1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


Download 0.63 Mb.
bet1/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-Mavzu1


1-МАВЗУ: РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ФАНИГА КИРИШ
Режа:
1.1. Ахборотлаштириш жамият ривожланишининг асослари
1.2. Рақамли иқтисодиётнинг хусусиятлари
1.3. Рақамли иқтисодиёт тушинчаси, мақсади вазифалари


Ўқув мақсади: жамиятни ривожлантиринда ахборотлаштиришнинг тўтган ўрни, аҳамияти, рақамли иқтисодиёт тушунчаси, унинг мазмунини аниқлашга доир назарий билимларни шакллантиришдан иборат
Таянч иборалар: ахборотлаштириш, рақамли иқтисодиёт, иқтисодий ўсиш, рақамли инқилоб, электрон бизнес


1.1. Ахборотлаштириш жамият ривожланишининг асослари

Ҳозирги пайтда индустриал жамиятдан ахборотлашган жамиятга ўтиш рўй бермоқда. Моддий ва энергетика ресурслари ахборотдан кўра қамроқ аҳамият касб этмоқда. Постиндустриал (ахборот) жамиятида ахборот ишлаб чиқаришнинг мустақил омили даражасига чиқмоқда.


Ахборот хизматлари соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланиши ва ахборот технологиялари асрида Н.Ротшилднинг "Ким ахборотга эга бўлса, ўша дунёни бошқаради" деган классик ибораси замноавий дунёнинг моҳиятини акс эттиради.
Ҳозирги кунда дунёда иқтисодиёт структураси ўзгармоқда – тобора кўплаб одамлар товар ишлаб чиқариш билан эмас, балки ахборот олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланмоқда.
Ҳамма учун одатий бўлган иқтисодиёт ўрнига бир қатор хусусиятларга эга бўлган рақамли иқтисодиёт келмоқда:

  • асосий ресурсга тугаб битмайдиган ахборот айланади;

  • интернетда савдо майдонлари чекловларга эга эмас;

  • компания ўлчами унинг рақобатбардошлигига таъсир этмайди;

  • битта жисмоний ресурснинг ўзи турли хизматлар тақдим этиш учун чексиз марта фойдаланилиши мумкин;

  • оператсион фаолият кўлами фақат Интернет кучи билан белгиланади.

«Ахборотлашган жамият» тушунчаси 1960-йилларнинг иккинчи ярмидан қўллана бошлаган бўлиб, ушбу атамани илмий муомалага Токио технология институти профессори, япон олими Ю.Хаяши киритган. Ахборотлашган жамият у томонидан компютерлаштириш жараёни одамларга ишончли ахборот манбаларига уланишимконини берадиган, уларни ҳар куни бир хил ва зериктирадиган ишлардан халос қиладиган, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш даражаси юқори бўлишини таъминлайдиган деб тавсифланган. Бунда ишлаб чиқаришнинг ўзи ҳам ўзгаради – унинг маҳсулоти кўпроқ «ахборот сиғимига эга» бўлади, бу эса унинг қийматида инноватсиялар, дизайн ва маркетинг улушининг ортишини англатади.
Ахборот математик назариясининг миқдорий ўлчовларига таяниб, Д.С.Робертсон (АҚШ), ривожланган ва ахборот жараёнларининг бир-бири асослаб беришидан келиб чиқиб, «тамаддун бу – ахборот» формуласини илгари сурди, ишлаб чиқариладиган ахборот миқдори бўйича тамаддуннинг ривожланиш даражаларини қуйидаги тарзда рангларга ажратди:

    • 0-даража – алоҳида олинган бир одамнинг мияси ахборот сиғими – 107 бит;

    • 1-даража – жамоа, қишлоқ ёки қабила ичида оғзаки мулоқот – муомалада бўладиган ахборот миқдори - 109 бит;

    • 2-даража – ёзма маданият; жамиятнинг ахборотлашганлик ўлчами бўлиб 1011 бит ахборот жойлаган 532800 қоғоз ўрамига эга бўлган Александрия кутубхонаси хизмат қилади;

    • 3-даража – китоб маданияти: юзлаб кутухоналар мавжуд, ўн минглаб китоблар, газета ва журналлар чоп этилади, уларнинг умумий сиғим 1017 бит деб баҳоланади;

    • 4-даража – ҳажми 1025 бит бўлган ахборот электрон қайта ишланадиган ахборотлашган жамият.

Ахборотлашган жамият ўсиб бораётган ахборот алмашинишни қўллаб- қувватлаш ҳамда моддий неъматлар ишлаб чиқаришнинг ўсиши (еҳтиёжларнинг ўсиш қонунига мувофиқ) ва жамият ресурсларининг ахборот
«ноишлаб чиқариш» соҳасига жалб қилинишининг ўсиши ўртасидаги юзага келадиган номутаносибликларни уйғунлаштиришга қаратилган эканлиги аниқлашади.
Иқтисодий нуқтаи назардан айтиш мумкинки, ахборот меҳнат унумдорлигининг ўсишига хизмат қилиши ҳамда ижтимоий бойлик ишлаб чиқаришнинг моддий таркибий қисмида қўшилган қиймат яратиши лозим ва бу ахборотлашган жамият иқтисодиётида унинг биринчи иқтисодий мазмунига айланади. Ахборот «хомашё» сифатида инсон, табиат ва турли техник қурилмалар томонидан яратилади. Улар томонидан истеъмол ҳам қилинади, қайт ишлаш учун узатиш, сақлаш, қидириш ва этказиш масалаларини ҳал қилишни талаб қилади, бунинг учун «транспорт» (магистрал ва локал тармоқлар, алоқа тизимлари), «омборлар» (маълумотлар марказлари), «техника» (компютерлар), «воситалар» (дастурий таъминот) яратилади. Яъни иқтисодиётда жамиятнинг ахборот эҳтиёжларини қондириш учун моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳаси маълум бир сегменти шакллантирилади.
Рақамли иқтисодиёт ёки бошқача қилиб айтганда веб-иқтисодиёт замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил қилинадиган иқтисодий, ижтимоий ва маданий муносабатлар тизимини ифодалайди.
Рақамли иқтисодиёт замонавий жамиятда кундалик воқеликка айланади, ундан фойдаланиш туфайли барча тармоқлар самарадорлиги ортади. Замонавий компютер технологияларидан фойдаланиш имкониятлари сифат ва сон жиҳатидан ортади - компютер орқали деярли барча оператсияларни амалга ошириш: пул тўлаш, чиптага буюртма бериш, керакли ахборот қилидириш мумкин ва ҳ.к. Рақамли иқтисодиёт даврида ахборот энг муҳим рол ўйнайди, у улкан қийматга эга бўлган асосий номоддий активга айланади.
Ҳозирги босқичда ахборот ривожланишидаги бош тенденсия сунъий интеллект ва коммуникатсия воситалари соҳасидаги ютуқлар билан биргаликда компютер техникасини такомиллаштиришдан иборат, яъни ахборот дунёда жамиятнинг асосий ижтимоий қадриятларидан бирига айланмоқда. Ахборот технологиялари жамият томонидан ахборот ресурсларидан фойдаланиш жараёнининг муҳим таркибий қисмига айланган бўлиб, улар бир нечта эволюсия босқичларидан ўтган, уларнинг алмашинуви асосан ахборот излаш ва қайта ишлаш учун янада замонавий технологик воситалар пайдо бўлиши билан асосланади (1.1-расм).



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling