1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


Download 0.63 Mb.
bet2/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-Mavzu1

Davlat boshqaruvida:
-hukumat organlari shaffofligi va hisobdorligi;
-aholi uchun ma’muriy xarajatlar


1.1-расм. Ахборотлашган жамият ривожланишининг асосий омиллари
Ривожланишнинг ҳозирги босқичи ахборот технологиялари сегменти йўналишининг техник базани ривожлантиришдан стратегик устунлик яратиш учун очиқ воситалар қўллаш томон ўзгариши билан тавсифланади. Вақт босқичларига бўлиш уларга мувофиқ амалга ошириладиган маълумотларни қайта ишлашнинг ҳар хил турларидан фойдаланган ҳолда ахборот технологияларини ривожлантиришга бир нечта нуқтаи назар мавжуд.
2017 йил рақамли иқтисодиёт ҳал қилувчи босқичга киришди, сайёрамиз аҳолисининг ярми интернетга уланди. МcКинсей глобал институтининг (МГИ) баҳоларига кўра, яқин 20 йил ичида дунёнинг иш оператсияларининг 50%гача бўлган қисми автоматлаштирилади, бу жараён кўлами бўйича ХВИИИ–ХИХ асрларда рўй берган саноат инқилоби билан таққосланиши мумкин.
Жамиятни ахборотлаштириш ахборот технологияларининг бир неча марта ўсиши, ахборот ресурслари истеъмол суръатининг ортиши ва ижтимоий ишлаб чиқариш секторида меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада ошириш заруратига жавоб реаксияси ҳисобланади. АҚШ, Япония ва эвропа Иттифоқи мамлакатлари каби иқтисодиёти ривожланган давлатлар амалиёти шуни кўрсатадики, жамиятни ахборотлаштириш муаммосининг эчими иқтисодиёт ривожланишнинг глобал мақсади ҳисобланади ва сайёрамизнинг тамаддун ривожланиши янги даражасига ўтиши билан боғланади.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ҳажми 10345,9 млрд.сўмни ёки барча хизматларнинг 7,8 %ни ташкил қилмоқда.Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги телекоммуникатсия хизматларининг катта қисми (86,9 %) ташқил қилиб,қолган 13,1% АКТнинг бошқа хизматларига тўғри келади (1.2 - расм).



1.2-расм. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми ўзгариши, млрд. сўм
Юқори тезлик рақамли иқтисодиёт аломатларидан бири ҳисобланади. Тезликнинг ўсиши ҳамма жойда, лекин айниқса, буюртмалар бажариш, ахборот яратиш, олиш ёки жўнатишда рўй бермоқда. Ҳар қандай ҳаракатдан зудлик билан жавоб олиш кутилмоқда.
Рақамли иқтисодиёт замонавий жамият фаолиятининг барча соҳаларида эскича тартибни шиддат билан сиқиб чиқармоқда, кундалик такрорланадиган зерикарли оператсияларни автоматик равишда бажаришга ва оптимал қарорлар қабул қилиш учун ахборотни тез тақдим этишга имкон беради. Рақамли иқтисодиётда асосий ролни ахборот тизимлари эгаллайди. Алоқа оператори учун бундай тизимлар, биринчи навбатда, оператсияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари ва бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимлари ҳисобланади. улар ички бизнес-жараёнларнинг амалий таъминот тоифасини ифодалаши сабабли уларни ўзгартириши бу, бизнес-жараёнлардаги ўзгаришларга жавобдир.
Ахборот технологияларининг қўлланиши билан жамиятнинг барча қатламларида, хусусий ҳаётда ўзгаришлар рўйбермоқда, одамларнинг турмуш тарзи ўзгармоқда. Янги касблар ва ўзаро алоқа воситаларига эҳтиёж юзага келмоқда. Ахборот, ахборот инфратузилмаси, ахборот тўплаш, шакллантириш, тарқатиш ва фойдаланишни амалга оширадиган субъектлар йиғиндисини ифодалайдиган электрон ресурлар, шунингдек, бунда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш тизимининг роли ўсмоқда.
Албатта, мутахассисларни рақамли секторга киритиш масаласи вужудга келади. Масалан, рақамли иқтисодиёт соҳасида ЯндехТахи ҳайдовчилари ёки алоқа объектлари учун биноларни лойиҳалаштирадиган муҳандислар ва иқтисодчиларни ҳисоблаш лозимми? Бироқ, аслини олганда, бу унчалик муҳим эмас. Кўрсаткичнинг мутлақ ҳажми эмас, йилдан йилга ўзгармас координаталар тизимида унинг динамикаси кўпроқ қизиқиш уйғотади. Бундай ёндашувнинг кучли томонлари жуда кўп, чунончи:

      • кўрсаткич ишлаётган аҳоли улушида ҳам, мутлақ пулларда ҳам ўлчанадиган бўлиши лозим;

      • макроиқтисодий кўрсаткичлар тизимидан ўрин олган ҳолда айнан

«рақамли» ва айнан «иқтисодиёт»ни акс эттириши лозим;

      • рақамли технологияларга ҳам, кадрларга ҳам талаб динамикаси билан боғлиқ;

      • қисқа ва ихчамлиги билан бирга, кўрсаткич қиймати йилдан йилга ўсиши учун нимани ва қаерда ривожлантириш зарурлиги борасидаги қарашларни тубдан ўзгартиради.


Инсон фаолиятининг турли соҳаларида компютер технологиялари шиддат билан ўсиши, бир томондан, ушбу соҳаларда юқори ютуқларни таъминлашга имкон берди, бошқа томондан эса, олдиндан айтиб бериш мумкин бўлмаган ва инсонлар жамияти учун зиён келтирадиган оқибатлар манбасига айланди 1.3-расм.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling