Мавзу. Кейс-стади
1- топшириқ мазмуни. Берилган намуналар асосида қуйидагилар ишларни бажаринг:
1. Педагогик аннотация.
2. Амалий вазиятни босқичма – босқич таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича талабаларга услубий кўрсатмалар.
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ (намуна учун)
Ўқув предмети: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари бўйича факультатив ўқув курси.
Мавзу: Глобаллашув жараёнлари ва маънавий тахдидлар.
Кейснинг асосий мақсади:
Маънавий баркамоллик - инсонларнинг чуқур ва замонавий билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрлаш салоҳиятига эга бўлиши, унинг юксак маънавий камолот соҳиби бўлишининг асосий шарти эканлиги, глобаллашув жараёнида маънавий ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар борлигини кўрсатиб бериш ҳамда таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора – тадбирларни ишлаб чиқиш.
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:
«Оммавий маданият» ва унинг ҳатарли таҳдидлари, ахлоқсизликни маданият деб билиш холатларининг юзага келиш сабабларини кўрсатиб бериш;
ор-номус, уят, халоллик, андишалилик юксак ахлоқий қадриятлар эканлиги ёритиб бериш;
муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллаш;
муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш.
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Талаба билиши керак:
маънавият, маънавий баркамол инсон, комил инсон, дунёқараш, эгоцентризм, “оммавий маданият”, миллий мафкура, ғурур ва ор – номус, виждон, масъулият, бурч, худбинлик, лоқайдлик ав бепарволик.
Талаба амалга ошириши керак:
- мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни илгари суради; маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Талаба эга бўлмоғи керак:
коммуникатив кўникмаларга; тақдимот кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар таҳлил қилиш кўникмаларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |