1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


Download 0.63 Mb.
bet9/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Mavzu1

1.3. Рақамли иқтисодиёт тушинчаси, мақсади вазифалари

Ҳозирги кунда дунёда рақамли иқтисодиёт атамасига берилган кўплаб таърифлар ишлаб чиқилган, шу билан бирга ушбу атама билан боғлиқ бир қанма тушунчалар ҳам мавжуд: “рақамли иқтисодиёт (дигитал эcономй)”, “електрон иқтисодиёт (е-еcономй)”, “интернет-иқтисодиёт (интернет эcономй)”, “тармоқ иқтисодиёти (нетwорк эcономй)”, “виртуал иқтисодиёт (виртуал эcономй)”. Моҳиятан уларнинг барчаси синоним ҳисобланади.


Рақамли иқтисодиёт – уларни таҳлил қилиш натижаларидан фойдаланиш ва катта ҳажмда қайта ишлаш анъанавий хўжалик юритиш шакллари билан таққослаганда ҳар хил турдаги ишлаб чиқаришлар, технологиялар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматларни сақлаш, сотиш ва этказиб бериш самарадорлигини жиддий равишда оширишга имкон берадиган рақамли кўринишдаги маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили саналган хўжалик фаолиятидир.
Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф жуда тўғри, лекин фойдаланиш учун бироз ноқулай. Бир томондан, узил-кесил таърифнинг йўқлиги кўплаб хусусий ва тор ихтисосли саволларни предметли муҳокама қилиш учун тўсиқ ҳисобланмайди. Лекин, бошқа томондан, ушбу китобдан мақсад – рақамли иқтисодиёт феноменини интеграл кўришни шакллантириш эканлиги сабабли биз ўз таърифларимизни таклиф қилишга жазм этдик.
«Рақамли» иқтисодиёт бу – гибрид дунё шароитларида мавжуд бўладиган иқтисодиётдир.
Ушбу таъриф мутлақо тўғри бўлиб, моҳиятни акс эттиради, лекин кутилаётган ўзгаришларни тушунтирмайди ва мос равишда, амалий юзага ўтганда ундан фойдаланиш қийин. Айнан шу сабабли биз қуйидаги функсионал таърифни ифодаладик:
«Рақамли» (електрон) иқтисодиёт бу – ахборот, жумладан, персонал ахборотдан фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш, унинг ўзига хос хусусияти бўлган иқтисодиётдир. Бу ахборот-коммуникатсия ва молия технологияларининг ривожланганлиги, шунингдек, биргаликда гибрид дунёда барча иқтисодий фаолият субъектлари – товарлар ва хизматлар яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёни объектлари ва субъектларининг тўлақонли ўзаро алоқа қилиш имкониятини таъминлайдиган инфратузилма очиқлиги туфайли ўринга эга бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда сервис бизнесида барқарорликка эришиш илгари мисли кўрилмаган даражада жуда қийин бўлиб турибди. Мустаҳкам рақобатли устунликка эришиш, энг юқори чўққига чиққач эса, у эрни ушлаб қолиш осон эмас. Хусусан, америка статистика маълумотларига кўра, 2000 йил Фортуне 500 дан ўрин олган компанияларнинг 52%и ҳозирги кунга келиб мавжуд эмас. Яна бир муҳим кўрсаткич: Стандард & Пооръс 500 га кирадиган компаниялар ўртача умр узунлиги 1960 йилда 60 йилни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 12 йилга қисқаради.
Етакчилик муддатининг бундай беш карра қисқаришининг сабаби – бутун бизнеснинг, жумладан, сервис бизнесининг рақамли асосларга ўтиши саналиб, биз ҳозирги кунда бу ҳодисанинг гувоҳи ва қатнашчиси бўлиб турибмиз. «Рақамли инқилоб» (Дигитал Дисруптион) – таҳлилчилар орасида ҳам, компаниялар директорлар кенгашиларида ҳам долзарб мавзу саналади.
Сервис бизнеси «дефаулт» рақамли бизнесга айланмоқда. Бир томондан, ҳеч ким фотобизнесда бир пайтлар пленкадан «рақам»га сакраб ўтиш вақтини ўтказиб юборган Кодак қисматини такрорлашни истамайди. Бошқа томондан, Амазон, Убер, Аирбнб ва бошқалар рақамли инқилобдан қандай қилиб фойдаланиш – бизнес юритишнинг тамомила янгича схемалари ўйлаб топиш ва амалга ошириш мумкинлигини кўрсатади. Интернет дастлаб онлайн-витрина каби, кейинроқ эса онлайн-магазин ролида офлайн-бизнесга қўшимча сифатида кўриб чиқилган вақтлар ўтиб кетди. Ҳаёт саҳнасига янги авлодлар – интернетда тармоғида «яшайдиган» ёшлар – чиқиб келиши бизнесни онлайн («рақамли») бўлишга, биринчи навбатда, дефаулт мажбур қилади.
Инсоният глобал ўзгаришлар даврига қадам қўйди. Яқин вақтларда инсон ҳаёт фаолиятининг асосий соҳалари – иқтисодиёт ва бошқарув, фан ва хавфсизлик янгича шакл ва мазмунга эга бўлади. Инсон ўзгача бўлиб қолади, бу эса ижтимоий муносабатларнинг ўзгаришига олиб келади. Рақамли технологияларнинг ҳаётимизга кириб боришни давом эттириши – келажак дунёсига хос бўлган хусусиятлардан биридир. Бу микроелектроника, ахборот технологиялари ва телекоммуникатсиялар соҳаларидаги тараққиёт билан изоҳланади. Шундай қилиб, рақамлаштириш – объектив, муқаррар жараён бўлиб, уни тўхтатишнинг иложи йўқдир.
Рақамлаштириш натижасида содир бўладиган энг жиддий хавф- хатарлардан бири ўрта ва паст малакали ихтисосликлар орасида оммавий ишсизлик истиқболи ҳисобланади. Ўрта синф вакиллари кескин камайиб кетиши мумкин, чунки биринчи навбатда айнан шу иш ўринлари автоматлаштирилади ва роботлар билан алмаштирилади. Фаол, маълумотли, меҳнатга лаёқатли аҳолининг этарли даражада юқори турмуш тарзига ўрганиб қолган сезиларли қисми «ғарб турмуш тарзида йўл четига чиқиб қолади». Бироқ ракамли дунё щу қадар тезкорлик билан шаклланадики, бошқа малакага эга бўлган кадрлар тақчиллигини кафолатлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳозирча ким ўзгаришларга тайёр бўлса, бунинг учун унда ҳали вақт бор.
2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3832 сон қарорига кўра рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Узоқ истиқболда «рақамли» (електрон) иқтисодиёт оғир жисмоний меҳнатга маҳкум одамларнинг эркинлик ҳақида кўп асрлик орзуларини рўёбга чиқиришга қодир бўлган воситага айланиши мумкин. Ижод, фан (ҳам фундаментал, ҳам амалий) ва санъат учун кенг имкониятлар очилади. Кўпчилик учун кутилмаганда интеллектуал жамиятнинг «совет» моделига талаб пайдо бўлади.
Рақамли инқилоб қайсидир тармоқлар ва мамлакатларга илгарироқ ва кучлироқ, бошқаларга эса кечроқ ва камроқ дахл қилган. Сервис хизматлари, медиа ва кўнгилочарликлар биринчи бўлиб, улардан кейин эса телекоммуникатсия компаниялари ва банклар рақамлаштиришга мубтало бўлди. Лекин таҳлилчиларнинг умумий фикрлари ва компаниялар менежерлари орасида ўтказилган сўров натижалари бўйича пировардида рақамлаштириш у ёки бу даражада ҳаммамизга дахл қилади.
Бугунги кунда биз ҳар бир моҳиятни у ёки бу оламга мансуб санаган ҳолда идентификатсия қилишимиз мумкин, лекин маълум вақт ўтгандан сўнг кўпчилик объектлар учун бундай тақсимлашни амалга ошира олмаймиз.
Бундай мисоллар бугуннинг ўзидаёқ мавжуд: ИП-камера ёки тармоққа уланган бошқа ҳар қандай узатгич – у қайси оламнинг бир қисми ҳисобланади? Шубҳасизки, улар иккала олам ҳодисаларининг моҳияти саналади. Мобил телефон бугунги кунда кўплаб маълумотларни: телефон рақамлари, туғилган кун ҳақида маълумот, фотосуратлар, пароллар ва ҳ.к.ни сақлайди. Биз электрон қурилмага усиз ўзимизни йўқотиб қўядиган ва ишга лаёқатсиз бўлиб қоладиган хотирамиз функсионалининг бир қисмини бердик. Биз ҳатто телефон билан жисмонан боғланмаган бўлсакда, функсионал жиҳатдан биз ўзимизни у билан бир бутун деб ҳис қиламиз. Реал ва виртуал дунёларнинг бирлашиб кетиш жараёни бошланда ва уни тўхтатишнинг имкони йўқ.
Реал ва виртуал дунёларнинг бирлашуви натижасида янги гибрид дунё ҳосил қилиниб, унда биз учун ҳозирги кунда одатий бўлган қонун ва қоидалардан фарқ қиладиган бошқа қонун-қоидалар амал қилади. Иқтисодий тизимлардан алоҳида бўладиган «рақамли» иқтисодиёт мавжуд эмас (айнан шу сабабдан «рақамли» иқтисодиёт атамасини ёзишда қўштирноқдан фойдаланилади):
«Рақамли» (електрон) иқтисодиёт бу – гибрид дунё шароитларида мавжуд бўлган иқтисодиётдир.
Гибрид дунё бу – реал дунёда виртуал дунё орқали барча «ҳаётий аҳамиятга эга» ҳаракатларни амалга ошириш имконияти билан ажралиб турадиган реал ва виртуал дунёлар бирлашуви натижасидир. Бу жараён учун ахборот-коммуникатсия технологиялари (АКТ) қийматининг пастлиги, юқори самарадорлиги ва рақамли инфратузилма очиқлиги зарур шартлар ҳисобланади.
Рақамли ўзгариш нима дегани? Рақамли бизнес бу – жисмоний ва рақамли дунёларни бирлаштирадиган янги бизнес-моделлар пайдо бўлиши, – тушунтиради таҳлилчи компания Гартне. МИТ СлоанСcоолоф Манагемент рақамли ўзгаришни «корхоналар қиймати ва унумдорлигини тубдан ошириш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш» сифатида таърифлайди.
Ижтимоий тармоқлар, смартфонлар бозори, интернетга кенг полосали уланиш, машинали ўқитиш технологиялари ва сунъий интеллектнинг
«портлаб» ўсиши компаниялар фаолият юритаётган дунёни ўзгартириб юборади. Улар ёки янги «ниша»ларни эгаллаган, ёки мавжуд «ниша»ларни ўзгартирган ҳолда ўзгаришларга мослашиб олиши лозим. Шундай бўлиб чиқадики, ташкилотларни рақамли ўзгартириш бу – янги ахборот технологияларининг ривожланиши ва бутун дунё бўйлаб фаол тарқалишига жавоб ҳисобланади.
Рақамли ўзгартириш турли даражаларга эришиб, улар ўртасидаги фарқ иккита атама - «рақамли кўринишга келтириш (отсифровка)» ва «рақамлаштириш (сифровизатсия)» ўртасидаги фарқ билан бир хил маънога эга. Рақамли кўринишга келтириш бу – ахборотни жисмоний воситалардан рақамли воситаларга ўтказишдир. Рақамли кўринишга келтиришга мисоллар – электрон китоблар, видеокурслар, суратнинг рақамли нусхасини яратиш ва ҳ.к. Бунда ахборот структурасининг ўзгариши рўй бермайди: у фақат электрон шаклга эга бўлади, холос. Рақамли кўринишга келтириш кўпинча мавжуд бизнес-моделни такомиллаштириш ва бизнес-жараёнларни оптималлаштириш учун фойдаланилади.
Рақамлаштириш бу – рақамли шаклда янги маҳсулот яратишдир. Масалан, мултипликатсияли динамик ўқув курси ёки ҳужжатни шарҳлашнинг интерактив тизими – бу рақамлаштиришдир. Рақамлаштириш асосида яратилган маҳсулотни унинг сифати жиддий йўқотмасдан туриб жисмоний воситаларга ўтказишнинг имкони йўқ, шу сабабли рақамлаштириш, рақамли кўринишга келтиришдан фарқли равишда, бизнесга сезиларли даражада кескин ривожланиш ва янги рақобатли устунликлар қўлга киритишга имкон беради.
Амалда рақамли ўзгартиришнинг иккита йўналиши мавжуд. Биринчи йўналиш бу – мавжуд бизнес-жараёнларда одамлар иштирокини минималлаштириш учун уларни автоматлаштириш ва роботлаштиришдир. Иккинчи йўналиш – экспоненсиал ташкилот яратиш мақсадида олинган бошқарув тизимини масштаблаштиришдир. Экспоненсиал ташкилот деганда биз уларни масштаблаштириш худди шу соҳада ишлайдиган бошқа ташкилотлар билан таққослаганда камида ўн баравар юқори бўлишини тушунамиз.
Сир эмаски, компанияларнинг минтақавий ва халқаро экспансияси кўпинча бошқарув тизимини жаҳон даражасида нусха кўпайтириш қийинлиги билан тўхтатиб турилади. Тез ўсиш муаммолари кўпинча нусха кўпайтиришда асосий муаммо ҳисобланади. Автоматлаштириш ҳисобига рақамли ўзгартириш бошқарув тизими ва бизнес-жараёнларни стандартлаштиришга, демак, уларни жаҳон миқёсида тез ривожлантиришга имкон беради.
Бунга мисол қилиб минтақа кўлами, аудиториялар ҳажми ва ўқитувчилар сони билан чегараланган бизнес-мактабдан миллий ёки халқаро миқёсдаги бизнес яратишга микон берадиган таълим жараёнини ўзгартиришни келтириб ўтиш мумкин. Таълим жараёнини рақамли кўринишга келтириш харажатларни минималлаштириш, бунда ўқув курсларини ўқитувчи гапирадиган тилни тушунадиган чекланмаган аудитория учун очиқ қилишга имкон беради.
Експоненсиал ташкилот яратишнинг асосий шартларидан бири хизматларни бир хиллаштириш имконияти ҳисобланади, агар хизмат бир хиллаштирилган бўлса, ушбу хизматларни тақдим этишни бошқариш тизими ҳам бир хиллаштирилиши ва келгусида автоматлаштирилиши мумкин.
Рақамли ўзгартиришда харажатлар жиддий қисқариши мумкин бўлиб, фаол сотувлар ташкил қилишсиз эплаштиришга имкон берарди. Компанияни вирусли маркетинг ва «сарафан» радиоси орқали илгари суриш мумкин бўлиб, бу нарх бўйича демпинг ва хизматлар буюртма қилиш учун рақамли интерфейс ҳисобига минимал харажатлар блан бизнеснинг «портлаб» ўсишини таъминлайди.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling