1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


Download 0.63 Mb.
bet8/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Mavzu1

Рақамли иқтисодиётнинг салбий жиҳатлари. Рақамли иқтисодиётни лоббистика ёндашуви нуқтаи назаридан иқтисодиёт тармоқларининг ўз- ўзидан мавжуд бўлган қисми сифатида эмас, биринчи ўринда бир миллион тонна виртуал олтин, олтин-доллар стандартидан воз кечилгандан сўнг жаҳон иқтисодиётини иккинчи Буюк депрессия хавфи олдига олиб келган 1000 триллион доллар ҳеч нарса билан таъминланмаган дериватдан иборат бўлган АҚШ давлат лоббистикаси экспорт қилинадиган воситаси сифатида кўриб чиқамиз. Шундай қилиб, лоббистика ёндашуви асосида, маънавий омилни ҳисобга олган ҳолда рақамли иқтисодиётни баҳолашда инсоният узра муаллақ турган жиддий хавфнинг кўламини очиб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Тадқиқотда сўз борадиган хавфлар унга анъанавий қарашда очиб бериладиган рақамли иқтисодиёт рискларидан бир мунча ортиқ ҳисобланади. Маънавий нуқтаиназардан кўришимиз мумкинки, рақамли иқтисодиётнинг вазифаси дунё пул тизимини тугатиш ҳисобланади. Ҳамма пулларни йўқ қилиш. Бугунги кунда пул – шартли нарса, худди папуасларда шиша мунчоқлар каби ҳеч нарса билан таъминланмаган. Бизда банкларда пул эмас, рақамлар ётади. Биз бу рақамларни яна ўтказамиз. Вирус ҳамма рақамларни йўқ қилиши, бизни ва давлатимизни бир кунда қашшоқ қилиб қўйиши мумкин.
Буларнинг барчаси еҳтимолий салбий жиҳатлар ҳисобланади. Бундай тахминларга келиш учун тингловчилар ва ўқувчилар билан бирга рақамли иқтисодиёт асосларига мурожаат қилиш ва рақамли иқтисодиётни ишлаб чиқишнинг негизида нималар ётганлигини тушунишга тўғри келди.
Бизнинг фикримизча, бу – давлатни унинг мақсадлари билан дўстлаштириб қўядиган қадам, ўз натижаларидан иқтисодиёт эҳтиёжларини белгилаб бериши мумкин бўлган фандан манфаатдор бўлган бизнес. Бошқача қилиб айтганда, рақамли иқтисодиёт давлат, бизнес ва фан интегратсиясидир.
Рақамли иқтисодиёт қуйидагича таърифланади: асосий ишлаб чиқариш омиллари рақамли кўринишдаги маълумотлар ҳисобланган хўжалик фаолияти, катта ҳажмдаги маълумотлардан фойдаланиш ва хўжалик юритишнинг анъанавий шакллари билан таққослаганда ҳар хил ишлаб чиқариш фаолияти турлари, технологиялар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматлар этказиб бериш, сақлаш ва сотиш самарадорлигини оширишга имкон берадиган таҳлил натижаларидан фойдаланиш.
Бошқа халқаро тизимлар ва амалий механизмлар билан бирга бўла олишга эришиш учун «умумий дарча» механизмидаги маълумот моделлари ва ҳужжатлар халқаро стандартлар ва тавсиялар асосида ташкил қилиниши лозим. Уйғунлаштириш лозим бўлган хабар ва ҳужжатлар бошланғич рўйхати ахборотларни қамраб оладиган маълумотлар рўйхатини тузишда, шунингдек, миллий маълумотлар моделини шакллантиришда мувофиқ элементларини идентификатсия қилиш, жумладан, уларни халқаро стандартлар талабларига мувофиқ тавсифлаш ва белгилаш зарур.
Рақамли иқтисодиёт қуйидагиларни ўзгартиради:

  • бизнес юритиш моделлари ва мавжуд хизматлар портфели;

  • мижозлар ва ҳамкорлар билан муносабатларда хулқ-атвор стандартлари;

  • персонални ўқитиш ва мотиватсия қилишга алоҳида эътибор қаратган ҳолдаги корпоратив маданият;

  • виртуаллаштириш, булут технологиялари жорий қилган ҳолда АТ- бўлимлар жавобгарлик даражаси ва регламент;

янги технологиялар, муҳитнинг дастурий-аппарат талаблари, мижозлар ва ҳамкорларннг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда компания инфратузилмаси.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling