Режа I. Таълимни ахборотлаштириш. II. Замонавий технологиялар масофавий олий педагогик физик таълимни янгича ташкил қилинишининг асоси. III. Power Point графика редактори
Word график ресурслари хақида умумий маълумотлар
Download 281 Kb.
|
Ўргатувчи дастурлар яратиш
Word график ресурслари хақида умумий маълумотлар.
Word матн тахрирлагичи ўзининг асосий функциялари билан бир қаторда, жуда куп график ресурсларга эга. Масалан, Word матн тахрирлагичи ёрдамида тузилган хужжатни график объектларни қўйиши билан ундан хам, ўзига жалб қила олади. Drawing (расм солиш) график инструментлар панелидаги тугмалар ёрдамида, тўғри чизиқ, эллипслар, кўрсатмалар, тўғри тўрт бурчаклар, айлана, секторлар ва турли эгри чизиқларни осон тасвирлаш мумкин. Эгри чизиқ чизилгач, унинг шаклини ўзгартириш мумкин. График объектни тузгандан сунг уни турли чирой ёки хохлаган ранг билан бўяш, рангни, чизиқ турини ўзгартириш, кичрайтириш, катталаштириш, силжитиш, буриш ёки яққол кўрсатиш мумкин. Хужжатдаги объектларни, ягона расм асосида, комбинациялаш мумкин. Расмлар хохлаган хужжат матнларини кўргазмали қилиб беради. Word ёрдамида тайёрланган хужжат матнига, программа ёрдамида, масалан, Microsoft Clip Art график библиотекасидан олинган расмларни, шунингдек, истеъмолчи барпо этган расмларни қўйиши мумкин. Киритиш механизми ва OLE 2.0 дастури ёрдамида Windows мухитида объектларни боғлаш, намойиш қилишни қайта ишланишини анча қисқартириб беради. Word хужжатига расмларни ва иллюстрацияни созлашда объект билан бир қаторда форматлар хақидаги программа-манбаъдаги маълумотлар сақланади. Бу маълумот объектни ўзгартириш зарур бўлиб қолганда программа мурожаат этган холда уни ўзгартиши мумкин бўлади. Объектга тугмани 2 марта босилганда программа манбаъни юргизишга ва объектни юклашга олиб келади. Объектларни киритиш Microsoft Office билангина эмас, балки Microsoft Graph, Equation Editor, Microsoft MAP каби программалар билан хам амалга оширилади. Агар Word хужжатларида жадвал, диаграммалар бўлса, уларни Microsoft Graph Chart ёрдамида тузиш ва киритиш мумкин. MS Word 7.0 программаси, махсус эффектли матнларни, математик ифодаларни барпо этишда ёрдам берувчи иловани ўз ичига олади. Word Art, Equation Editor ва Graph дастурлари хужжатга қўйиладиган объектларни барпо этади. Барча кўрсатмалар OLE маълумотларни алмаштириш технологиясини қўллайди. Агар MS Word 7.0 да typical (оддий) параметр ишлатилган бўлса, у ҳолда, Word Art, Graph Equation Editor автоматик тарзда ўрнатилади. Бунга амин бўлиш учун “Вставка/Объект” командасини бажариш керак. “Тип объекта” рўйхатида юқоридаги ўрнатилган кўрсатмалар қайд этилади. Download 281 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling