Аудитнинг асосий вазифаси куйидаги мақсадларга эришиш учун молиявий хисоботларни текширишдир


Download 13.95 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi13.95 Kb.
#1075159

Аудитнинг асосий вазифаси – куйидаги мақсадларга эришиш учун


молиявий хисоботларни текширишдир.
1.хисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ёки ишончсизлигини қайд этиш;
2. текширилаётган даврда корхона фаолияти натижасида ҳисоб ва ҳисобот
харажатлар, даромадлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс
этилганлигини текшириш;
3. ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузиш, активлар, мажбуриятлар ва хусусий
капитални баҳолаш услубига оид қоидаларини тартибга солувчи амалдаги
қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши юзасидан назоратни
амалга ошириш;
Хусусий ва айланма маблағлар, молиявий заҳиралар ва заём манбаларидан
оқилона фойдаланиш имкониятларини аниқлаш.
Аудиторлик текшируви давомида баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисобот тўғри тузилганлиги, тушунтириш хати маълумотларининг ишончлилиги
текширилади. Бунда қуйидагилар аниқланади:
4. Ҳисоботда барча активлар ва пассивлар акс этилганлиги;
5. Ҳисобот тузишда барча ҳужжатлардан фойдаланилганлиги;
6. Амалдаги молк мулкни баҳолаш услуби корхона ҳисоб сиёсатида қабул
қилингандан қай даражада фарқ қилишлиги;
7. Фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича солиққа тортиладиган база тўғри
ҳисобланганлиги.
Аудитнинг турлари
Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб
ҳисобланади.
8. Активлар холати юзасидан назорат қилиш: раҳбарият томонидан қарорлар
қабул қилинишида фойдаланадиган маълумот аниқ эканлигини тасдиқлаш;
9. Ички тизимга оид назорат муолажаларини бажарилишини тасдиқлаш;
10. Ички назорат тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва маълумот устидан
ишлаш;
11. Бошқарув маълумот тизими томонидан тақдим этиладиган маълумот
сифатига баҳо бериш
Download 13.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling