Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналиши 3-босқич талабаси


Download 16.28 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi16.28 Kb.
#1302670
Bog'liq
Тавсиянома (10)


Бухоро муҳандислик-технология институти
Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналиши 3-босқич талабаси
Бафоева Гулрух Умеджон қизига
Тавсиянома
Г.У.Бафоева глобаллашув давридаги асосий муаммо бўлган энергетика соҳада таҳсил олишига қарамай, республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларда дахлдорлик туйғуси ва уни жамиятда тадбиқ этиш мақсадида, бугунги кунда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шамол энергиясидан фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ушбу мавзу бўйича 10 га яқин илмий мақолалар, тезислари илмий-амалий конференциялар, халқаро журналларда ва тўпламларда чоп этилган.
Г.У.Бафоева институт ижтимоий ҳаётида фаоллиги билан бир қаторда турли ютуқ ҳамда совринларни қўлга киритиб келмоқда. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун учун таъсис этилган Беруний номли Давлат стипендиясининг 2022/2023-ўқув йили танлови соҳибаси.
2022 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таъсис этилган Бухоро муҳандислик-технология институтида ўтказилган “Йил талабаси 2022” танловининг институт босқичида “Йилнинг ўз мутахасислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси бўйича фахрли 3-ўринни эгаллаган.
Г.Бафоева Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2021- йил 29-январда тасдикланган “2021- йилда Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар дастури”нинг 6-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Йил талабаси 2021” Республика танловининг институт босқичида фаол қатнашиб “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон Республикасининг “ Давлат тили ҳақида’’ги қонуни қабул қилинганининг 31-йиллиги ҳамда 21-октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишланган байрам тадбирини ташкил этишда институтда ўтказилган “Oна тилим- менинг фахрим” шиори остида “Тил- миллат фахри” мавзусида ташкил этилган видероликлар танловида фаол иштирок этганлиги ва “Энг фаол талаба” номинацияси бўйича тақдирланган.
Вилоятда ўтказилган китобхонлик танловининг “Прокрокрор кубоги” да институт босқичида апрел, май, ийун, ийул ойларида кетма-кет фахрли 1-ўринни эгаллаган.
Институтда “Бахор келди сени сўроқлаб” мавзусида ўтказилган шеьрхонлик кечасида 3 ўринни эгаллаган.
Омон Мухтор таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Хотира ёди” номли тадбирида фаол иштрок этган.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазиригининг 2020 йил 19 сентябрдаги 489 сонли буйруғи ижросини таминлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида “Энг яхши инфографика” номинатсиясидаги республика танловининг институт босқичида фахрили 3 ўринни эгаллаган.
Бухоро шахрида 21-25 май кунлари ўказилган “Халқаро зардўзлик ва заргарлик” фестивалида фаол иштирок этиб фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
2021 йил 9-декабр “Халқаро коррупсияга қарши курашиш” куни муносабати билан “Биз коррупсияга қаршимиз” иншолар танловида 3- ўринни эгаллаган.
“Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёт этамиз” шиори остида республика эсселар танловининг институт босқичида фаол иштирок этган.
2021-2022 ўқув йилида таълим муассасаси миқёсида ўтказилган “ЗАКОВАТ” интелектуал жамоавий ўйинида фаол иштирок этган, дипом ва эсталик совғалари билан тақдирланган.
Г.Бафоева намунали хулқи ва аъло баҳоларда ўқиши билан тенгдошлари ва устозлари орасида ўз ҳурматига эга талаба ҳисобланади. У ўқиш давомида ишлаб чиқариш жараёнларида ҳам фаол иштирок этиб, доимий равишда соҳа бўйича янгиликларга интилиб, етакчи профессор-ўқитувчилари билан устоз-шогирд тизимида фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга факультет талабаларинг маънавий-ижтимоий ҳаёти бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, турли хил лойиҳа ва тадбирларда иштирокини таъминлашда фаол ҳаракат олиб бормоқда.
Г. Бафоевани келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини “Зулфия” Номидаги Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича муносиб номзод сифатида тавсия этамиз.


Илмий раҳбар:
Download 16.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling