Тайлов шартлари
Download 21.5 Kb.
|
9-laboratoriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тайлов шартлари
- Бачкана, эски ишлатилган савол-жавоблар ва ракиб жамоага бехурматсизликлар учун жарима баллари олинади
- О.Каримов С.Исомиддинова Г.Жалилова Д.Джураева Ж,Жўраев
Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейи ёшлари ўртасида “Сафимизга чорлаймиз” шиори остида ўтказиладиган “Директор Кубоги” кувноклар ва зукколар курик-танлови НИЗОМИ 1. Умумий коидалар “Кувноклар ва зукколар” курик-танлови ўкувчиларнинг хазилмутойибаларига асосланган, айни пайтда ёшларни ватанпарварлик, инсонийлик, тинчлик, дустлик ва эзгуликка чорловчи ғоялар сингдирилган чикишлари, уларни интеллектуал салохиятини янада такомиллаштириш, уларни Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб килиш, ёшлар муаммоларини ўрганиш, четдан кириб келаётган салбий оқибатларни олдини олиш, улар ўртасида ўзаро аҳиллик, дўстлик ва соғлом рақобат тушунчаларини сингдириб бориш, шунингдек, сатирик ва юмористик, бадиий-театрлаштирилган саҳнавий кўринишлари намойишидан иборат танловдир. “ Директор Кубоги ” учун ўтказиладиган қувноклар ва зукколар кўрик-танлови академик лицей ёшлари ўртасида мазкур Низом асосида ташкил этилади. 2. Мақсади ва вазифалари Ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллатимиз, миллий қадирятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш. Ёшларни ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ўкишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш. Ёшларни турли ҳил акидапарастлик ва зарарли окимлар таъсирига тушиб колишнинг олдини олиш. Иқтидорли ва истедодли ёшларни рағбатлантириш кўллаб қувватлаш, махоратини ошириш ҳамда уларнинг ўз имкониятларини юзага чикаришлари учун шароит яратиш. Таълим муассасасидаги ёшларни қийнаётган муаммолар, камчилик ва нуксонлар ҳамда ёшлар орасида учрайдиган иллатларни юмористик ва сатирик йул билан олиб чикиш ва хал этилишига кўмаклашиш. Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейининг терма жамоасини саралаб олиш. Тайлов шартлари: III шарт Таништирув шарти - “Кулгу терапия” жамоаларнинг ўзини таништириш характерига эга бўлган кўринишлар, хазил-мутойиба, куй-кўшик, ракс ва бошка сатирик юмористик сахна кўринишлари уйғунлашган чикиши ҳисобланади. Ушбу шартдаги чиқиш мазмуни, жамоалар номи, таълим муассаси ёки узлари ҳакида, уй-кечинмалари, талабалар орасида учраб турадиган салбий иллатларни юмор оркали танкид килиш, жамоанинг бошқа узига хос хусусиятлари ҳакида маълумотлар, лавҳалар келтириш тартибида булади. Эски, ишлатилган бачкана хазиллар учун жарима баллари олинади. Ушбу шартда жамоалар чикиши учун 7 дақиқа вакт ажратилган. Бунда жамоалар чикишларнинг мазмуни, хазил-мутойибага бойлиги, қувноклиги, рангбаранглиги, куй-қушик, ракс ижроси иштирокчилар махорати 5 баллик мезонда бахоланади. II шарт Тезкор савол-жавоб шарти - ушбу шартда жамоалар сахнада “Лицейда нима гaп” сузи билан бошлаб бирор бир саволни рақиб жамоаларига мухокама қилиш учун ташлайди бошка жамоалар эса ушбу саволга сахнада турган холда жавоб йуллайди уйлаш учун 20-сония вақт берилади. Бунда талабаларнинг барча сохада зукко ва топкирликлари синалади. Барча жамоалар саволлари ва жавоблари тинглангандан сўнг хакамлар томонидан ҳам қушимча саволлар берилиши мумкин. Жавоблар қизиқарли, юморга бой, киска, олдин ишлатилмаган ва хазил чегарасидан чикмаган булиши шарт. Бачкана, эски ишлатилган савол-жавоблар ва ракиб жамоага бехурматсизликлар учун жарима баллари олинади. Савол-жавоб шарти 5 баллик мезонда бахоланади. III шарт Мусикали чикиш - Ушбу шартда жамоалар “Ёшлар бирга - бирлашамиз”- мавзусида саҳна куриниш тайёрлайди. Сахна кўриниш кизикарли, хазил ва юморларга бой, санъаткорларнинг кушикларига пародиялар (Устозлар нафсониятига тегмаган ҳолда) хаётийлиги билан ажралиб, қувноклик гурух аъзолари диккат марказида бўлиши шарт. Ушбу шарт ижроси учун жамоаларга 8 дакикадан вақт ажратилади. Эски хазил, олдин ишлатган сахна кўринишлар, бачкана мазмунсиз хакикатга яқин бўлмаган сахналар учун жарима баллари олинади. Шарт 5 баллик мезонда бахоланади. 3. Ғолибларни тақдирлаш. Кўрик-танлов якуни буйича ғолиб жамоа “Директор кубоги”, I даражали диплом ҳамда совғалар билан тақдирланади. Икинчи ва учинчи уринни эгалллаган жамоаларга II ва III даражали диплом ҳамда совгалар топширилади. Шунингдек, курик-танловда фаол иштирок этган жамоалар ва иштирокчилар бадиий кенгаш карори билан “Энг кувнок йигит” ва “Энг кувнок киз” махсус номинациялари буйича такдирланади. Хакамлар хайъати О.Каримов С.Исомиддинова Г.Жалилова Д.Джураева Ж,Жўраев Download 21.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling