Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
Суҳбатлами ташкил қилиш. Мактабгача ёшдаги болалар билан таълим тарбиявий иш олиб боришда суҳбат муҳим аҳамиятга эга. Суҳбат — бу дефектологнинг савол-жавоб услубидирки, бунда у болаларни билимлами ўзлаштирганликларини аниқлайди ва амалий тажрибаларига таянган ҳолда махсус танланган саволлар ва уларга бериладиган жавоблар йўли билан болаларни қўйилган таълим-тарбиявий ва тузатиш масалаларини ҳал қилишга олиб келади.
Мактабгача ёшдаги болаларни теварак-атроф билан таништириш нарса ва ҳодисалами бевосита кузатиш, кўриш, эшитиш, сезиш, ҳид билиш имкониятини бериш орқали амалга оширилади. Кузатиш жараёни билан бирга борадиган нутқ ҳиссий тажрибани тушуниб олишга ёрдам беради. Кузатишдан олаётган таассуротни педагог аниқ сўзлар билан тушунтириш орқали тўлдириб боради. Бу кузатилаётган обект тўғрисида тоМароқ тасаwуми шакллантиради, болаларнинг луғатини бойитади, фаол нутқи ўсади. Кузатиш ва экскурсиялар жараёнларида бойиб борадиган сезги, идрок тасаwурлами аниқлаш, чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш ва система- лаштириш зарур. Бу болаларда билимларни ахлоқий тасаwур ва ҳислами, теварак-атрофга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш жараёнида катта аҳамиятга эга. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни теварак- атроф билан таништиришда кузатишлар, экскурсиялар ўтказиш, сурат ва диафилмлами кўрсатишни, педагогнинг суҳбати, сўзлаб бериши ва дидактик ўйин билан қўшиб олиб бориш керак. Масалан, катта гуруҳ болаларини почталон меҳнати билан таништириш учун яқин почта бўлимига экскурсия уюштириш, почталон билан учрашув ташкил қилиш, сўнгра болалар билан бу ҳақда суҳбат ўтказиш керак. Суҳбатнинг мавзуси мазмуни болаларни теварак-атроф билан таништириш бўйича дастур материали билан белгиланади. Катта гуруҳ болаларини она шаҳар билан таништиришда дефектолог унинг кўчалари, майдонлари ва кўзга кўринган намояндаламинг ҳайкаллари ва бошқа жойлаига экскурсиялар уюштиради. Она шаҳар ҳақида ҳикоялар, шеърлар беради, уларни сўзлаб беради ва суҳбат ўтказади. Суҳбат орқали педагог болаларнинг оилада, турли фаолият жараёнида ва тарбиячининг раҳбарлигида ўтказилган кузатишлар вақтида эгаллаган тажрибалари, яъни кишилар ҳаёти, табиат ҳақидаги тасаwурлари ва билимларини мақсадга қарата аниқлайди, мустаҳкамлайди ва тизимга солади. Педагог болалар билан ота-оналарининг меҳнати, она шаҳар ҳақида суҳбатлашиш орқали уларда теварак-атрофга нисбатан тўғри муносабатни, яъни ота- оналар меҳнатига ҳурматни, қариялар ва ўзидан кичикларга ғамхўрликни, оналарга, туғилган жойларига нисбатан муҳаббат ҳисларини уйғотади ва ҳоказо. Суҳбатнинг савол-жавоб характери болаларда сўзлашув нутқи малака- ларини таркиб топтиришга ёрдам беради. Уларни ўз фикрини содда ва тушунарли баён этишга, сўзлашиш вақтида ўзини тўғри тутишга ўргатади. Суҳбат ўқитишнинг савол-жавоб шаклидирки, бунда педагог болаларга тайёр билимлами бермайди, балки усталик билан қўйилган саволлар орқали болаларнинг ўзлари олдин ўзлаштирган билимлари, кузатишлари, шахсий ҳаётий тажрибалари асосида янги тушунчаларга, хулосаларга олиб келади. Суҳбат деб тарбиячининг гуруҳдаги ҳамма болалар билан қандайдир бир мавзу юзасидан ташкилий сўзлашига айтилади. Суҳбатнинг мавзуси ва мазмунини аниқлашда болаларнинг ёш хусусиятлари, кузатишлари, экскурсиялар ва меҳнат фаолиятлари жараёнида эгаллаган билимлари ҳисобга олинади. Суҳбат мавзуси болалар ёшига мос ва қизиқарли бўлиши ҳамда ижтимоий ҳаётимиздаги воқеа ва ҳодисалами акс эттириши лозим. Масалан: «Бизнинг боғчамиз», «Бизнинг севимли шаҳримиз», «Менинг оилам», «Биз яқинда ўқувчи бўламиз», «0ъзбекистоннинг пойтахти — Тошкент», «Биз кутубхонада нималарни кўрдик». Кўп суҳбатлар меҳнат мавзусига бағишланади: уларда ота-оналар меҳнати, почталон меҳнати, болалар боғчаси ходимларининг меҳнати, ишчи ва қурувчилар меҳнати, унинг натижаси: масалан, «Ишчи, қурувчилар мактаб қурдилар», болаларга лойиқ, меҳнат жараёнлари: «Кийимни қандай тикадилар», «Мева ва сабзавотларни қандай етиштирадилар» ва ҳоказолар ҳақида гап боради. Ақли заиф болалар уйда ва болалар боғчасида ҳар куни дуч келадиган буюмлар: «Ўйинчоқлар ҳақида», «Кийим-бош ва поябзал ҳақида», «Идишлар ҳақида», «Мактаб қуроллари ҳақида», «Ювиниш учун керакли нарсалар ҳақида» суҳбатлар ўтказиш керак. Шунингдек, «Баҳорда бизнинг боғ», «Қишловчи ва учиб кетувчи қушлан>, «Уй ва ёwойи ҳайвонлар», «0ърмонда ҳайвонлар қандай қишлайди», «Йил фасллари», «Мева ва сабзавотлар» каби мавзу ўтказиладиган табиат ҳақида суҳбатлар алоҳида ўрин эгаллайди. Катта гуруҳ болалари билан «Хушмуомала бўл», «Яхши ўртоқ бўлиб ўс», «Катталами ҳурмат қил», «Нима яхши-ю, нима ёмон» каби ахлоқ-одоб мавзуларида ҳам суҳбатлар ўтказиш мумкин. Болалар билан улар кузатган, кўрган нарсалар, сурат, диафилм ва кинофилмлар ҳақида ҳам суҳбатлашса бўлади. Ақли заиф болалар билан олиб бориладиган суҳбатлар кўпроқ унинг бевосита кузатишлари билан боғланган бўлиши лозим. 4—5 ёшли болалар билан сўзлашиш жуда аниқ уларга яхши таниш бўлган буюм ва ҳодисалар ҳақида бўлиши керак. Ҳамма вақт суҳбатнинг мазмунига дефектолог қўшимcлиа тушунтиришини талаб этмайдиган болаларга таниш бўлган нарса ва ҳодисаларни киритиш керак. Суҳбат давомида дефектолог болаларга улар кўрган, экскурсияда танишган нарса ва ҳодисалар ҳақида янги билим беради. Масалан, болалар қушларни кузатиб, қарға ва чумчуқларнинг қишлаб қолишини, бошқа кўп қушларнинг учиб кетишини биладилар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling