Режа I. Таълимни ахборотлаштириш. II. Замонавий технологиялар масофавий олий педагогик физик таълимни янгича ташкил қилинишининг асоси. III. Power Point графика редактори
Download 281 Kb.
|
Ўргатувчи дастурлар яратиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- I.Таълимни ахборотлаштириш.
- IV.Экранда ахборотларни ифодалаш.
Ўргатувчи дастурлар яратиш. Муаммолар ва ривожланиш. Дастурий таъминот мисоллари. Маъруза дарсларини мультимедиа воситалари асосида ташкил қилиш. Таълим жараёнини компьютерлаштириш Режа I.Таълимни ахборотлаштириш.II.Замонавий технологиялар масофавий олий педагогик физик таълимни янгича ташкил қилинишининг асоси.III.Power Point графика редактори.IV.Экранда ахборотларни ифодалаш.V.Матнни киритиш ва жихозлаш тузилма қиёфаси.VI.Word график ресурслари хақида умумий маълумотлар.VII.Flash технологиясида тақдимотлар тайёрлаш.Таълимни ахборотлаштириш – таълим-тарбиянинг педагогик-психологик мақсадларини амалга оширишга йўналтирилган замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва уларни яратиш амалиёти ва методологияси билан таълим соҳасини таъминлаш жараёнидир. Бу жараён биринчидан, илмий-педагогик маълумотлар базасидан фойдаланиш асосида таълим тизимини бошқариш механизмини такомиллаштиришни, иккинчидан, замонавий ахборот жамиятида шахсни ривожлантириш мақсадларида таълим-тарбиянинг ташкилий шакллари ва методлари, мазмунини танлаш ва методологиясини такомиллаштиришни, учинчидан, ўқувчини интеллектиуал салоҳиятини ривожлантиришга, унда мустақил билим олиш малакасини шакллантиришга йўналтирилган ўқитишнинг методик тизимини яратишни, тўртинчидан, ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг диагностик методлари ва компьютер тестлардан фойдаланишни ва уларни яратишни тезлаштиради. Таълимни ахборотлаштириш жараёни ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ўқитишнинг нафақат ташкилий шакллари ва методлари ўзгаришини, балки ўқитишнинг янги методларини шаклланишига олиб келади. Фанлар соҳасининг ахборотлашуви, ўқув фаолиятининг такомиллашуви, замонавий ахборот технологиялари асосида билиш жараёнининг интеграциялашуви фанлар соҳасининг кенгайишига ва чуқурлашувига, уларнинг интеграциясига сабабчи бўлади. Бу эса ўз навбатида ўқув материаллари мазмунини танлаш критерийини ўзгаришини талаб этади. Шундай қилиб, таълимни ахборотлаштириш жараёнининг ривожланиши ўқув материалларининг мазмуни ва ҳажмини ўзгаришига, ўқув предметлари (курслари) дастурларининг қайта тузилишига, алоҳида мавзулар ёки предметларнинг интеграциялашувига сабабчи бўлади. Бу эса ўқув фанларининг мазмуни ва тузилмасини ўзгаришига, яъни таълимнинг мазмуни ва тузилмасини ўзгаришига олиб келади. Бу жараёнга параллел равишда ўқувчилар билим савияси муаммосига компьютер технологиялари асосидаги инновацион ёндашувни жорий этиш кузатилади. Таълим мазмуни ва тузилмасининг, назорат ва ўқитишнинг ташкилий шакллари, методлари ҳақидаги тасаввурларнинг ўзгариши ўқитишнинг хусусий методикасини ўзгартиради. Таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларини имкониятларидан фойдаланиш ва бу орқали ўқув фаолиятининг кенгайиши ўқитиш воситалари, дарсликларга бўлган дидактик талабларнинг сифат ўзгаришига олиб келади. Юқорида таъкидланганлар таълим-тарбия назариясининг таркибий қисмларини ўзгартиради, яъни педагогика фанининг парадигмасини ўзгаришига олиб келади. Дунёда масофавий ўқитиш очиқ таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида кенг қўлланиши кузатилмоқда, замонавий ахборот технологиялари ва ИНТЕРНЕТдан таълимда фойдаланиш таълим сифатини янада юқори кўтариш омилларидан бири сифатида қаралмоқда. Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари олий педагогик физик таълимда кенг жорий этилмоқда. ўқув жараёнида янги ахборот технологияларни қўллаш педагогик методларнинг самарадорлигини ошишига, педагогларнинг меҳнат фаолиятининг ўзгаришига, уларнинг иш услубларини такомиллашишига, педагогик тизимларнинг тузилмавий ўзгаришига олиб келади. Бу эса педагогик жараёнларни бошқаришни ташкиллаш ва бошқаришда ўзига хос вазифаларни қўяди. Замонавий ахборот технологиялари муҳитида педагогик жараёнларни самарали ташкил этиш: - ўқитувчилар ўртасида меҳнатнинг тақсимланишини; - масофавий ўқув курсларини ва электрон адабиётларни яратувчи жамоага педагоглар ва компьютер дастурчилари, мутахассисларининг бирлашувини; - педагогик жараённи ташкил қилишни такомиллаштириш ва ўқитувчилик фаолиятининг самарадорлигини мониторинг этишни тақозо этади. Янги технологиялар педагогик фаолиятнинг: -таълимнинг технологик асосини тез ривожланиши билан боғлиқ равишда курсларни яратишдаги мураккаб жараёнини енгиллашувини; - ўқув курсларини яратишда махсус малакаларнинг шаклланишини; - масофавий курсларнинг очиқлиги туфайли уларнинг сифатига бўлган талабларнинг ва ўқув материалларининг сифатини назорат қилишга эҳтиёжини; - ўқув жараёнида ўқувчи фаолиятининг ролини ортишини, ўқув жараёни салмоғини ўқитувчидан ўқувчига кўчишини; - ўқув жараёнини ташкил этишда ўқувчи шахсий ёрдамининг ортишини; - янги коммуникацион технологиялардан фойдаланиш асосида ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи билан тескари алоқасини вужудга келишини таъминлайди. ҳозирда таълим муассасалари замонавий компьютер ва телекоммуникация технологиялари асосида жиҳозланмоқда. Бу ўз навбатида педагогларнинг ўзларининг меҳнат фаолиятига янгича ёндашувларини талаб этади. ўқув жараёнида янги технологияларни жорий этилиши ўқитувчини техник воситалар томонидан сиқиб чиқишга эмас, балким унинг вавзифалари, ролини ўзгартиради, ўқитувчилик фаолиятининг мураккаблашувига олиб келади. Энди ўқитувчи : - ўқув курслари дизайнери- ўқув курсларини яратувчи; - фасилитейтор-ўқитиш методлари бўйича маслаҳатчи; - тьютор-ўқув курсларини интерактив тақдим этиш бўйича мутахассис; - инвигилатор- таълим натижаларини назорат қилиш усуллари бўйича мутахассис бўлиши керак. Замонавий технологиялар масофавий олий педагогик физик таълимни янгича ташкил қилинишига асос яратади. Бундай таълимда физик-педагоглар, компьютер дастурчилари ва мутахассислари ўқитиш курсларини яратишлари лозим бўлади. Масофавий ўқитиш курсларини яратишда дастлаб қуйидаги омилларни аниқлаш лозим: - курсларнинг мақсадини; - мақсадга эришиш йўлларини; - ўқув материалларини тақдим этиш усулларини; - ўқитиш методларини; - ўқув топшириқларининг турларини; - муҳокамалар учун саволларни; - мунозара ва баҳсларни ташкил этиш йўлларини; - ўзаро алоқа усуллари ва коммуникацияни. Буларнинг барчасини курсларни яратувчилар - ўқитувчилар (курслар дизайнери) ва технологиялар бўйича мутахассислар ҳамкорликда амалга оширадилар. Download 281 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling