради, жавоб беради, айтиб туради, сўзлами такрорлашни сўрайди ва ҳоказо.

Болалар қўғирчоққа жон-дили билан хор бўлиб ёки битта-битта жавоб берадилар. Агар улар машғулотларда болалар педагогнинг саволларига жавоб беришга уялсалар ҳам, ўйин шароитида улар сўзлашишда хурсандчилик билан қатнашадилар. Қўғирчоқлар билан ўйналадиган ўйинлар «Қўғирчоқни чўмилтириш», «Қўғирчоқни чой, овқат билан меҳмон қилиш», «Қўғирчоқни ухлатиш», «сайрга отлантириш», «Қўғирчоқнинг туғилган куни» ва ҳоказолар жуда кўп ишланган. Бу ўйинламинг ҳаммасида болалар фақат қараб ўтирмасдан сўзлашишда иштирок этишлари муҳимдир. Педагог болаларнинг сўз бойлигини фаоллаштиришнинг турли усулларини қўллайди. Масалан, у «Бизнинг қўғирчоғимиз Дилбар анчадан бери ухлаяпти, энди у туриши керак. Қўғирчоқни ҳаммамиз биргаликда уйғотамиз», дейди. «Қўғирчоқ Дилбар, туриш вақти бўлди». Болалар бу сўзларни такрорлайдилар. Дефектолог: «Қўғирчоғимиз Дилбар эшитмаяпти, қаттиқ ухлаяпти». Сайёра, сен келиб баланд овоз билан «Қўғирчоқ Дилбар, туриш вақти бўлди», деб айтгин ва ҳоказо.
Тарбиячи болаларнинг хор ва якка жавобларини усталик билан бир- бирига боғлаб бориши, уларга нима гапиришни айтиб туриши лозим. 0ъйин вақтида болалар гапиришлари ва ҳаракат қилишлари, қўғирчоқни ушлаб туришлари, кийимини олиб боришлари, кийинтиришлари, овқатлантиришлари, ухлашга ётқизишлари лозим.
Сў7лаб беришга ўргатиш. Сўзлаб бериш билиш, яъни ўз фикрини кенг ва мантиқий боғланган шаклда ифода этиш болаларнинг атрофдагилар билан муносабатда бўлишида катта аҳамиятга эгадир.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар ўз таассуротларини тингловчиларга билдиришда қийинчиликларга дуч келадилар. Уларнинг ҳикоялари ҳамма вақт ҳам тингловчиларга тушунарли боМавермайди. Бунга сабаб ақли заиф болаларнинг кенг монолог тарзида сўзлашни жуда бўш эгаллаганликларидир. Монолог тарзида гапириш деганда бир шахснинг тингловчиларга қаратилган кенг, батафсил нутқи тушунилади. Нутқнинг бу шакли сўзловчилардан ўз фикрини тушунарли ва изчил (мантиқий) ифода этиш малакасини талаб қилади. Нутқнинг бу сифатини мактабгача ёшдаги болалар жуда секин эгаллай бошлайдилар.
Меъёрда ривожланаётган болалар кўпинча ўз таассуротларини бошқаларга ҳикоя қилиб беришга интиладилар, кўрганлари ҳақида маъноли, тушунарли ва мантиқий ҳикоя қилиб бериш, ўз фикрини тўғри тузилган жумлалар билан ифода этиш имконини берадиган оғзаки нутқ шаклини эгаллашга эҳтиёж пайдо бўлади. Ақли заиф болалар ҳам мактабгача ёшдан бошлаб ёрдамчи мактабда ўқиш, ақлий жиҳатдан камчиликларини бартараф қилиш, кейинчалик эса ижтимоий ҳаётга ва қўлларидан келадиган ишлаб чиқариш фаолиятига тайёрлаш учун зарур бўладиган бу мураккаб сўзлашиш малакасини эгаллашлари зарур. Монолог тарзда гапириш меъёрда ривожланаётган болаларда 5 ёшда пайдо бўлади. Бу даврда болада мантиқий тафаккур ривожлана бошлайди, кўпроқ сўз бойлиги йиғилади, у она тилининг грамматик тузилиши асосларини ўзлаштиради. 7 ёшда болалар оғзаки нутқнинг асосий шаклларини, яъни диалогик тарзда сўзлаш ва монологик тарзда сўзлашни эгаллаган бўладилар.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, ақли заиф болаларда дастлабки сўзламинг кечкиб ҳосил бўлиши (дастлабки сўзлар 3—4 ва ҳатто 5 ёшларда пайдо бўлади), сўз бирикмаларини эгаллаш даврининг секин ва қийинчилик билан кечиши, сўзлардан гапларни тузиш узоқ вақт талаб этилиши, нутқий ижодиётда мустақилликнинг етишмаслиги, нутқий фаоллик даражасининг пастлиги, нутқий мулоқот камбағаллиги кузатилади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар бир нечта гапларни ўзаро бириктириб, фикрнинг мантиқий изчилликда баён қилишга, сабаб ва оқибатнинг кетма-кетликда билдиришга, баён қилинаётган ҳодисадаги муҳим хусусиятлами ажратишга қийналадилар. Ушбу қийинчиликлами бартараф этиш учун «Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш» дастурининг «Нутқ ўстириш» бўлимида монолог тарзда сўзлашишга ўргатиш вазифалари белгилаб берилган. Ҳар бир ёш гуруҳларида ақли заиф болаларни сўзлашув нутқига ўигатиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади.
Кичик гуруҳда педагог ёрдамида кўрган ёки эшитганлари ҳақида жумлаларни грамматик жиҳатдан тўғри тузган ҳолда гапириб беришга ўргатилади.
0ърта гуруҳда ўзлари кўрган ва эшитган нарсалар ҳақида мавзудан четга чиқмай, мантиқий боғлаб сўзлаб беришга, ҳикоя қилинган матнни эшитиш ва идрок қилиш, матн мазмунини кетма-кетликда айтиб беришга аҳамият берилади.
Катта гуруҳда содир боМган воқеа ҳақида унга баҳо берган ҳолда гапириб бериш (3-4 ибора) бўйича машқлар ўтказилади. Шунингдек, сужетли расмлар серияси асосида (2—3 та расмлар) ҳодисани мантиқий кетма- кетликда баён қилишга (4—6 ибора), буюм ёки ўйинчоққа қараб гапириб бериш, мавзу бўйича воқеалар кетма-кетлигини сақлаган ҳолда ҳикоя қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериб айтиб беришга, таниш матнлами ҳикоя қилишга ўргатилади.
Мактабга тайёрлов гуруҳида содир бўлган воқеа ҳақида 5—6 та жумладан иборат боғланган ҳикоя тузиш, сужетли расмлар сериясини мантиқий изчилликда айтиб бериш, предметли расмларга қараб гапириб бериш, воқеалар орасидаги сабаб-оқибатнинг боғлиқлигини кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилади. Нотаниш матнни тайёигарликсиз гапириб беришга ўргатилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling