3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат)


Олинган билимни назорат қилиш


Download 42.85 Kb.
bet2/7
Sana20.06.2023
Hajmi42.85 Kb.
#1631546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 (1)

Олинган билимни назорат қилиш


Дарс ўтишнинг услубини танлаш қуйидагиларга боғлиқ:

  1. Ўқитилаётган гуруҳнинг дарсга тайёргарлик даражаси;

  2. Ўрганиладиган предмет;

  3. Дарсда ўтиладиган мавзу;

  4. Ўтиладиган мавзунинг мазмуни;

  5. Дарс ўтишда қўллаш мумкин бўлган техник воситаларнинг мавжудлиги ва бошқалар.

Дарсни қандай ўтиш борасида аниқ бир қарорга келишда, асосий мўлжал олишда дарсни нимага қаратилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Агар:

  • мақсадга эришиш мўлжалга олинадиган бўлса, дарс жараёнида қандай мақсадларга эришиш кераклигини аниқ белгилаб олиниши лозим;

  • дарсда қатнашадиганлар мўлжалга олинса, талабалар (ўқувчилар) гуруҳи кимлардан иборатлилигига эътибор қаратилади;

  • ўтиладиган мавзу, унга ажратилган вақт мўлжалга олинса, қандай ўқув материалини талабалар онгига етказиш зарур ва унга қанча вақт ажратилганига диққат қаратилади; ўқув воситалари мўлжалга олинса, қўлимизда қандай ўқув воситалари бор ва улардан қай даражада фойдаланишимиз мумкинлигини ҳисобга оламиз;

  • талабалар (ўқувчилар)нинг дарсга фаол ёки пассив қатнашуви мўлжалга олинса, қандай дарс ўтиш услубларини қўллаш кераклигини танлаймиз;

  • дарсни ташкил этиш мўлжалга олинса, қандай ташкилий шартшароитлар мавжудлигини ҳисобга оламиз;

  • ўзлаштиришни назорат қилиш мўлжалга олинса, қандай тартибда талабалар билими назорат қилинади ва баҳоланади, диққат ана шунга қаратилади (ИЙ боб, 3§ га қаранг).

Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва уни бошқариш машғулотларда қўйилаётган мақсадга боғлиқ. Ўқитувчи дарсда талаба иқтисодий категория (тушунча)ни ёки тенденцияни ўргатишни мақсад қилиб қўйяптими ёки уни тушуниш, таҳлил ёки татбиқ қилишни ўрганиши керакми? Иқтисодий воқеликни синтез қилишни ёки турли вариантларни таққослаб, уларнинг ижобий, салбий томонларини ўрганиб баҳо беришни билиш керакми?
Билим олиш даражасини тасвирлаш учун АҚШ педагоги Бенжамин Блум томонидан 1956 йил эълон қилинган “Таксономия целей обучения” часть 1. “Когнитивная сфера” (Тахономй оф Эдиcатионал Обжеcтивес: Ҳандбоок 1: Cогнитиве Домаин) китобида таълим мақсадларини қатъий белгиланган мезонларини ишлаб чиққан. Ундан ўтиладиган дарснинг мақсадини режалаштиришда, аудиторияда амалий иш бажариш ёки назорат иши учун саволлар, тест тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Б. Блумнинг фикрича, билим олиш (когнитив)1 даражаси маълум иерархия тарзида жойлашиб, ҳар бир босқич аввалгисига қараганда мураккаб ҳамда аввалги босқичларни ҳам ўз ичига олади. Яъни билим ҳар бир янги поғонага кўтарилар экан, албатта, аввалги босқични ҳам такрорлаш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:


  1. Download 42.85 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling