3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат)


Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек педагогика фани ва


Download 42.85 Kb.
bet6/7
Sana20.06.2023
Hajmi42.85 Kb.
#1631546
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 (1)


Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўзбек педагогика фани ва
амалиёти миллий асосларга таянган ҳолда дидактиканинг тамомила янгича
йўналишда тараққий этишига замин ҳозирлади. Ижтимоий онгнинг ўзгариши
педагогик тафаккурнинг соғломлашувига, у эса, ўз навбатида, дидактиканинг
миллий асосларда ривожлана бошлашига олиб келди. Бунда миллий дидактиканинг асосий тамойилларини тўғри белгилаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Миллий дидактиканинг асосий тамойилларидан бири таълимнинг инсонийлашувидир. Мазкур тамойил таълим жараёни учун билим эмас, балки таълим олувчи шахси асосий қадрият эканлигини англатади. Бунда таълим олувчи шахсини шакллантиришга устувор ўрин берилади. Таълимнинг инсонпарварлашуви тамойили ўзбек дидактикасининг асосий талабларидан бўлиб, таълим мазмунини белгилаш ва педагогик амалиётни ташкил этишда шахс маънавиятини шакллантиришга йўналтирилган ўқув фанларига устувор аҳамият берилишини кузда тутади. Эстетик, бадиий туркумдаги предметларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш йўли билан болаларнинг ҳиссиётини шакллантиришга эришиш, уларда ирода хусусиятларини таркиб топтириш муҳимдир. Таълим олувчи маънавияти билан унинг ўзлаштириши ўртасида узвий алоқа борлиги замонавий психология фани томонидан асослаб берилган. Бу ҳолатни ҳисобга олмай иш кўрган педагог муваффақияцизликка маҳкумдир.
Миллий дидактика тараққиётини таъминлайдиган тамойиллардан яна бири таълимнинг яхлитлигидир. Дунёдаги нарса-ҳодисалар яхлит ва бир-биридан ажралмаган ҳолда мавжуд экан, уни ўрганиш ҳам имкон қадар яхлит тарзда амалга оширилиши керак. Таълим жараёнида ўқув предметлари миқдорини кўпайтириш эмас, балки оламни билиш воситаси бўлмиш ўқув фанларини имкон қадар умумлаштириш йўлидан бориш лозим. Шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистоннинг янгиланган ўқув режаларида таълимнинг асосий этти тармоғи белгиланган бўлиб, ўқув фанлари микдорини заруратга қараб ўзгариб туриши кўзда тутилган. Таълим жараёнида таълим олувчиларнинг алоҳида жиҳатларини ҳисобга олиш ҳам дидактиканинг асосий тамойилларидан саналади. У ўқитиш жараёнини ҳар бир таълим олувчига хос
Download 42.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling