И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби истиқлолга эришиш тарихи бўйича муҳим тарихий манба - Умумтаълим мактабларида дарс бериш сифатини ошириш, махсус синфхоналар барпо этиш, олий ўқув юртлари мактабларни оталиққа олишини йўлга қўйиш;
- Истеъдодли болалар учун мактаблар очиш;
- Корхоналар билан мактаблар ўртасида янги муносабатларни жорий этиш;
- Ҳунар-техника билим юртларида хўжалик ҳисобини жорий этиш ва шу асосда оммавий касб кадрларини тайёрлаш сифатини кескин ошириш;
- Олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш системасини қайта қуриш, кадрлар тайёрлаш усулининг буюртма бериш усулини жорий этиш;ли
- Республиканинг юқори малакали миллий мутахассисларини тайёрлаш учун Иттифоқдаги ва чет эллардаги энг яхши марказларга ёшларни юбориш тизимини ишлаб чиқиш
- Кадрлар тайёрлашнинг махсус миллий дастури ва унинг таркибий кўринишлари:
-
- Асарда 1991 йил 31 августдаги ЎзССР Олий Советининг навбатдан ташқари 6 сессиясида сўзланган нутқдаги асосий ғояларнинг акс этиши:
- 1.Ўзбекистон раҳбарияти ҳеч қачон, қандай иттифоқ бўлмасин, ким билан иттифоқ бўлмасин, қандай шароит бўлмасин иккинчи даражали ролга рози бўлмайди.
- 2. Бу қонунда қадимий ва янгиланаётган диёримизда истиқомат қилаётган барча кишиларнинг хоҳиш-иродаси ўз ифодасини топган. Халқимизнинг бу эзгу хоҳиш-иродаси эса биз учун муқаддасдир.
- 3. Бизни танланган йўлдан ҳеч ким ҳе ч қачон қайтара олмайди, зотан, Ватанга бўлган меҳру муҳаббат ҳар қандай муаммони ечишга, ҳар қандай ёвуз кучни енгишга қодирдир.Энди ортга йўл йўқ.
- 4. Ўзбекистон истиқболини собитқадамлик билан барпо этмоғи зарур. Бу йўлда иккиланмоқ, манфаатпарастликнинг майда-чуйда ташвишларига ўралашмоқ – Ватанга, халққа, келажак авлодга хиёнат бўлади.
- 5. Истиқболдаги Ўзбекистон Ватан озодлиги насиб этмаган боболаримизга улуғвор ҳайкал бўлажак! Ўзбекистоннинг шуҳратига шуҳрат қўшувчи фарзандларимизга муқаддас бешик бўлажак.
Do'stlaringiz bilan baham: |