3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат)
Download 42.85 Kb.
|
3 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим бериш (дидактика)нинг асосий тамойиллари қуйидагилар
- Кўргазмалилик
- Тушунарлилик
- Намуналардан фойдаланиш
- Илмийлик
- Билимларни қўллаш
- Натижаларни мустаҳкамлаш тамойили
- Дидактик саккизбурчак
3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат) 1. Дидактиканинг предмети ва вазифалари. 2. Республикамизда фаолият кўрсатаётган дидактшунос олимлар. 3. Ўқитишнинг оптималлик мезон ва асослари. Дидактиканинг предмети ва вазифалари. Методика ва дидактика узвий боғлиқдир. Методика деганда билиш фаолиятининг шакллари ва методлари мажмуи ҳақидаги фан тушунилишини кўриб ўтдик. Бу фан дидактиканинг бўлимидир. Дидактика (юнондидакликос ўқитадиган, ўргатадиган) – педагогиканинг билим олиш, таълим ва тарбия назариясига оид соҳаси. У талабаларнинг билим олиш, ўзлаштириш ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёнига хос таълим принциплари, услублари ва ўқув жараёнини ташкил қилишга оид ҳамма масалаларни ўрганади. Дидактика «нима?» ва «нима учун?» ўқитиш керак деган саволлар билан шуғулланса, методика эса у билан узвий боғлиқ ҳолда «қай тарзда?» ва «нималар ёрдамида ўқитиш?» лозим масалалари билан шуғулланади.Дидактика ва методиканинг мақсади: таълим бериш, ўқитиш, ўргатишни амалга оширишдир. Дидактика термини дастлаб ХВИИ асрда чех педагоги Я.А. Каменский томонидан ишлатилган. У “Буюк дидактика” асарида (1657 йил) дидактиканинг асосий масалаларини ишлаб чиққан. ХИХ аср ўрталаридан педагогиканинг алоҳида соҳаси сифатида ўрганила бошланди. Ўзбекистонда дастлаб жадид мактабларида дидактиканинг тамойилларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда дидактика соҳаси аввалги эришилган ютуқларни сақлаб қолгани ҳолда янгиликлар билан бойитилиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Мамлакатимизда дидактикага тарбиядан алоҳида ҳолда қаралмайди. У ёшларни тарбиялашдаги умумий мақсад ва вазифалардан келиб чиқади. Ёшларга таълим бериш жараёни жамият тараққиёти, фантехника тараққиёти, жамиятнинг ўз олдига қўйган мақсади билан чамбарчас боғлиқ. Таълим ва тарбиянинг мазмуни, мақсадининг ўзгариши дидактика принциплари, услублари ва ташкилий шаклларининг ҳам ўзгаришига, ривожланишига сабаб бўлади. Барча фанларни ўрганишда дидактик принциплар муҳим ўрин тутади. Дидактик принциплар дарс мазмуни ва дарсни ташкил этишга тегишлидир. Дидактик тамойилларга ўқитиш ва ўқиш жараёнида қоидалар сифатида риоя қилиниши зарур. Улар бирбирига боғланиб кетади, қуйидаги принциплар ўқитиш ва ўқиш жараёнини самарали ташкил қилиш бўйича қоидалар бўлиб, улар узоқ вақт давомидаги тажрибага асосланган. Таълим бериш (дидактика)нинг асосий тамойиллари қуйидагилар:Назария билан амалиётнинг бирбири билан боғлиқлигиНазарий билим доим касбҳунар амалиёти билан боғланиши лозим. Амалий таълим ҳам ўз навбатида назарий билимларга асосланган бўлиши керак. КўргазмалиликБилимларни иложи борича кўргазмали ва реал ҳаётга яқин тарзда тақдим этиш тилнинг тушунарлилигини ва таълим жараёнида аудиовизуал воситалардан фойдаланишни, бевосита иш ҳолатида ва реал объектларда ўқитишни талаб қилади. Дарслар кўргазмали қуроллар ёрдамида берилса, ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари осонлашади. ТушунарлиликЎқув материалининг мазмуни шундай танланган ва тузилган бўлиши керакки, ўқувчилар уни ўзларидаги билимлар билан боғлай олишсин ва уни тушунишда қийналмасин. Яъни, ўқув материалининг мазмуни, шунингдек, ўқитувчининг тили ва фикрларини ифодалаш усули ўқувчиталабанинг билим савиясига мос келиши лозим. Лекин бу илмий терминлардан фойдаланилмайди, дегани эмас. Намуналардан фойдаланишЎқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим намуналарни танлашга ҳаракат қилиш керак. Яхши модел, амалиётдан олинган типик мисоллар, турлича маҳсулотлар ҳам олинган натижанинг сифати қандай бўлишини аниқ кўрсатади. ИлмийликЎқув материалининг мазмуни ҳақиқий ва илмий жиҳатдан тасдиқланган ёки илмий тадқиқотлар асосида синалган бўлиши керак. Шунингдек, фаннинг янги ютуқлари ва кашфиётларини ўзида акс эттириши лозим. Ўқитувчининг тахминига ёки субъектив фикрига асосланган материал қўлланилмаслиги керак. Билимларни қўллашЎқувчиталабалар олган билимларини амалда қўллай олиши керак. Шунинг учун бу билимлар қўлланилган ва амалий вазиятда синалган бўлиши зарур. Бундай амалий вазиятлар ўқитувчи томонидан яратилиши лозим. Натижаларни мустаҳкамлаш тамойилиЎқишдаги муваффақиятлар тан олиниши ва баҳоланиши керак. Бу ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида доимий алоқа бўлишини талаб қилади. Натижалар эса махсус «Баҳолаш варақалари» да қайд қилиниши керак. Дидактик тамойиллар ўқитувчи фаолиятининг йўлйўриғи сифатида ҳизмат қилади, алоҳида олганда эса тушунарлилик принципини қўллаб қувватлайди. Ўқитишнинг асосий қоидалари: тушунарлидан – тушунарсизга; яқиндан узоққа; осондан қийинга; аниқдан мавҳумга; умумийдан ҳусусийга, умумлаштирилгандан яккага; хусусийдан умумийга. Ўқиш ва ўқитиш дидактик хаттиҳаракатлар билан боғлиқ. Дидактик хаттиҳаракатларга ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва баҳолаш фаолияти киради. Бу фаолият қуйидаги саволларда ўз ифодасини топади: Кимлар ўқитади? Кимларни ўқитиш керак? Ўқитиш орқали қандай мақсадларга эришиш мумкин? Мақсадга эришиш учун нимани, қандай ўқитиш керак? Назарий ва амалий дарсларда қайси методларни қўллаб, дарс ўтиш керак? Назарий ва амалий дарсларни қандай шароитда ўтказиш керак? Ўқишни қандай ташкил қилиш керак? Кўзланган мақсадга эришишни текшириш учун натижалар қандай баҳоланади? Дарс беришнинг шакллари, услублари турлитуман. Мақсад, ўтилаётган дарс ҳар бир талабанинг онгига етиб борсин. Бу ерда ҳал қилувчи ролни дидактик саккизбурчак ва ўқув жараёнининг мазмуни ўйнайди. Схемадан кўриниб турибдики, ўқув жараёнини қандай ўтиши қўйилган мақсад билан уни амалга ошириш бирлигидан иборат. Ўқитувчи, дарс берувчи сифатида ҳар сафар қандай қилиб, қайси усул билан дарс ўтсам қўйилган мақсадга эришаман деб ўз олдига савол қўйиб, ўйлаб кўрса, дарс ўтишнинг айнан мавзуга мос келадиган услубини топиши мумкин. Дидактик саккизбурчакЎқиш (ўрганиш)нинг мақсади Download 42.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling