1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа
Download 0.63 Mb.
|
1-Mavzu1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рақамли иқтисодиёт
Рақамли иқтисодиёт – бу меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий ўсишни тезлатиш, турмуш сифати ва инвеститсион муҳитни яхшилаш мақсадида рақамли технологиялар, институтлар, номатив-ҳуқуқий база, кўникмалар ва бизнес ёрдамида онлайн режимида маълумотлар алмашиниш воситасида иқтисодий ривожланиш парадигмасидир
Рақамли иқтисодиёт- хўжалик юритувчи фаолияти бўлиб, унда асосий ишлаб чиқариш омили уларни катта ҳажмда қайта ишлаш ва уларнинг таҳлил натижаларидан фойдаланиш анъанавий хўжалик юритиш шакллари билан таққослаганда турли ишлаб чиқариш турлари, технологиялар, асбоб- ускуналар, сотув, сақлаш, товарлар ва хизматлар этказиб бериш самарадорлигини жиддий оширишга имкон берадиган рақамли кўринишдаги маълумотлар ҳисобланади 1.6-расм. Рақамлаштиришдан олинган самараДавлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги ахборот технологиялари соҳаси ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради. «Рақам» томон бурилишга бутунжаҳон интернет тармоғи ва сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи бўлди. Оқибатда катта ҳажмдаги маълумотлар алмашиниш ва уларни тўплаш имкони пайдо бўлди, бу эса, ўз навбатида, тўпланган ахборотни қайта ишлашга, башорат қилишга, асосланган қарорлар қабул қилишга ва хилма-хил фойда олишга имкон беради. Буларнинг барчаси учун эса мос келувчи инфратузилма, бошқача қилиб айтганда, глобал ахборот платформалари экотизими зарур. Бироқ бунда маълумотларни йўқотиш, бизнесни йўқотиш, иш ўринларининг қискариши, хавфсизликка путур этиши риски ва модернизатсия қилиш зарурати вужудга келади. Бу масалаларни тезда ҳал қилиш зарур, чунки бу борада кечиқиш жиддий рискларга олиб келади. Ахир бошқа мамлакатларда, айниқса, Хитой ва АҚШда иқтисодиёт фаоллик билан электрон релсларга кўчирилмоқда. Саноатда ҳам ўзгаришлар кутилмоқда, чунки рақамли корхона ва инсоннинг рақамли қиёфадоши пайдо бўлиши бутун инсоният моделини жиддий ўзгартириб юбориши мумкин. Бу эса шуни кўрсатадики, ахборот технологиялари аста-секинлик билан одамларнинг ўрнини эгаллаб бормоқда. Мана шу рақамли иқтисодиёт ҳисобланади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling