Мавзу: Геотехнологик скважиналар ва уларнинг вазифаси. Режа Геотехнологик скважиналарнинг конструкцияси
Download 10.02 Kb.
|
геотехнология 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геотехнологик скважиналарнинг жойлашиш схемаси
- Уран конларининг ер сирти
- Геотехнологик бургулаш скважиналари
- Уранни ер ости ишқорлаш жараёнида готехнологик скважиналар конструкцияси.
- 1.1-расм. Бир тизмали ишлатиш қудуқларининг намунавий конструкцияси
- Ер ости усулида эритиб олиш бўйича тажриба ишларини ўтказишда ишчи скважиналарнинг жойлашиш схемаси . Атроф муҳитни мухофаза қилиш.
- U3O8 tarkibida 70-80% uran saqlaydi.
Мавзу: Геотехнологик скважиналар ва уларнинг вазифаси. Режа Геотехнологик скважиналарнинг конструкцияси. Уранни ер ости ишқорлаш жараёнида готехнологик скважиналар конструкцияси. Геотехнологик қудуқларни қуриш самарадорлигини ошириш йўллари. Геотехнологик скважиналарнинг жойлашиш схемаси маъдан залежининг марфологик белгиларига ва махсулдор горизонтнинг гидрогеологик шароитларига боглик. Ер остида ишкорлаш усули билан казиб олишнинг кудукли тизимининг асосий структура бирликлари элементар катор (ячейка), эксплуатацион блок, эксплуатацион участка, эксплуатацион майдон. Вазифасига кура скважиналар технологик, тусик, кузатувчи, назорат ва разведка скважиналарига булинади. Эритмани харакат йуналиши ва технологик скважиналарни жойлашиш схемасига кура скважиналарни жойлаштиришни учта группаси ажратилади: майдонли (ячейкали), тармокли ва комбинациялашган. Уран конларининг ер сирти технологик комплекси куйидагилардан иборат: 1) ион алмашинувчи смолаларда сорбцион кайта ишлаш; кайта ишланган эритувчи таркиби яхшиланади ва жараёнга кайтарилади. 2) 3-40 г/л таркибли уран концентрацияси олиш билан нитрат ва хлорид эритмаси аралашмаси ёки кислоталар билан уранни десорбциялаш; 3) ион алмашинувчи смолаларни регенерацияси (қайта ишга яроқли бўлиш тикланиш) ва уларни аммиакли ёки ишкорли усул билан чуктириш. Фойдали казилмаларни ер остида ва очик усулда казиб олишга нисбатан ер остида ишкорлашнинг кулай томонлари куйидагилардан иборат: казиб олишни камбагал ва балансдан ташкари маъданларни ортиши, шунингдек мураккаб шароитда жойлашган конларни хисобига ортиши; корхонани курилишига кетадиган капитал харажатларни 2-4 баравар пасайиши ва курилиш муддатининг кискариши; сунги махсулотга нисбатан мехнат унумдорлигини 2-4 баравар ортиши ва ишчи кучига булган талабни камайиши; уран казиб олувчи корхоналарда мехнат шароитининг сезиларли яхшиланиши;
Геотехнологик бургулаш скважиналари билан конни очиш катор кетма-кетликда бажариладиган операциялар иборат: кудукни бургулаш жойини аниклаш, кудук конструкциясини аниклаштириш, кудукни бургулаш, бурғу кудуғини урнатиш ва цементлаш, скважиналарни узаро боглаш, скважиналарда геологик, геофизик ва гидрогеологик тадкикот ишларини олиб бориш, хужжатларни расмийлаштириш ва кудукни эксплуатацияга топшириш. Уранни ер ости ишқорлаш жараёнида готехнологик скважиналар конструкцияси. Металнинг кислотали эритмаларидан фойдаланиб фойдали қазилмаларни ер остида эритиб олиш учун ишлатиш қудуқларининг конструкциясини танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: Ишлатиш қудуқларининг лойиҳавий конструкциясини танлашга қуйидаги асосий омиллар таъсир кўрсатади: коннинг геологик ва гидрогеологик шароити (жинсларнинг физик-механик хоссалари, маҳсулдор қатламнинг ётиш чуқурлиги, кесимда сувли горизонтларнинг мавжудлиги ва бошқ. қазиб чиқариш қудуқларининг лойиҳавий маҳсулдорлиги; конга ишлов беришнинг қабул қилинган ситемаси ва ишлатиш қудуқларининг жойлашиш схемаси; 1.1-расм. Бир тизмали ишлатиш қудуқларининг намунавий конструкцияси: а – пакер (манжет) ёрдамида гидроизоляцияланган; б – фильтрлар шағал билан тўлдирилган; в – комбинацияланган ишлатиш тизмаси ва маҳсулдор эритмаларни эрлифт кўтаргичи билан; г – комбинацияланган ишлатиш тизмаси ва маҳсулдор эритмаларни чўктирма насослар ёрдамида кўтариш билан. 1 – ишлатиш тизмаси, 2 – фильтр, 3 – тиндиргич, 4 – бергитувчи манжет цементловчи мослама билан, 5 – оғирлаштиргич, 6 – гидроизоляциялаш материали, 7 – қумтош-шағалли тўлдирма, 8 – марказлаштиргич. Ишлатиш, ҳайдовчи ва сўриб олувчи қудуқларни манжет ёрдамида ишчи ва маҳсулдор эритмалардан гидроизоляциялаб жиҳозлашда қудуқлар маъданли қатламгача 190-243 мм диаметр билан бурғиланади, маъданли қатламни бурғилаш эса кичик диаметрли бурғи билан амалга оширилади 2.1а расм). Ер ости усулида эритиб олиш бўйича тажриба ишларини ўтказишда ишчи скважиналарнинг жойлашиш схемаси. Атроф муҳитни мухофаза қилиш. Uranli rudalarni qazib olish va boyitish yаdro energetikasining va yadro qurolining boshlang’ich bosqichi hisoblanadi. Ishlab chiqarish zavodlarida uran 3 oksid shaklida olinib u zakis-okis uran deb yuritiladi U3O8 tarkibida 70-80% uran saqlaydi. Bu boyitmani sariq rangiga asoslanib «sariq kek» deb yuritiladi.Bu boyitmalardan atom elektr stansiyalarida yoqilg’I sifatida ishlatiladi, yoki harbiy qurol yaroq texnikasida qo’llaniladi. Uranli rudalarni qayta ishlash vaqtida turli xildagi qattiq, suyuq va gaz holatidagi radioaktiv chiqindilar hosil bo’ladi, bu esa atrof muhit va insonlar sog’ligi uchun katta xavf tug’diradi. Download 10.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling