Режа I. Таълимни ахборотлаштириш. II. Замонавий технологиялар масофавий олий педагогик физик таълимни янгича ташкил қилинишининг асоси. III. Power Point графика редактори
Download 281 Kb.
|
Ўргатувчи дастурлар яратиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Матнни киритиш ва жихозлаш тузилма қиёфаси.
Намуналар билан ишлаш. Презентация киёфасини яхшилаш учун унинг барча слайдларини бир маромда жиҳозлаш керак. Бундан ташқари хамма слайдларга биттагина дизайн элементини жойлаштириш учун зарурият пайдо бўлади. Шунинг учун Power Point да барча слайдлар учун бир хилда жихозлаш имконияти мавжуд. Бу намуналар билан ишлаш режимида амалга оширилади. Бу режимга кириш учун Вид менюсидан “Образец” командасини чақириш даркор. Менюда слайдлар учун “Образец слайдов” ва “Образец заголовков” командалари кўрсатилган. Иккинчи команда титул слайдларнинг намунасини аниқлашда биринчи эса презентациянинг барча қолган слайдлар қиёфасини аниқлашда ишлатилади. “Образец слайдов” командасида хар бир намуна учун қандай ўзгартиришлар киритиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида йўл-йўриқлар келтирилган. Шундай қилиб биз харфларнинг хилини, размерини танлашимиз, суз бошининг параметрини аниқлашимиз, намуна размерини ўзгартиришимиз, унга расм жойлаштиримиз ёки қандайдир график элемент чизишимиз мумкин бўлади.
Намунага жойлаштирилган барча элементлар хар бир презентация слайдида пайдо бўлади, киритилган ўзгартиришлар эса шу захотиёқ қолган слайдларда ифодаланади. Шундай қилиб Power Point да индивидуал дизайн ҳосил қилиш ва барча презентациялар учун бир хилда бўлиши керак бўлган элементларни аниқлаш мумкин. Матнни киритиш ва жихозлаш тузилма қиёфаси. Афтоформат Мастери ёрдамида презентация яратиб биз матнларни тўғридан-тўғри слайдларга киришдик. Лекин кўп ҳолларда презентация тузилма кўринишида бўлса матнлар билан ишлаш анча осонлашади. Иш бир ойнада бўлаётгани сабабли презентация тузилмасини кўриш, унга матн жойлаштириш анча қулай бўлади. Масалан, коминдант матнни алмаштириш учун аввало уни белгилаш (қорайтириш) керак, сўнгра янги матн киритилади. Агар презентация тузилма кўринишида берилса, экраннинг чап қисмида тузилма панели кўринади. Унинг таркибидаги тугмача ёрдамида сарлавхалар даражаси кўпайтирилади ёки пасайтирилади; матн блоки юқори ёки пастга силжитилади, тузилма дейилади ёки йигилади. Презентация тайёрлашнинг асосий босқичи - бу санъаткорона жихозлашдир; чунки график қиёфадаги маълумотлар матнлиларга нисбатан кўркамроқ бўлади, иккинчидан, график қиёфа презентациянинг асосий белгиларини ажратиб кўрсатади ёки маърузаларнинг мураккаб ҳолатларини тушунишни осонлаштиради. Умуман, презентация самарадорлиги иши тингловчиларда яхши таассурот қолдиради. График объектлар расмини чизиш. Power Point да хар қандай мураккаб график объектлар расмини чизиш мумкин. Бунинг учун Рисование номли ускуналар панели мавжуд. Агар биз слайд белги кўринишида турсак, у экранда пайдо бўлади. Расм чизишнинг қўшимча воситалари Рисование асбоблар панелида жойлашган. Агар сичқонча кўрсаткичини истаган асбоблар панелига тўғирлаб, унг томонидаги тугмачани боссак, у экранда акс этади. Clip Art кутубхонасидаги расмлар. Презентацияни жихозлаш учун юзлаб расмларга эга бўлган Microsoft Clip Art кутубхонасидан фойдаланиш мумкин. Асбоблар панелидаги Вставить графиги тугмачасини босиш билан Clip Art кутубхонасига кириш мумкин. Агар биз Разделы руйхатида Все разделы элементини танласак, у ҳолда биз алфавит тартибига жойлашган кутубхонадаги барча расмларни кўришимиз мумкин. Маълум мавзудаги расмларни кўриш учун Разделы рўйхатида уни танлаб олиш керак. Ранглар билан бирга Power Point замон билан баравар қадам ташлашга ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда туриш учун аудио ва видеоклипларни презентациялар таркибига киритиш имконини беради. Бундай имкониятлар билан танишиш учун махсус аппаратура - видео ва аудио карталар, яхши дисплей ва юқори сифатли акустик система, аудио ва видеофайллар керак бўлади. Power Point нинг бошқа амалий дастурлар билан ўзаро алоқаси Бизнинг презентациямизда электр жадвалини қўллаш учун Excel Word дастурларининг ёрдами керак бўлади, чунки жадвални бошқа жойда тузиб презентациямизга жойлаштириш мумкин. Word - жадвални Power Point да ишлатиш. Биз Power Point да жадвал тузишни кўрамиз. Лекин агар жадвал Word да тузилган бўлса. Уни презентацияда қўллаш мумкин, хатто керак хам . OLE деб аталган шеки томонлама харакат магистрали имкониятидан фойдаланиб, Word жадвални слайд билан боғлаш мумкин. OLE қисқартирлган сўз бўлиб объектларни боғлаш ва тадбиқ этиш (object linking and embedding) мазмунини англатади. Дастурдаги Windows ойнадаги файлни иккинчи бир дастурга ихчам қилиб жойлаштириш имконини беради. Агар биз шу каби ахборотларни тадбиқ этсак, у ҳолда бу ахборот сақланаётган жойидаги барча хужжатлар билан бирга узатилади. Download 281 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling