Ва ҳисобга олиш Машғулотнинг мақсади
Download 23.73 Kb.
|
1-амалий машғулот (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулот режаси
- Таянч сўзлар ва иборалар
- 1.1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари
- Низомга мувофиқ
1- А М А Л И Й М А Ш Ғ У Л О ТИшлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш Машғулотнинг мақсади. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартибларини ўрганиш, Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш бўйича амалий кўникма ҳосил қилиш. Машғулот режаси: 1.Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари. 2. Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдириш тартиби. 3. Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш. Таянч сўзлар ва иборалар: ишлаб чиқариш, бахтсиз ҳодиса: жароҳатланиш, шикастланиш, касалланиш, текшириш, махсус текшириш, ҳужжатлаштириш, далолатнома, Н-1 шакл. Топшириқ. Ихтиёрий танланган касб ва жароҳатланиш тури учун Н-1 шаклдаги далолатномани тўлдиринг. Машғулотнинг мазмуни 1.1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳужжатлаштириш тартиблари Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишларини текшириш ҳамда ҳужжатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6-июнда 286-сонли қарори билан қабул қилинган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида н и з о м асосида олиб борилади. Низомга мувофиқ: - корхона ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифасини бажараётганда (шунингдек, хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, куйиш, чўкиш, электр токи ва яшин уриши, ўта иссиқ ёки ўта совуқ ҳарорат таъсири, портлаш, ҳалокат, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши натижасида ҳамда судралиб юрувчи ҳайвонлар ва ҳашоратлар томонидан шикастланишлар, шунингдек табиий офатлар (ер қимирлашлар, ўпирилишлар, сув тошқини, тўфон ва бошқалар) натижасида саломатликнинг бошқа хил зарарланишлари; - иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, лекин корхона манфаатларини кўзлаб, қандайдир ишни амалга оширилаётгандаги; - автомобил, темир йўл, ҳаво йўллари, денгиз ва дарё транспортида, электр транспортида йўл ҳаракати ҳодисаси натижасидаги; - корхона транспортида ёки шартнома (буюртма)га мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги; - иш вақтида шахсий транспортида, уни хизматга оид сафарларда ишлатиш хуқуқи берилганлик ҳақида иш берувчи фармойиши бор бўлгандаги; - меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ иш вақтида жамоат транспортида ёки пиёда кетаётгандаги; - шанбалик (якшанбалик) ўтказилаётганлигида, қаерда ўтказишдан қатъий назар, корхоналарга оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги; - иш вақтида меҳнат вазифасини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳат етказилгандаги; - сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситаси вақтидаги шаҳарча ҳудудида ёки ёлланган ҳудуддаги (кузатиб борувчи, сменали ҳайдовчи шунингдек, вахта ва экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади. Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиш ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумоларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди. Download 23.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling