1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


-расм. Маълумотлар, ахборот ва билимлар хусусиятлари


Download 0.63 Mb.
bet3/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1-Mavzu1

1.3-расм. Маълумотлар, ахборот ва билимлар хусусиятлари


Натижада, алоҳида давлатларнинг хавфсизлик масалаларига ҳам, барча даражаларда халқаро хавфсизлик умумий тизимига ҳам дахл қиладиган халқаро қарама-қаршиликнинг тамомила янги сегменти пайдо бўлгани ҳақида гапириш мумкин бўлади. 1.3-расмда жамиятни ахборотлаштириш ўртасидаги ўзаро алоқалар акс эттирилган




1.4-расм. Жамиятни ахборотлаштириш тоифалари, тушунчалари, қонуниятлари


Ҳар қандай мамлакатнинг ахборот макони маълум бир стратегик ва тактик функсияларни бажариши кўзда тутилган. Бегона ахборот кириб келишидан ҳимоя қилишга, ижтимоий айнан ўхшашлик яратишга йўналтирилган стратегик функсиялар бадиий ва янгиликларга оид коммуникатсиялар воситасида амалга оширилади. Ижтимоий бошқарувнинг муайян вазифаларини бажаришга, ҳукумат ташаббусларини қўллаб- қувватлашни ташкил қилишга, аҳолини қисқа муддатли ҳодисалар ҳақида хабардор қилишга хизмат қиладиган тактик функсиялар асосан янгиликларга оид коммуникатсиялар билан бажарилади. Стратегик функсиялар ҳам, тактик функсиялар ҳам, айниқса, инқирозли даврларда воқеликни талқин қилиш умумий моделларини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади.
Жамият ривожланишининг турли даврларида ўзининг ижобий ва салбий томонлари бўлади. Жамиятни ахборотлаштиришнинг турли жиҳатларига мос равишда, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши ижобий томонларига Жаҳон банки ўзининг 2016 йил учун «Рақамли дивидендлар» шарҳида қуйидагиларни киритади:

  • меҳнат унмдорлигининг ўсиши;

  • компаниялар рақобатбардошлигининг ортиши;

  • ишлаб чиқариш харажатларининг пасайиши;

  • янги иш ўринлари яратилиши;

  • қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликнинг бартараф қилиниши.

Бу рақамли иқтисодиёт бизнинг ҳаётимизга қандай қилиб ижобий таъсир этиши, оддий фойдаланувчига кўплаб имкониятлар тақдим этиши ва шу тариқа бозор имкониятларини кенгайтиришига атиги бир нечта мисол, холос.
Бироқ, кўп сонли афзалликлар билан бир қаторда рақамли ўзгартириш маълум бир рисклардан ҳам холи эмас:

  • кибертаҳдидлар риски;

  • одамлар хулқ-атворини бошқариш учун улар ҳақида маълумотлардан фойдаланиш;

  • ишсизликнинг ўсиши, маълум бир касблар йўқ бўлиб кетиши;

  • рақамли таълимда узилиш ва бунинг оқибатида фаровонликда узилиш ва ҳ.к.

Автоматлаштирилган ўзаро алоқа жараёнларида иштирок этадиган субъектларнинг (давлат, юридик ва жисмоний шахслар) ҳаётий аҳамиятга эга бўлган манфаатлари, қоидага кўра, шундан иборатки, уларнинг иқтисодий, сиёсий ва бошқа фаолият томонларига алоқадор ахборот қисми, махфий тижорат маълумотлари ва шахсий маълумотлар очиқ бўлиши ва ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилинган бўлиши лозим. Ахборотлашган жамиятнинг асосий ижобий ва салбий томонлари келтирилган
(1.1-жадвал).

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling