3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат)
Download 42.85 Kb.
|
3 (1)
2.Республикамизда фаолият кўрсатаётган дидактшунос олимлар. Ўзбек миллий педагогикаси тарихида ҳам дидактиканинг асосий
хусусиятларини акс эттиришга бағишланган кўпгина тадқиқотлар мавжуд. Гарчи туркий мутафаккирларнинг асарларида дидактика ҳозирги ном билан аталмаган бўлсада, лекин улар таълим жараёнининг қонуниятларини белгилаши, уни ташкил этишнинг йўл-йўриқларини кўрсатиши жиҳатидан беқиёс аҳамиятга эга. Форобий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад ал Фарғоний, Марғиноний, Давоний, Алишер Навоий, Мунис, Абдулла Авлоний сингари мутафаккирларнинг таълимни уюштириш, унинг самарадорлигини ошириш, ўқитиш жараёнида таълим берувчи ва таълим олувчи муносабатлари борасидаги қарашлари жаҳон педедагогикаси тараққиётининг ўзига хос босқичини ташкил этади. Муайян ёшдаги таълим олувчиларни жамоа тарзида бир жойда ўқитишнинг самарадорлиги илк бор Ибн Сино томонидан кўрсатиб берилган бўлса, муаллимнинг ўзида эзгу инсоний сифатлар бўлмаса, таълим олувчиларда бундай хислатларни шакллантириш мумкин эмаслиги Навоий асарларида акс этган. Марғиноний эса, билимларни ўзлаштириш юзасидан умумий тавсиялар берибгина қолмай, ўрганилган тушунчаларни таълим олувчилар хотирасида узоқроқ сақлаш юзасидан аниқ методик усуллар ҳам тавсия этган. Ўзбек миллий дидактикасининг шаклланишида жадидчилик ҳаракати, хусусан, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдуқодир Шукурий, А.Ибодиев, М.Беҳбудий, А.Авлоний, С.Саидазизов, Р.Юсуфбеков каби маърифатпарвар педагогларнинг фаолияти алоҳида муҳим босқич бўлди. 20-аср бошларида вужудга келган жадидчилик туркий халқларнинг қадимий шону шуҳратини тиклаш учун уни маърифатли қилишдан ўзга йўл йўқлигини тўғри белгилади. Жаҳон педагогикасининг энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлган, айни вақтда таълимни ташкил этишда кўп асрлик миллий тажрибаларни ҳисобга олган, дидактиканинг методологик асоси сифатида исломий эътиқодни белгилаган жадидлар ўқитиш борасида юксак натижаларга эришдилар. Жадид мутафаккирлар таълимни уюштиришнинг амалий жиҳатлари билангина шуғулланиб қолмай, унинг назарий масалаларини ҳам тадқиқ этганликлари диққатга сазовордир. Жадидларнинг дидактик қарашлари уларнинг кўплаб педагогик асарлари, дарслик ва қўлланмаларида акс этган. Download 42.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling