4-мавзу. Банкларда нақд пул ва касса операциялари аудити
Режа - Банкларда касса операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва аудиторлик текшируви манбалари
- Пул омборида нақд пул ва қимматликларни бут сақланиши аудити
- Кирим ва чиқим касса операциялари аудити
- Мижозларнинг нақд пул тушумини инкассация қилиш ва бухгалтерия ҳисобини тўғри юритилишини текшириш
- Кунлик касса ҳужжатларини сақланишини текшириш тартиби
Банкнинг касса операцияси жуда кўп вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, унинг давомида касса операцияларининг бажарилиши устидан ички назоратнинг бузилиши билан боғлиқ операцион рисклар юзага келади.
Касса операциялари аудитининг мақсади банкнинг касса операцияларини амалга ошириш ва қайд этиш, касса ишларини ташкил этиш ва ўтказишдаги камчиликларни аниқлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текширишдан иборат.
Касса операциялари аудитининг асосий вазифалари:
- - банкнинг касса операцияларини сақлаш, бошқариш ва ҳисобга олиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
- - касса ишларини ташкил этишдаги камчиликларни аниқлаш;
- - Бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш
- • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМА № 1834 11.07.2008
- • ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, НАҚД ПУЛ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИКЛАРНИ ИНКАССАЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА № 3028 29.06.2018
- • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БАНКЛАР ТОМОНИДАН НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИГА ДОИР ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМА№ 3003 01.05.2018
Касса операцияларини амалга ошириш учун меъёрий талаблар
Касса ва касса операциялари аудитининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Қимматбаҳо буюмларни инвентаризация қилиш, уларни сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини текшириш;
2. Ташкилотлардан нақд пул қабул қилиш тартибини текшириш;
3. Ташкилотларга нақд пул бериш тартибини текшириш;
4. Банкнинг операцион кассасини тузиш ва касса ҳужжатларини сақлаш тартибини текшириш
Аудитни амалга ошириш учун ахборот базаси:
1. Кассанинг ташкилий масалаларини аудити давомида
- банк раҳбарининг пул маблағлари ва қимматбаҳо буюмларнинг сақланиши учун масъул мансабдор шахсларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ва фармойишлари;
- тўлиқ ва жамоавий молиявий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар;
- банкнинг касса бўлими тўғрисидаги Низом;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бошқармасининг банк (унинг филиаллари) ва ички таркибий бўлинмаларининг касса ишини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш тўғрисидаги хулосаси;
Do'stlaringiz bilan baham: |