Узаков Гулом Норбоевич


Download 93.61 Kb.
bet1/3
Sana19.04.2023
Hajmi93.61 Kb.
#1362713
  1   2   3
Bog'liq
Мукофот варақаси









  1. Фамилияси, исми, отасининг исми: Узаков Гулом Норбоевич






  1. Иш жойи ва лавозими (штатлар жадвалида кўрсатилган лавозими бўйича):

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори




3. Маълумоти:





олий




4. Маълумоти бўйича мутахассислиги: (дипломи бўйича, тўлиқ ёзилади)
темир йўллар қурилиши муҳандиси




5.Туғилган йили ва жойи:





25.06.1966 й., Қашқадарё вилояти, Қарши тумани




6. Жинси:

эркак

7. Миллати:

ўзбек




8. Партиявийлиги:

Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси аъзоси




  1. Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ







  1. Уй манзили ва телефон рақами: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри Буюк Турон

кўчаси 97А-уй, тел: +(99890) 876-05-45







  1. Қисқача тавсифнома:

Мукофотланмаган.
Меҳнат стажи 40 йил. Мазкур вазифада 2020 йилдан буён ишламоқда. Техника фанлари доктори, профессор.

Илмий-педагогик фаолияти 32 йил. Г.Узаков юртимизнинг иқтидорли, таниқли ва обрўли олимларидан биридир. Иқтидорли олим мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш усулларини ривожлантириш ва муқобил энергия асосида ишлайдиган энергия тежамкор технологияларни ишлаб чиқиш йўналишида самарали илмий фаолият олиб бориб, кўп йиллик самарали меҳнати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ватанимиз тараққиёти, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, мамлакатимизда илм-фан ривожини таъминлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда.


Г.Узаковнинг илмий изланишлари натижалари бўйича 10 та монография, 7 та дарслик ва 10 та ўқув қўлланма, республика ва нуфузли хорижий журналларда 300 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. Илмий ишларининг натижалари бўйича 9 та илмий ихтиро ва 20 та электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар муаллифидир. Охирги 5 йил ичида 7 та илмий лойиҳаси Республика давлат грантлари танловида ғолиб бўлган ва 2 та ишланмаси амалиётга жорий қилинган.
Г.Узаков халқаро ERASMUS PLUS дастурларининг лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Г.Узаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси гранти совриндори сифатида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург давлат политехника университетида энергетика йўналиши бўйича илмий стажировка ўтаган.
Г.Узаковнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлик фаолияти даврида институтда хорижий грантлар асосида 5 та халқаро лойиҳа бажарилди ва ушбу лойиҳалар доирасида институт профессор-ўқитувчиларидан 37 нафари, иқтидорли талабалардан
10 нафари хорижий нуфузли олий таълим муассасаларида ўқув ва илмий семинарларда иштирок этиб келишди ҳамда институтда мазкур лойиҳалар асосида 4 та ўқув лаборатория хоналари ташкил этилди.
Г.Узаковнинг бевосита илмий раҳбарлигида институтда Давлат илмий-техник дастурлари доирасида, бажарилиши 2022-йил 1-ноябрдан 2024-йил 30-октябргача мўлжалланган умумий қиймати 833,0 млн.сўм бўлган IL-4821091659-“Ҳудуд иқлимининг метеорологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда гибрид иссиқлик таъминоти тизимларининг илмий-техник асосларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги доирасида халқаро фундаментал лойиҳа бажарилмоқда.
Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида иқтидорли ёш олимларни
қўллаб-қувватлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021-2022 йилларда етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича ўтказилган танлов натижаларига кўра институтдан 8 нафар иқтидорли ёшлар ғолибликни қўлга киритишди.
Г.Узаковнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлик фаолияти давомида сўнги 3 йилда 100 дан ортиқ ёш олимлар ва профессор-ўқитувчилар докторлик диссертация ишларини ҳимоя қилишди. Институтда илмий салоҳият 24 фоиздан 35 фоизга кўтарилди. 18 нафар иқтидорли талабалар номли Давлат стипендияси соҳиби бўлишди, 25 нафар талабалар Республика фан олимпиадаси ғолиблигини қўлга киритишди, 4 та илмий ишланма тижоратлаштиришга тавсия қилинди. Институтда 2021 йилда “Муқобил энергетика” ва “Ижтимоий фанлар”, 2023 йилда “Инновацион иқтисодиёт” янги илмий журналлари ташкил этилди. Институтда умумий қиймати 90000 АҚШ долларига тенг бўлган Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган Академик инновациялар фондининг грант лойиҳаси бажарилди ва грант маблағлари ҳисобидан “Форсайт” маркази ташкил этилди. Институтда 2020 йил декабрь ойида “IT-park” инкубация маркази ташкил этилди, унда “Бизнес акселераторлар” фаолияти йўлга қўйилди ва 10 дан ортиқ ёшларнинг стартап лойиҳалари ишлаб чиқилди. Инкубация маркази ёшлари томонидан тақдим этилган 6 та стартап лойиҳа (ажратилган маблағ 300 млн. сўмдан ортиқ) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Инновацион лойиҳалар” танлови ғолиби бўлди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган Халқаро ёшлар инновация форуми – “World youth innovation forum- 2020” доирасида ўтказилган “Энг яхши лойиҳалар” танловида институт ёш олимлари томонидан тайёрланган лойиҳа ғолибликни қўлга киритди. 2022 йилда институтда бажарилган илмий тадқиқот ишлари ҳисобидан топилган маблағлар миқдори 3 650 132 минг сўм бўлиб, 1 нафар профессор-ўқитувчига нисбатан 6300 минг сўмни ташкил этади. 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида “Бўлажак олим” танловига институтнинг ёш олимлари ва иқтидорли талабалари томонидан тақдим этилган 6 та стартап лойиҳа (умумий ҳажми 900,38 млн сўм) ғолиб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўрик танловининг республика босқичида институт ёш олимларидан 2020 йилда 1 нафари (Х.А.Файзуллаев), 2021 йилда 2 нафари (Г.Узаков, Н.Қўзиев) 2022 йилда 1 нафар (И.Исмоилов) танлов ғолиби бўлди ва “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Институтда 2020 йилда 2 та халқаро ва 3 та республика миқёсидаги, 2021 йилда эса 3 та халқаро ва 4 та республика миқёсида, 2022 йилда 3 та халқаро ва 5 та
республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон “Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Олий таълим муассасалари раҳбарларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра Г.Узаковнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлик фаолияти юқори баҳоланди ҳамда вазирлик томонидан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Г.Узаковнинг бевосита илмий раҳбарлигида институтда 2021 йилда “Пиролиз қурилмалари асосида иссиқхоналарнинг энергия самарадор автоном иссиқлик таъминоти тизимини жорий қилиш” мавзусидаги молиявий ҳажми 478 млн. сўмлик тижоратлаштиришга мўлжалланган лойиҳа бажарилди. Лойиҳа доирасида институтда 173 млн. сўмлик замонавий “Муқобил ёқилғи турлари ва уларни тайёрлаш технологиялари” ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилди. Кейинги 3 йилда Г.Узаковнинг бевосита илмий раҳбарлигида бажарилган илмий лойиҳалар доирасида ўқув-илмий жараёнда фойдаланиш учун институтга қиймати 800 млн. сўмдан зиёд бўлган лаборатория жиҳозлари ва асбоб ускуналар келтирилган.
Г.Узаков етук олим сифатида институтда илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, ўқитувчилар ва талабалар илмий тадқиқот ишлари билан ўқув жараёнини интеграциялашувини янада кучайтириш, ўқув-илмий лабораториялар ташкил этиш, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш бўйича ҳам ижобий ишларни амалга оширмоқда. Унинг ташаббуси ва раҳбарлигида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқот ишларни ривожлантириш, институтнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида институтда 2013 йилда Германия давлатининг ДААД халқаро дастури гранти асосида “Муқобил энергия манбалари”, 2016 йилда “Энергия тежамкорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари” замонавий ўқув- илмий лабораториялари ва 2018 йилда “Муқобил энергия манбалари” ўқув-илмий полигони ҳамда 2020 йилда “Муқобил энергия манбалари” кафедраси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтда Г.Узаков илмий раҳбарлигида “Энергия тежамкорлик ва муқобил энергия манбалари” илмий тадқиқот маркази ташкил этилди. Марказ таркибидаги “Муқобил энергия манбалари” ўқув-илмий полигонида 100 м2 фойдали майдонга эга бўлган қуёш иссиқхонаси, қуёш ҳаво қиздириш қурилмалари, экспериментал қуёш уйи, биомассадан муқобил ёқилғи олиш учун пиролиз ва биогаз қурилмалари, мини шамол ва қуёш электр станцияси, қуёш сув
қиздириш қурилмалари ҳамда қуввати 15 КВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси мавжуд бўлиб, қурилмаларда 5312400-Муқобил энергия манбалари таълим йўналиши, 70771001-Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) мутахассисликларининг ўқув режасида белгиланган лаборатория машғулотларини ҳамда 05.05.06-Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш имкониятлари яратилди.
Г.Узаковнинг шахсий ташаббуси ва раҳбарлигида институтда хорижий етук соҳа олимлари иштирокида “Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Г.Узаков 2022 йил 31-мартда Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган “Бозор хўжалиги феномени: Бошланишидан бугунги кунга қадар. Ноаниқлик ва таваккалчилик шароитида ҳамкорлик” мавзусидаги, 2022 йил 14-июнда Москва давлат бошқарув университети, Санкт- Петербург архитектура ва қурилиш университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Тожикистон техника университети билан ҳамкорликда ўтказилган “Ёқилғи-энергетика комплексининг долзарб муаммолари” мавзусидаги, 2022-йил 23-24 сентябрь кунлари Қайта тикланадиган энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтган “Жаҳонда ва Ўзбекистонда паст углеродли ривожланишнинг янги уфқлари” мавзусидаги, 2022 йил 24-26 ноябрь кунлари Бухоро муҳандислик-технология институтда ўтказилган «Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитларида энеретиканинг долзарб муаммолари” мавзусидаги, 2022 йил 15-16-декабрь кунлари Россия Федерал илмий агроинженерия маркази ВИМда ўтказилган “АИC учун қувват манбаи”, 2023 йилда Беларусь миллий техника университетида халқаро илмий-амалий анжуманларда институтда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва яратилаётган инновацион ишланмалар бўйича ўз маърузалар билан иштирок этди.
Институтда илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга имконият яратиш мақсадида Г.Узаков раҳбарлигида 2017 йилдан бошлаб 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари”, 2018 йилдан бошлаб 05.05.04-“Саноат иссиқлик энергетикаси” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура фаолият юритмоқда. Унинг илмий раҳбарлигида ушбу ихтисосликлар бўйича 7 нафар тадқиқотчи докторлик диссертациясини бажармоқда. Г.Узаков илмий раҳбарлигида 2019-2022 йилларда 5 нафар шогирди докторлик диссертациясини (PhD) ҳимоя қилган, 3 нафар шогирди томонидан диссертация иши ҳимояга тайёрланган. Г.Узаков раислигида институтда 2020 йилдан бошлаб 05.05.06.-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги
энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.T.111.03 рақамли илмий кенгаш фаолият юритмоқда. Мазкур илмий кенгашда 2021 йилда 6 нафар, 2022 йилда 6 нафар, 2023 йилда 3 нафар тадқиқотчилар докторлик диссертация (PhD) ишларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.
Г.Узаковнинг бевосита раҳбарлигида институтда энергетика соҳасида ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар ва мутахассисларни кенг жалб қилиш, хорижий олий ўқув юртлари билан ўқув-илмий ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида Москва энергетика институти, Федерал илмий-агроинженерлик маркази, Беларусь миллий техника университети олимлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Ушбу соҳада Г.Узаковнинг илмий ишлари эътироф этилиб, 2020 йилда Россия табиий фанлар академияси аъзолигига, 2023 йилда Турон фанлар академияси аъзолигига сайланди.
Г.Узаков ёш олимлар ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришда ҳам шахсий намуна кўрсатмоқда. Жумладан, шогирди А.Комилов 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” жамғармаси гранти соҳиби бўлди. Г.Узаковнинг шогирдларидан 2 нафари С.Хамраев ва Ҳ.Алимардоновлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021-2022 йилларда етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш учун эълон қилинган танловда ғолибликни қўлга киритишди. Шогирдларидан Х.Холиқова (2006 й.) Зулфия номидаги давлат мукофоти, А.Вохидов (2014 й.) “ХХI аср-интеллектуал авлод асри” Республика кўрик танлови, С.Мадарова (2015 й.) Ёшларнинг инновацион ғоялар Республика танлови ва Б.Тошмаматов (2020 й.) “World youth innovation forum-2020” доирасида ўтказилган “Энг яхши лойиҳалар” халқаро танловлари ғолибидир. Сўнгги йилларда унинг бевосита раҳбарлигида 8 нафар шогирди А.Воҳидов (2013 й.), С.Мадарова (2015 й.), О.Қўзиев (2016 й.), З.Мухиддинов (2017 й.), О.Хомиджонов (2019 й.), А.Рахматов ва С.Сафаровалар (2020 й.), Ш.Хусенов (2021 й.) Беруний номли Давлат стипендияси соҳиби бўлишди.
Сўнги уч йил ичида Г.Узаков томонидан 10 та илмий монография, 7 та дарслик, 10 та ўқув ва 32 та услубий қўлланма, 163 та илмий мақола, 65 та халқаро ва 89 та Республика илмий-амалий анжуманлари тезислари чоп эттирилган. Илмий ишларининг натижалари бўйича 7 та илмий ихтиро ва 28 та электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар муаллифидир.
Г.Узаков Республикамизда чоп қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “Информатика ва энергетика муаммолари”, “Энергия ва ресурс тежаш муаммолари” илмий журналлари таҳририят аъзоси, “Инновацион технологиялар” илмий журнали бош муҳаррир ўринбосари, “Муқобил энергетика” илмий-техник журнали бош
мухаррир ўринбосари, “Энергетика. Известия высших учебных заведений и энергетических объединений СНГ” халқаро илмий-техник журнали таҳририят аъзосидир.
Г.Узаков ўз иш фаолиятида кўплаб шогирдлар етиштирди. Жумладан, Б.Б.Эшмуродов (Ҳудудгазтаъминот АЖ бошқарув раиси), К.И.Хайруллаев (Муборак иссиқлик электр маркази директори), Н.Я.Холбоевлар (Қарши шаҳар хокими) вилоятда иқтисодиётнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритишмоқда.
Г.Узаков тажрибали педагог, билимли мутахассис ва намунали устоз сифатида институтнинг барча илмий, маънавий-маърифий, тарбиявий, ўқув-услубий тадбирларда ҳамда илмий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқда. Г.Узаков 2016 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил”, 2017 йилда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари, 2021 йилда “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан мукофотланган. Г.Узаков ибратли оила бошлиғи, ўз касбига содиқ фидойи инсон, камтарин, иқтидорли олим, мураббийлик маҳорати ва илмий-ижодкорлик салоҳияти билан республикамиз зиёлилари орасида ҳурмат эътиборга эга.



  1. Download 93.61 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling