3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат)
Download 42.85 Kb.
|
3 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олинган билимни қўллаш
- Таҳлил қилиш
- 5. Синтез қилиш
Олинган билимни ёдда сақлаш. Бу эслаш қобилияти ёки дарсда ўтилган, ўқиганларни керак бўлганда эслаб, ёдга тушириш қобилияти. Бунда аввалги дарсларда
ўтилган тушунча, тенденция, умумлаштирилган хулоса кабиларни эслаб ёдга солиш кўзда тутилади. У дарснинг дастлабки мақсади. Тушуниш. Талабаларнинг дарсда эшитганлари, ўқиганлари, кўрганлари маъносини тушуниши. Қонунлар, тенденциялар, тушунчалар, ғоялар маъносини тушуниб, уларнинг ўзгариши нимага олиб келишини кўз ўнгига келтира олиш қобилияти. Лекин тушуниш учун аввал олинган билимни ёдда сақлаш керак. Олинган билимни қўллаш. Ѓоя, принцип, концепцияларни янги вазиятларда қўллаш иқтидори. Бунда энг аввало билганларни ёдга тушириб, уни янги вазият билан таққослаш керак. Таҳлил қилиш. Бу воқеаҳодисаларни бўлакларга бўлиш, улар ўртасида мантиқий алоқаларни аниқлашни талаб этади. Таҳлил қилиш (анализ) иқтисодий воқелик, жараёнларни, у ёки бу шаклда индукция ёки дедукция услубини қўллашга таянади. Таҳлил қилиш учун эса олган билимни ёдга тушириш, муаммога тушуниш, уни қўллай билиш керак. 5. Синтез қилиш. Билим олиш ва фикрлашнинг бу босқичида алоҳида таркибий қисмлар ва турли манбалардан олинган ахборотни бир бутун ягона тизимга келтириш қобилияти намоён бўлади. Бунинг учун ёдга тушириш, масалага тушуниш, уни қўллай билиш, таҳлил қила билиш зарур. Баҳолаш. Бу билишнинг юқори босқичи бўлиб, талабанинг қўйилган масалага ўз фикри, нуқтаи назарини билдириш қобилиятини ифодалайди. Бунда у ёки бу муаммони ечишнинг турли йўллари шаклланади. Унинг қайси бири тўғри, самарали, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги баҳоланади. Одатда, баҳолаш мезонларидан фойдаланилади. Бу мезон ўқитувчи томонидан қўйилиши ёки уни талабаларнинг ўзи белгилаши мумкин. Баҳо бериш учун, аввало олган билимни ёдга тушириш, масалани тушуниш, янги вазиятда билганларини қўллай билиш, таҳлил қилиш, синтез қилишни билиш керак. Талабага берилаётган топшириқ, ана шу билишнинг олти босқичидан қайси босқичига тўғри келишини аниқлашда қўлланиладиган асосий даъватлар қуйидаги сўзлар ҳисобланади. Аниқланг, тасвирланг, санаб чиқинг, ёдга туширинг, кўрсатинг. Таққосланг, фарқини кўрсатинг, тушунтиринг, гапириб беринг, мисоллар билан изоҳланг, ўзгартириб, ифода қилинг. Қўлланг, тузинг, намойиш қилинг, фикрни давом эттиринг, чуқурлаштиринг, лойиҳасини тузинг, ишлаб чиқинг, ечинг. Таҳлил қилинг, категорияларга, бўлакларга бўлинг, тасвирланг, фарқини кўрсатинг. Ишлаб чиқинг, тузинг (яратинг), тенденцияни, қонуниятини аниқланг, умумлаштиринг, тавсия қилинг, таърифлаб беринг. Тингланг, ечинг, баҳоланг, муҳокама қилинг. Билишнинг босқичларига кўра талабанинг фикрлаш доираси, қобилиятини ҳисобга олиб, топшириқ, вазифа бериш керак. Ўқитишнинг турли услубларини қўллашдан асосий мақсад, талабалар билимини юқори босқичларга олиб чиқишдир. Кейинги бобларда ана шу мақсадга эришиш йўллари ҳақида фикр юритамиз. Дарс беришнинг мазмуни шу фанда мужассамлашган объектив реаллик билан аниқланади. Методика (услубият) фаннинг ўқув жараёнидаги ҳаракати, ривожланиш шаклидир. Фан билан уни ўқитиш ўртасидаги фарқ шундаки, фан бевосита объектив реаллик бўлиб, унинг ривожланиш қонунларини ифодалаш билан бирга, ўқув предмети сифатида ана шу жараённи бевосита тасвирлайди. Умуман олганда, ўқитиш, илм бериш объектив дунёни билишни шу фан эришган ютуқлар даражасига кўтаради. Фан доимо ривожланиб янги кашфиётлар, билимлар билан бойиб боради. Ўз навбатида, талабаларга билим бериш жараёнида улар онгига ушбу кашфиётлар сингдириб борилади. Иқтисодий ҳаётнинг янги қирралари, муаммолари уларни ечиш йўлларини ўрганиш жараёнида бетўхтов чуқурлашиб боради. Ўқув жараёнида янги методлар қўлланилади, янги ўқув курслари киритилади. Иқтисодий фанлардан дарс беришни маънавий, назарий томондан юқори босқичга кўтариш кўп жиҳатдан таълимтарбия жараёнида қўлланиладиган ўқув шакллари, методлари, талабаларни иқтисодчи олимларнинг ишларини ўрганишлари даражасига ҳам боғлиқ. Иқтисодий саводхонлик талабаларнинг Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётида юз бераётган воқеликка жамият тараққиёти ва жаҳон миқёсидаги жараёнлар бирлиги нуқтаи назаридан қарашни ўрганишлари билан боғлиқ. Бозор иқтисодиётига ўтишимиз иқтисодий фанларнинг ролини ниҳоятда ошишига олиб келди. Ўз навбатида, бу фанларни ўқитиш замон талабига жавоб бериши зарур. Бунинг учун эса ҳар бир ўқитувчи ўз ишига ижодий ёндашиши, ўз устида тинимсиз ишлаб, изланиши талаб қилинади. Ҳозири пайтда талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, уларда мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш объектив заруриятга айланди. Маълумки, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, ўз навбатида, ишчи малакаси, маҳоратининг юқори бўлиши, меҳнат бозори талабига мослашувчан, ўз малакасини оширишга интилувчан бўлишни талаб этади. Шунинг учун ўқувчиталабаларга ҳам мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқаришни ўргатиш лозим бўлади. Буни ўргатиш, энг аввало, таълим жараёнида амалга оширилади. Таълим тизими, ўқитишнинг шакл ва методлари мажмуи ўқув жараёнининг объектив қонуниятлари билан белгиланадиган ягона дидактик комплексни ташкил этади. Психологик нуқтаи назардан қараганда инсоннинг билим эгаллаш жараёни сезиш, идрок, хотира ва тафаккур туфайли кечади. Сезиш ва идрок билимнинг дастлабки, энг оддий босқичи ҳисобланади. Сезиш орқали ташқи дунё таассуротлари, хусусиятлари бош мияга алоҳидаалоҳида ахборот тарзида берилиб акс этади. Идрокда ана шу таассуротларнинг яхлит образи ҳосил бўлади. Демак, идрок сезишга нисбатан мураккаб босқич. Унга одамнинг ёши, билими, ҳаётий тажрибаси, нутқи, идрок объектига муносабати, руҳий ҳолати ва бошқалар таъсир этади. Сезги ва идрок асосида одамнинг ички дунёси шаклланиб боради. Хотира идрок этилган таассуротларни бош мияда сақланиб қолиши, кейинчалик қайта тикланиши ҳисобланади. Инсоннинг эсда сақлаб қолиши туфайли унга қараганда ҳам мураккаб жараён тафаккур шаклланади. Тафаккур деганда шахснинг маълум муаммо хақида ўйлаши, фикр юритиши тушунилади. Тафаккур кенг ва чуқур билимга асосланади. Инсонда ўйлаш, фикр юритиш маълум бир муаммо пайдо бўлганда, объектив зарурат туфайли содир бўлади. Ўқувчиталабаларни билим олиш, теран фикрлашга ўргатиш эса таълим жараёнида амалга оширилади. Ўқув юртларида ўқувчиталабаларга таълим бериш жараёнида реал ҳаётда синаб кўрилган ҳамда ўзини оқлаган ўқитиш шакллари: маъруза, семинар, маслаҳат, амалиёт дарслари, лаборатория ишлари, ўқув ва ишлаб чиқариш практикаси, курс иши ва битирув малака иши, аудиториядан ташқари мустақил ишлар, жорий, оралиқ, якуний баҳолаш, давлат аттестация комиссияси имтиҳони, турли конкурслар, олимпиадалар ва бошқа шаклларидан ҳамда турли методларидан фойдаланилади. Таълим бериш жараёнида ўқитишнинг асосий шакллари: аудиторияда ва аудиториядан ташқарида машғулот ўтказишга бўлинади. Аудиторияда ўқишга маъруза, семинар дарслари, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, маслаҳат дарси, жорий, оралиқ, якуний баҳолаш, давлат аттестация комиссиясининг якуний баҳолаши кирса, аудиториядан ташқари ўқишга сайёр дарслар, ўқув анжуманлари, илмиямалий конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув ишлаб чиқариш амалиёти, курс иши, битирув малакавий иши, аудиториядан ташқари бажариладиган мустақил ишлар киради. Санаб ўтилган ўқувтарбия шаклларининг ҳеч бири универсал эмас. Бири иккинчисининг ўрнини боса олмайди. Шу билан бирга, улар бир бирига боғлиқ, бири иккинчисини мантиқий кетма – кетлигини тақозо этади. Таълим–тарбия беришнинг бир шакли албатта, иккинчисига таъсир кўрсатади. Масалан, маъруза ўқиш, унда муайян методни қўллаш семинар ўтказиш савиясига катта таъсир кўрсатади ва ҳоказо. Дарс ўтишнинг шакл ва методлари ўртасидаги нисбат ўзгариб туради. Юқори курсларда семинар дарсларининг ва мустақил ишларнинг роли ортади. Ўқув машғулотларининг барча турлари талабаларни, билишнинг энг юқори босқичи баҳолаш даражасигача кўтарилишини таъминлашдир. Ўқув жараёни ўзаро боғланган, бири иккинчисини тақозо этувчи икки фаолиятни қамраб олади ва таълим унга таянади: Ўқув жараёнини бошқариш ва ташкил этиш бўйича ўқитувчиларнинг фаолияти; Талабаларнинг ўқув ва билим олиш фаолияти. Таълим (дарс) жараёни – таълим берувчи ва таълим олувчининг дарсга қўйилган мақсадни амалга ошириш борасида аввалдан кўзланган натижага эришишга қаратилган фаолият жараёнидир (жараён лотинча просессив олдинга ҳаракатланиш, ўзгариш маъносини ифодалайди). Download 42.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling