Сув ресурсларидан фойдаланилганлиги учун солиқ - Сув ресурсларидан фойдаланилганлиги учун солиқ
- Режа:
- Сув ресурсларидан фойдаланилгани учун солиқнинг жорий этилиши ва соқлиқ тўловчилар.
- Сув ресурсларидан фойдаланилганлик солиғи бўйича имтиёзлар ва солиқ ҳисоботларини буджетга тақдим этиш муддатлари.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи қуйидаги шахслардир: фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари; юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари. Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжларига ишлатиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчидир. Қуйидагилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар бўлмайди: нотижорат ташкилотлар. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи бўлади; Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар. Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объектидир. Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объектидир. Сув ресурсларининг ер усти манбаларига қуйидагилар киради: дарёлар, кўллар, сув омборлари, турли хил каналлар ва ҳовузлар, ер устидаги бошқа сув ҳавзалари ҳамда сув манбалари. Сув ресурсларининг ер ости манбаларига артезиан қудуқлари ва скважиналар, вертикал ва горизонтал дренаж тармоқлари ҳамда бошқа иншоотлар ёрдамида чиқазиб олинадиган сувлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |