Мавзу: Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари


Download 0.71 Mb.
bet1/6
Sana27.02.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1234845
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари

МАВЗУ:Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари

РЕЖА:

  • 1. Дарёдаги гидроузеллар таснифи
  • 2. Гидроузелларни жойлаштиришда қўйиладиган асосий талаблар

Дарёдаги гидроузеллар таснифи

  • Гидроузеллар ва улар ёрдамида ҳосил қилинадиган сув омборлари одатда комплекс, яъни суғориш, сув таъминоти, балиқчилик, энергетика, сув, автомобиль ва темир йўл транспорти эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланади.
  • Гидроузел турига кўра унинг таркиби сув димловчи, сув ташлама, сув ўтказувчи, энергетик, сув олувчи, кемаларни ўтказувчи, ёғоч оқизувчи, балиқларни ўтказувчи ва балиқларни ҳимояловчи иншоотлардан иборат бўлиши мумкин.

Гидроузеллар босимсиз ва босимли бўлади.

  • Гидроузеллар босимсиз ва босимли бўлади.
  • Босимсиз гидроузелларга дарёларда барпо этилган портлар, тўғонсиз сув олиш иншоотлари мисол бўла олади.
  • Босимли гидроузеллар: паст босимли (Н<10 м), ўрта босимли (Н=10...50 м) ва юқори босимли (Н>50 м) каби турларга бўлинади.
  • Паст босимли гидроузеллар замини қандай бўлишидан қатъий назар текисликдаги ёки тоғ дарёларида катта сиғимли сув омборларини қуриш имкони бўлмаган, лекин кемалар қатнови, ёғочларни оқизиш, хўжалик эҳтиёжи учун сув олиш шароитларини яхшилаш ва электр таъминоти тизимидаги тиғиз пайтларда электрга бўлган юкламаларни қоплаш зарурати бор бўлган жойларда барпо этилади.

Тўғонли сув олувчи гидроузеллар одатда паст босимли бўлади; улардан фойдаланиш даврида ундаги сув сатҳи отметкаси кичик оралиқда (одатда1,5...2 м дан катта бўлмаган) ўзгаради. Масалан, Чирчиқ дарёсида барпо этилган Ғазалкент гидроузели босими 7 м бўлиб, у узунлиги бўйича 16 та гидроэлектрстанция жойлашган канални сув билан таъминлайди. Ушбу каналдан бир неча суғориш каналлари сув билан таъминланади.

  • Тўғонли сув олувчи гидроузеллар одатда паст босимли бўлади; улардан фойдаланиш даврида ундаги сув сатҳи отметкаси кичик оралиқда (одатда1,5...2 м дан катта бўлмаган) ўзгаради. Масалан, Чирчиқ дарёсида барпо этилган Ғазалкент гидроузели босими 7 м бўлиб, у узунлиги бўйича 16 та гидроэлектрстанция жойлашган канални сув билан таъминлайди. Ушбу каналдан бир неча суғориш каналлари сув билан таъминланади.
  • Гидроузеллар ёрдамида дарё оқими ростланади ва сув омборлари ҳосил қилинади. Йиғилган сувлар маълум вақтгача сақлаб турилади, сўнгра сувга бўлган талаб мавжуд оқим ҳажмидан ортиб кетганда, ундан фойдаланилади. Сув оқимини ростлаш мавсумий ва кўп йиллик бўлиши мумкин. Сув омборининг тўлиқ ҳажми: динамик (НДСС ва ЖДСС), ростловчи-фойдали (фойдаланилмайдиган сув сатҳи ФСШ билан НДСС оралиғида) ва фойдаланилмайдиган ҳажмларга бўлинади. Фойдаланилмайдиган ҳажм сув омборидан фойдаланиш даврида ишлатилмайди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling