3-мавзу. Дидактик тамойилларнинг ривожланиш тарихи. (4 соат)
хусусиятларни кўзда тутган ҳолда ташкил қилишни тақозо этади. Маълумки, ҳар қандай шахс муайян географик муҳитда шаклланади. Унинг табиатида ўша
Download 42.85 Kb.
|
3 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- методлари ва ташкилий шакллари (қандай ўргатиш) берилади.
хусусиятларни кўзда тутган ҳолда ташкил қилишни тақозо этади. Маълумки, ҳар қандай шахс муайян географик муҳитда шаклланади. Унинг табиатида ўша муҳитга хос жиҳатлар муҳрланган бўлади. Шунинг учун ҳам ўқитиш жараёнида минтақавий хусусиятларни ҳисобга олиш тамойили ҳам дидактиканинг зарур талабларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мазкур тамойилга алоҳида эътибор қаратилган. Тарбиянинг устуворлиги ҳам бугунги ўзбек дидактикасининг асосий тамойилларидан саналади. Комил шахсни тарбиялаш ҳар қандай таълим муассасасининг асосий вазифасига айланди. Маънавиятни шакллантириш мақсад даражасига кўтарилган шароитда тарбияга устувор мақом берилиши табиийдир. Миллий дидактика таълим олувчиларни таълим жараёнининг иштирокчиларигина эмас, балки ижрочилари деб қарашни ҳам кўзда тутади. Таълим таълим олувчиларнинг ички эҳтиёжига айланмаса, улар бу жараёнда фаол иштирок этмасалар, ҳеч қандай ижобий самарага эришиб бўлмайди. Дидактика таълим усуллари муаммосини ҳам қамраб олади. Таълим берувчи бирор предмет бўйича таълим олувчиларнинг тизимли билим олишини таъминлаш мақсади сари интилар экан, маълум ишларнинг бажарилиш намунасини кўрсатади. Айни вақтда, у таълимнинг барча босқичларида таълим олувчининг фаоллиги ва мустақиллигини таъминлайди. Таълим олувчилар таълим берувчи раҳбарлигида тажриба ва кузатувлари асосида янги билимларни ўзлаштиради. Уларга чуқур ва мустақил ўзлаштиришлари, ўрганган билимларини амалиётда ижодий қўллашлари учун махсус топшириқлар берилади. Дидактика ўқитиш жараёнининг шакллари, методлари, тамойиллари, мазмуни, вазифаси ва мақсадларини ишлаб чиқади. Педагогик назариянинг таълимотига кўра дидактика ва методика бир-бири билан узвий боғлиқ. Методика илмий усуллар ҳақидаги фандир. Бунда дидактика “нима ўқитиш” ва “нима учун ўқитиш” керак деган саволлар билан шуғулланса, методика эса у билан узвий боғлиқ ҳолда “қай тарзда” ва “нималар ёрдамида” ўқитиш масалалари билан шуғулланади. Бунда амалий усуллар тизими махсус соҳанинг мазмунига боғлиқлигини ҳисобга олиш зарур. Ўқитиш методикаси –турли йўллар ва методлар тизими бўлиб, ўқув дидактик материаллардан фойдаланган ҳолда белгиланган мақсадларга эришиш учун назарий дарс жараёнида қўлланиладиган усуллар йиғиндисини англатади. Дидактика хусусий методикалар билан боғланган ҳолда барча ўқув фанлари учун умумий қонун ва қоидаларни белгилаб беради, яъни тарбия билан чамбарчас боғлиқ таълим жараёнини ташкил этишга асос бўладиган этакчи қоидалар дидактик қоидалар дейилади. Бу ўқитувчиларнинг фаолиятини, таълим олувчиларни билим фаолиятини, хусусиятини белгилайдиган асосий қоидалар ҳисобланади. Дидактика педагогиканинг таълим ва ўқитиш назарияси баён этиладиган муҳим қисмидир. Унда таълимнинг илмий асосланган мазмуни ўқитишнинг методлари ва ташкилий шакллари (қандай ўргатиш) берилади. Download 42.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling