«тасдиқлайман» Якка тартибдаги тадбиркор


Download 254.5 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2023
Hajmi254.5 Kb.
#1231794
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Савдо фаолияти бизнес режаси



«ТАСДИҚЛАЙМАН»


Якка тартибдаги тадбиркор


«PO’LATOV SHAXBOZ SHERMAT O’G’LI»


_____________Ш.Пўлатов


Якка тартибдаги тадбиркор «PO’LATOV SHAXBOZ SHERMAT O’G’LI» нинг АТБ «ASIA ALLIANCE BANK» Қарши филиали ресурси хисобидан кредит олиб, чакана савдо фаолиятини амалга ошириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш ва ушбу фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан








Қарши – 2023 йил


М у н д а р и ж а



  1. КИРИШ.

  2. Лойиха ташаббускори реквизитлари

  3. Лойиханинг мақсади.

  4. Олинадиган кредит йуналиши.

  5. Бозор холатининг йуналиши

  6. Ташкилий режа

  7. Чакана савдо фаолияти режаси

  8. Харажатлар тахлили

  9. Молиявий режа.

  10. Кредитни кайтариш режаси.

  11. Хулоса.


1. КИРИШ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қабул қилинган Фармони, энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради. Хусусан, Фармон “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик”ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.
Фармоннинг амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий ғовлар ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгиланган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш имконини беради.
Бугунга келиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг, тараққиётимиз ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчига, миллий иқтисодиётнинг ажралмас таркибий қисмига айланиб улгурди. Мазкур соҳа, шунингдек, бозор ўзгаришларига мослашувчанлиги, янги ғояларни ҳаётга тез татбиқ эта олиши, иқтисодиётга инновацион технологияларни жорий қилишда қулайлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда уларга нафақат қонунчилик асосида мустаҳкамланган кафолатлар яратилмоқда, балки уларнинг ижроси доимий эътиборда. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг баҳосига кўра, Ўзбекистон бугунги кунда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакатдан биридир. Бу бежиз эмас, албатта. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга иқтисодиётни барқарор юксалтиришнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда. Тадбиркорлик фаолияти ислоҳ этилиши натижасида янги иш ўринлари яратилаётир, аҳоли даромадлари изчил ошиб, маҳаллий бозорларимиз ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдирилмоқда, экспорт салоҳияти юксалаётир. Бу, ўз навбатида, жаҳон миқёсида ҳамон давом этаётган молиявий инқирозга қарамай Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлиги ҳамда халқимиз ҳаёти фаровонлиги таъминланишига хизмат қилмоқда.
Ю ртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида: 
Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили ишлаб чиқилди.


Download 254.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling