Фундаментал иқтисодиёт” кафедраси
Download 124.55 Kb.
|
15-глобалашув ва интеграция жараёнларининг умумий иктисодий асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФУНДАМЕНТАЛ ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
- Бажарди
- ТОШКЕНТ – 2022 Мундарижа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ФУНДАМЕНТАЛ ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ “ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ” фанидан КУРС ИШИ Мавзу: Глобаллашув ва интеграция жараёнларининг умумий иқтисодий технологик асослари Бажарди: Иктисодиет факультети, ДЕК-56 гуруҳи талабаси Волебеков С Текширди: ______________________________________
ТОШКЕНТ – 2022 Мундарижа Кириш ……………………………………………………………………. Иқтисодий интеграция моҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар Иқтисодий интеграция шаклланиши шарт-шароитлари ва унинг босқичлари Иктисодий интеграциянинг миллий давлатлар иктисодиетига таьсири Ўзбекистоннинг интеграцион жараѐнлардаги иштироки Хулоса Фойдаланилган адабиетлар руйхати Кириш Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви мамлакатлар ўртасида барча соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг кучайишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида, ривожланиш ва тараққий этиш учун қўшимча имкониятлар яратиш билан бир қаторда ўзига хос таҳдидларни ҳам келтириб чиқармоқда. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш ва таҳдидларга нисбатан ҳамкорликда қарши туриш мақсадида маълум минтақалар доирасида турли даражадаги интеграциявий жараёнларни фаоллашганини кузатиш мумкин. Интеграциявий тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш иқтисодий имкониятлардан самарали фойдаланиш билан бирга, ушбу йўналишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш заруратини кун тартибига чиқаради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги фикрларини келтириш мумкин: “иқтисодиётимизни жаҳон бозорига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш устувор вазифадир... Биз экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишимиз, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарур” [1]. Шу ўринда, глобал ва минтақавий даражада кечаётган интеграция жараёнлари Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг қуйидаги фикрларига эътибор қаратиш лозим: “Интеграция ҳақида гапирар эканмиз, манфаатлар бирикувининг хилма-хил механизмлари ва шакллари ҳамда интеграция турлари мавжудлигига асосланамиз. Бунга шерикчилик ва ҳамкорлик қилишга интилаётган мамлакатларнинг бошланғич шарт-шароитлари турличалиги сабабдир. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида турли даражаларда - дунё миқёсида ва минтақа кўламида - интеграция жараёнларида қатнашса-да, аммо бир муҳим қоидага: бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмасликка амал қилади” [2]. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг ҳар қандай интеграция жараёнларидаги иштироки, биринчи навбатда, миллий манфаатлардан келиб чиқишини, шу билан бирга, интеграциялашув натижасида бошқа давлатлар билан алоқаларни ёмонлашишга йўл қўйилмаслигини англатади. Ҳозирги пайтда, интеграция тўғрисида фикр юритганда энг аввало иқтисодий интеграция назарда тутилади. Шу ўринда, ҳар қандай давлатлараро интеграциянинг иккита - иқтисодий ва сиёсий ташкил этувчиси мавжудлигини эътиборга олиш лозим. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан бошлаб, турли даражадаги интеграция жараёнларида иштирок этиб келмоқда. Мазкур мақолада, иқтисодий интеграция жараёнларини тадқиқ этишга оид илмий ёндашувлар ўрганилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадқиқот ишининг долзарблиги қуйидагилар билан изоҳланади: •иқтисодий интеграция жараёнлари Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига таъсирини баҳолаш бўйича услубий инструментнинг йўқлиги; •иқтисодий интеграция жараёнларида мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажрибанинг (“иммунитетнинг”) етарли эмаслиги; • иқтисодий интегарция жараёнида миллий иқтисодиёт тармоқларининг ихтисослашуви моделининг яратилмаганлиги ва ҳ.к. Download 124.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling